15.10.2019

06:05

13:00

16:10

18:10

19:40

​Олти кун рўза тутса, бир йил тўла рўза бўлади

17.06.18

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамозон рўзаси ўн ой рўзага тўғри келса, Шавволнинг олти куни икки ойга тўғри келади, натижада бу бир йил рўза бўлади”, дедилар. Бошқа ривоятда: “Ким фитрдан кейин олти кун рўза тутса, бир йил тўла рўза бўлади”, ояти каримада (Ким бир яхшиликни амалга оширса, унга ўша яхшиликнинг ўн баробари бўлур), деб зикр қилинган (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Мазкур муборак ҳадисдан куйидаги фойда ва ҳукмларни хулоса қилиш мумкин:

1.Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати албатта, ким Рамозон рўзасига қўшимча қилиб, Шаввол рўзасини ҳам узлуксиз тутиб юрса, бир умр рўза тутгандек бўлади.

2.Буюк Аллоҳнинг бандаларига раҳмати бўлиб, бу Аллоҳ таоло томонидан бандаларининг озгина амалига кўп савоб ва улкан ажрлар ато этишидир.

3.Шаввол ойидан олти кун рўзасини тезлатиб тутиш мустаҳабдир.

4.Ушбу рўзани Шаввол ойининг аввали, ўртаси ёки охирида узлуксиз ёки кун оралатиб тутиш дуруст бўлаверади.

5.Рамозондан қазоси бўлган киши биринчи қазосини кейин Шавволдан олти кун рўза тутади. Чунки ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Ким рамазон рўзасини (тўла) тутиб,....”, деганлар.

6.Зеро, Ҳаким сифатли Аллоҳ таоло фарзларни нафл ибодатлардан олдин қилиб шариатга киритган. Шунингдек, уларнинг ортидан нафлларни келтирган. Буни намозлардаги тартибли суннатлар, Шаъбон ва Шаввол ойлари орасида Рамазон рўзасини шариатга киритиши мисолида ҳам кўриш мумкин.

7.Ушбу нафллар фарзларда кузатилган камчиликни тўлдиради. Чунки мукаллаф томонидан рўзасининг ажрини камайтириб қўядиган баъзи камчиликларга йўл қўйиши табий. Масалан, кўп гапириш, кўп қараш, кўп ейиш ва бошқа шу каби бирор камчилик содир этилган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу нафл ибодатлар инсонга зийнат ва ибодатларини мукаммаллигига сабаб бўлади. Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилишда бундан бошқа яна бир қанча ҳикматлари ҳам бор. Муҳими инсон бу нафл ибодатларга ўзини одатлантиришидир.

@nasafziyo