14.11.2019

06:35

13:00

15:35

17:35

19:05

​ОМОНАТДОРЛИК 5-мақола

07.10.18

ОМОНАТДОРЛИК 5-мақола

Бу эса Росулуллоҳнинг ушбу айтган ҳадисларининг маъносидир: «Омонатдорлик -аслида—инсон қалбининг томирида тушган, кейин Қуръон тушган. Ўшанда кишилар омонатдорликни Қуръон ва суннатдан урганганлар».

Демак бу омонатдорлик Қуръон ва суннатни тўғри тушуниш учун зарур бўлган бир туйғу экан.

Агар ўша туйғу мадомики тирик экан, у туйғуда омонатдорлик бор. Агар у туйғу улса, ундан омонатдорлик суғурилиб чиқиб кетади. Натижада кишининг оятларни ўқишидан ва суннатларни урганишидан ҳеч қандай манфаат қолмайди. Баъзи бир Ислом даъвогарлари ўзларини бошқаларга бизлар омонатдормиз, деб гапиришади. Лекин ҳақиқатни инкор қиладиган қалбда биз юқорида айтиб

ўтган омонатдорлик бўлиши мухол гап.

- Росулуллоҳ алайҳис салом иймон ҳамда қилқиллаб турган қалбдан омонатдорлик аста-секин суғурилиб чиқиб кетишини сифатлаб айтган ҳадисларини Ҳузайфа шундай ривоят қилади: «Киши бир уйкуга кетганида, унинг қалбидан омонатдорлик силжийди. Унинг ўрнида оқ қоғоздаги қора нуқтага ўхшаш из қолади. Кейин яна уйкуга кетганида, унинг қалбидан омонатдорлик яна силжийди. Унинг ўрнида қўллардаги қабарикка ўхшаш из қолади. Сўнгра, у бошқа одамлар билан ҳеч ким уддалай олмайдиган даражадаги омонатдорлик билан аҳд-паймон тузади. Ҳатто, одамлар у ҳақида, фалончининг зўр боласи бор, у боласи жуда оқил бола, деқ ўйлайдилар. Аслида эса, унинг қалбида иймондан асар ҳам йўқ”.

Ушбу ҳадис бизларга хиёнаткор қалблардан омонатдорлик қандай суғурилиб чиқиб кетишини тасвирлаб беради. Бу эса ёмон одамлар ҳақида яхши фикрда бўлишга ундаса ҳам, аслида, у одам яхши одамлардан эмас. Баъзан ундай фикрлашлар «буюк асар»ларни ҳам ортда қолдириши мумкин. Бу билан ўлик қалблар тирилиб кетса майли эди. У ўлик қалб соҳиби бошқаларга—иймон ёки куфрга эътибор бермай—ўзининг шаҳвати ва шахсиятпарастлиги билан баҳо бериб турса, на чора!

Омонатдорлик бу улкан фазилатдир. Иймонда чиниқмаган баъзи одамлар уни бошқаларга етказишда ожизлик қиладилар. Аллоҳ ҳам бу омонатдорлик инсон зиммасидаги буюк иш эканлигини очиқ айтиб ўтган. Шундай экан, омонатдорликка одам енгил қараши ва унинг ҳаққини адо этишда бепарво бўлиши жоиз эмас.

Аллоҳ шундай дейди:

72. Биз (бу) омонатни (чин бандалик омонатини) осмонларга, Ерга ва тоғларга таклиф этдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат, у (ўзига) зулм қилувчи ва нодондир.

(Аҳзоб: 72).

Зулм ва нодонлик бу фитрат учун офат-балодир. Инсон буларга қарши туриши керак. Инсон бошқаларга зулм қилмас экан, унинг иймони соф иймондир. Шунингдек, инсонда жаҳолатдан йироқ бўлиш содир бўлсагина унинг тақвоси самимийдир.

82. Имон келтирган ва имонларини зулм (ширк) билан қориштирмаганлар - айнан ўшаларга хавфсизлик (бордир) ва улар тўғри йўл топганлардир.

(Анъом: 82).

28. Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам турли ранглилари бордир. Аллоҳдан бандалари орасида уламоларгина қўрқурлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир.

(Фотир: 28).

Юқоридаги оятлардан инсонга омонатдорлик вазифаси юклатилганлигини билиб олдингиз. Зулм ва жаҳолатга мағлуб бўлган кимсаларда хиёнат, мунофиқлик, ширк бўлиб, улар азобга мустаҳиқдир. Омонатдор ва иймонли кишиларгина бу балолардан омондирлар.

73. Аллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни жазолаш учун ҳамда мўмин ва

мўминаларнинг тавбаларини қабул қилиш учун (бу омонатни юклади). Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

(Аҳзоб: 73).

Имом Ғаззолийнинг “Хулуқул муслим” китобидан фойдаланган ҳолда тайёрланди.


Аҳмад БОЙҚОБИЛОВ,

Қарши шаҳар бош имом-хатиби.