15.10.2019

06:05

13:00

16:10

18:10

19:40

Жума кунининг одоблари

25.03.18

Жума кунининг одоблари:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва унга керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.

2. Жума кунида ғусл қилиш – ювиниш.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ишлатиб тишларни тозалаш, олдин зикр этилган кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби бошқа тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.

4. Жума намозига такбир айтиб пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта…).

5. Одамларнинг елкасини босиб ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.

7. Биринчи сафни талаб этиш. Агар маъқул бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторга ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом минбарга йўлланса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб этиш билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.

9. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни ҳузури қалб ва дуои зикрлар билан кузатиб бориш.

10. Бу кунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни зиёда этиш.

11. Бу кунда истиғфор айтишни ҳам қўшиш, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

12. Шу куни Каҳф сурасини ўқиш.

13. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақотлар бериш.

14. Жума кунини охиратни эслаб, ўзини дунёнинг барча машғулотларидан қайтариб (тўхтатиб) четга олиш яхши.