15.10.2019

06:05

13:00

16:10

18:10

19:40

​ОМОНАТДОРЛИК 3-мақола

05.10.18

ОМОНАТДОРЛИК 3-мақола

Ҳар қандай давлат ёки ширкат ўз ходимлари учун меҳнат ҳақи қилиб маълум миқдорда маош тайинлагани аниқ. Лекин шу маошни қинғир йўллар билан кўпайтиришга ҳаракат қилиш ҳаром ризқ касб қилишнинг айнан ўзидир.

Росулуллоҳ шундай деганлар: «Кимни бирор ишга тайинласак, унга ишига яраша ҳақ берамиз. Аммо, у ҳакдан ортиқча олишга ҳаракат қилиши бу хиёнатдир». Чунки, бу камбағал ва ночорларга сарфланадиган ҳамда яна бошқа мақсадлар билан ушланиб туриладиган давлат молидан ўғирлашдир.

Аллоҳ шундай дейди:

“Аллоҳнинг розилигини излаган одам Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди! Ва у қандай ҳам ёмон жой!”

(Оли Имрон: 162).

Ўз вазифасида Аллоҳ ҳаддида туриб, хиёнатдан жирканган киши Аллоҳ наздида унинг калимасини олий қилиш ва Дин учун ҳаракат қилган мужоҳидлардан ҳисобланади.

Росулуллоҳ алайҳис салом ҳам шундай деганлар: «Амалдор Ўз хаққини олса ва бошқалар хаққини берса, у хонадонига қайтиб келгунича Аллоҳ йўлидаги мужоҳид кабидир”.

Амалдор мусулмон зўравон бўлиб сўзида нуфузли бўлишга ҳаракат қилиши, ҳамда ҳаром ризқ касб қилиши мумкин эмас.

Адий бин Умайра шундай хикоя қиладилар: «Биздан сайланган амалдорлар биздан битта игна, ҳатто ундан кичкина нарсани ҳам беркитар экан, уни Қиёмат куни олиб келади», дедилар Росулуллоҳ. Шунда ансорийлардан бир қора танли киши туриб: “Эй Росулуллоҳ! Ушбу гапингизни менга тушунтириб беринг”, деди. Кейин Росулуллоҳ алайҳис салом шундай дедилар: «Мен хозир айган гапим шўқи, сизлардан кимни бирор амалга тайинласак. у топган нарсасини озини ҳам кўпини ҳам келтирмоғи вожиб. У биз белгилаган хакини олади, белгиламаганимизни олмайди».

Росулуллоҳ алайҳис салом Азд қабиласидан Бин Лутбий исмли кишини садақаларни олишга тайинладилар. Бир куни у садақаларни олиб келиб: “ Бу сизларга, буларни эса менга ҳадя қилиб беришди”, деди. Шунда Росулуллоҳ ўринларидан турдилар ва Аллоҳга ҳамду сано айтиб шундай дедилар: «Сизлардан бир кишини лавозимга тайинласак, у бизнинг ҳузуримизга келиб, бу сизларга, булар эса менга берилган ҳадядир, дейди-я! Кизик! Ундай бўлса, уйида утиравермайдими, ҳадяларни уйига келтириб берилар эди. Аллоҳга қасамки, ҳар бирингиз ноҳак олган нарсангиз билан Қиёмат куни Аллоҳга дуч келасиз». Сўнгра оппок қўлтиклари кўрингудек қўлларини баланд кўтариб: «Эй Аллоҳим сенинг ҳукмингни етказдимми?», дедилар. Аллоҳ сизга неъмат қилиб берган ҳис-туйғуларга, хоссатан, ўзингизга берилган неъматларга, фарзандларингиз ҳамда мол-дунёларингизга эътибор беришларингиз ҳам омонатдорлик маъноларидандир. Сиз шуларга эътибор берсангиз, бўларнинг ҳаммаси Аллоҳ сизга омонат қилиб берган нарсалар эканлигига тушуниб етасиз. Демак бўларни Аллоҳга якин бўлишингиз ва Унинг розилигига етишингиз йўлида ишлатишингиз вожиб бўлади. Агар Аллоҳ шу неъматлардан бирини олиб қўйиш билан сизни синаб курса, мендан кетди, деб жазавангиз тутмасин. Сизга беришга ёки сиздан олиб қўйишга Аллоҳнинг Ўзи хаклидир. Чунки сизга берган нарсаси ҳам, сиздан олиб қўйган нарсаси ҳам Унинг Ўзиникидир. Агар Аллоҳ у неъматларни сизда қолдириши билан синаб курса, у холда Аллоҳ йўлида ҳаракат қилишда куркмаслигингиз, у мол-дунё билан алданиб,' овора бўлиб Аллоҳга итоат қилишдан гафлатда қолмаслигингиз ҳамда гуноҳ ишларга қўл урмаслигингиз лозим бўлади.

Имом Ғаззолийнинг “Хулуқул муслим” китобидан фойдаланган ҳолда тайёрланди.


Аҳмад БОЙҚОБИЛОВ,

Қарши шаҳар бош имом-хатиби.