15.10.2019

06:05

13:00

16:10

18:10

19:40

Ақиқа қилишликнинг фазилатлари

02.03.18

Ақиқа қилишликнинг фазилатлари

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, ҳозирги кунда мумин мусулмонлар ўртасида ақиқа маросимини ўтказишга катта эътибор бериб келинмоқда.

Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам: исмларнинг яхшиси-бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир, деганлар. Шунинг учун, Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдуссаттор, ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи Ҳамидуллоҳ каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади.

Ривоятлардан бирида:

“Кимнинг боласи туғилсаю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас”, дейилган. Умму Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифасидан.

Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

“Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: “ Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг”, дедилар”.

Шариат таълимотларига мувофиқ туғилишнинг 7 куни боланинг сочини олиб, уша соч оғирлигида кумуш ёки унинг қиймати миқдорида садақа қилмоқ тавсия этилади.

Ана ўша соч бошдан ажратиб олингани учун “ақийқа” дейилади. Шу муносабат ила сўйиладиган қуй ҳам “ақийқа ” дейилади.

Янги туғилган фарзандга исм қуйиш ҳам 7 куни қилинадиган ишлардан бири. Ҳар бир янги туғилган фарзандга яхшилаб исм қўйиш ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир.

Янги фарзанд туғилишининг 7, 14, 21 кунлари , агар бунга имкон бўлмаса бошқа кунларда ақиқа маросими ўтказиш лозим бўлади.

Баъзи уламоларимиз, жумладан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ато ал-Хуросонийлар ҳар бир фарзанднинг, агар у гудаклигида ўлиб кетса, ота-онасига шафоатчи бўлиши унинг ақийқасига боғлиқдир. Агар унга ақийқа қилинган булса, қиёматда жаннат эркатойларидан бўлади ва агар жаннатга олдин ота-онам кирмаса, мен кирмайман, деб туриб олади. Шундоқ қилиб у ўз шафоати ила ота-онасининг жаннатга киришига сабаб бўлади, деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга биттадан қўчқор сўйиб ақийқа қилдилар”. Суннан эгалари ривоят қилган.

Термизий лафзида:

“Набий соллалоҳу алайҳи васаллам Ҳасанга бир қўй сўйиб ақийқа қилдилар ва:

“Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумиш садақа қилгин”, дедилар. Бас, тортсак, унинг вазни бир дирҳам ёки баъзисича чиқди”, дейилган.

Ушбу ҳадиси шарифдан ўғил болага, албатта, 2 та қўй сўйиб ақийқа қилиш шарт эмаслиги, 1 та қўй сўйса ҳам бўлавериши чиқмоқда. Чунки Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ўз набираларига 1 тадан қўчқор сўйганлари шуни кўрсатади.

Ақиқа қилишдан мақсад Аллоҳ таолога яқинлик ва фарзанд кўрганликнинг шукронаси учундир. Бундан ташқари манбаларда ақиқа қилишликнинг кўплаб фазилатлари ва савоблари борлиги келтирилган.

Ақийқа қилишликни жумҳур уламолар суннати муаккада дейишган.


Тоҳир ИСМАТИЛЛАЕВ,

Яккабоғ тумани бош имом-хатиби.