15.10.2019

06:05

13:00

16:10

18:10

19:40

​ОМОНАТДОРЛИК 2-мақола

05.10.18

ОМОНАТДОРЛИК 2-мақола

Ҳар қандай нарсани ўзи муносиб ва лойиқ бўлган жойига қўйиш ҳам омонатдорлик маъноларидан биридир. Лавозимларга ҳақиқий муносиб эгалари қўйилмоғи, жавобгарлик ишларни ҳам лаёқатли инсонлар бажармоғи керак.

Раҳбарлик қилиш ва ижтимоий ишларни бажариш ҳам кўп томонлама масъулиятли ишлардандир.

Абу Зарр шундай дейди: «Эй Росулуллоҳ, мени бирор амалга қўймайсизми?”, деган эдим, Росулуллоҳ шундай жавоб қилдилар: «Эй Абу Зарр, сен у ишни эплай олмайсан. Чунки амал-мансаб омонат нарса. Унинг хаққи адо бўлмаса қиёмат кунида у хорлик ва пушаймонликдир».

Инсон солиҳ бўлиши учун унга илм ва тажриба кифоя эмас. Балки, киши чиройли иймонли ва ахлоқли бўлиши ҳам керак.

Юсуф алайҳис саломнинг ҳаётига назар солинг! У киши давлат хазинабони вазифасини ўзининг тақвоси ва пайғамбарлиги билангина уддалашини эмас, балки, хазинани тўла-тўкис сақлашни ва тўғри тасарруф қилишни билгани билан уддалай олишини айтганлар-ку! Аллоҳ айтади: «Юсуф алайҳис салом деди: «Мени шу ернинг хазиналари устига қўйгин! Чунки мен уларни тўла-тўкис сақлагувчи ва тўғри тасарруф қилишни билгувчи кишиман». Абу Зарр ҳам Росулуллоҳ алайҳис саломдан шаҳарга волий бўлишни сўраганларида, Росулуллоҳ уни қайтарганлар-ку.

Омонатдорлик ҳар қандай ишларга уни қойилмаком қилиб бажарадиган кишиларни танлаб қўйишимизни бизлардан талаб қилади. Агар хою-хавасга эргашиб ёки пора ёки кариндошчилик билан омонатдорликдан четласак катта хиёнатга юз тўтган бўламиз.

Росулуллоҳ шундай деганлар: «Аллоҳга махбуб кимсани қолдириб, ўртоғини лавозимга тайинлаган одам” Аллоҳга, унинг Росулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади».

Язид бин Абу Суфён айтади: «Абу Бакр мени Шомга волий қилиб юбораётганларида шундай деганлар: «Эй Язид у ерда сенинг кариндошларинг бор. Қариндошларингни бошқалардан афзал кўриб қолармикансан?, деб қўрқаман. Чунки Росулуллоҳ:«Мусулмонларга қариндошини—унга ён босиб—бошлиқ қилиб сайлаган раҳбарга Аллоҳнинг лаънати бўлади. Унинг ҳеч бир ибодати қабул бўлмай дўзахга киради», деганлар”.

Омонатдорлиги бўлмаган умматда ёнини олиб, тарафкашлик билан иш кўриш умматга катта зарар келтиради. Бу эса лаёқатли одамларга бепарволик билан қарашни пайдо қилади.

Бир киши Росулуллоҳ алайҳис саломнинг олдиларига келиб: “Киёмат качон бўлади?”, деб сўради. Шунда Росулуллоҳ: “Омонатдорлик йўқолса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Омонатдорлик қандай йўқолади?”, деб сўради у киши. “Агар иш нолойиқ одамга топширилса, қиёматни кутавер», деб жавоб қилдилар.

Мусулмон ўз зиммасидаги вазифаларни адо этишида масъулиятли бўлиши ва бор кучини сарф қилиши ҳам омонатдорлик аломатларидандир.

Ҳа! Ислом омонатдорликни шундай баҳолайди. Мусулмон ўз вазифаларига ихлос билан қараса, бу билан ўзида масъулиятни ҳис қилган ва одамлар ҳуқуқларини поймол қилмаган бўлади. Мусулмон озгина арзимас бўлса ҳам вазифасига бепарволик билан қараши жамиятда локайдликни келтиради ва уммат орасида фитна-фасоднинг кенг тарқалишига сабаб бўлади.

Бундай вазифаларга бепарволик билан қилинган гуноҳ бошқа гуноҳлардан катта фарқ қилади. Чунки бу бепарволикнинг қабоҳати динга ва инсонларга мусибат келтиради. Ўз вазифалрига бепарво бўлиш динда хиёнат дейилади.

Росулуллоҳ алайҳис салом шундай деганлар: «Аллоҳ барча инсонларни қиёмат куни тўплаганида, ҳар бир хоин учун уни танитиб турадиган байрок тикиб қўяди ва «Бу фалончинимг хиёнати», деб нидо қилинади».

«Ҳар бир хоиннинг елкасига хиёнатига яраша байрок тикилади! Огох бўлингки, бошлиқнинг хиёнатидан ўзга қаттиқ хиёнат бўлмас». Амалдор киши ўзи ёки яқинларининг манфаатини кўзлаб, Ўз мансабидан фойдаланиб олмаслиги ҳам омонатдорликнинг белгиларидандир.


Аҳмад БОЙҚОБИЛОВ,

Қарши шаҳар бош имом-хатиби.