14.12.2018

07:00

13:00

15:25

17:25

18:55

​САБР -МЎМИННИНГ ҚАЛҚОНИ

03.12.18

Сабр -мўминнинг қалқони

Сабр - чидамлибўлишдир,огирҳолатларюзберганда,уларгачидаб,ўзимизни йўқотмаслигимиздир, ножўя сўзлардан, ўринсиз ҳаракатлардан ўзимизни тийишдир. Будунёимтиҳонлароламидир.Инсонҳаётдатурлиҳолатларгадучкелади.Баъзи ҳодисалар кишини шодлантирса, бошқалари ғамгин қилади. Шодлик вақтида шукр қилиш, қайғули дамларда сабр этиш мусулмонларга фарз қилинган. Аллоҳризолигиниўйлаб,Аллоҳнингмуносибкўрганигасабрқилишкаттасавобдир. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлариҳисоб-китобсизтўла-тўкисқилибберилур", -дебмарҳаматқилади. ("Зумар" сураси, 10-оят). Пайғамбаримизбирҳадисларида: "Мусулмонкишихурсандчилик вақтида шукр қилур. Бу унинг учун яхшидур, савобдир. қайғули дамларда сабр этур, бу ҳам унинг ўзи учун яхшидир. Мусулмон одамнинг аҳволи қизиқ. Ҳар бир ишида савоб бор. Бумусулмонлардан бошқаларда бўлмас", - деган эканлар. Сабр мусулмоннинг қуролидир. Лекин уни ўз ўрнида қўллаш зарур. Баҳоли қудрат меҳнатқилмасак, ялқовлик қилиб, қашшоқликка рози бўлсак, Аллоҳ пешонамизга шуни ёзган экан, деб муҳтожлик олдида бош эгсак, сабрли саналмаймиз. Ҳақ ва ҳақиқат олдида оғзимизни очмасдансўзламасдантуришҳамсабрлиликбўлмайди.Чункипайғамбаримиз(САВ) айтганларидек: "Ҳақиқат олдида оғзини ёпиб олган киши тилсиз шайтондир".

Агар Аллоҳдан бандасининг молига, жонига, фарзандига фалокатетса ва одамнинг бу баҳтсизликларни қайтаришга куч ва билими кифоя қилмаса, у вақтда рози бўлиб сабр этади. Зилзила, сув тошқинлари, урушлар вақтида турли қийинчиликларга чидаш сабрлилик ҳисобланади. Сабрнинг савобига ишонмаганлар бахтсизликлар олдида умидсизлик катушиб, оламдан безадилар, улар учун ҳаётнинг лаззати қолмайди. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон вамева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: "Албатта биз Аллоҳнинг(бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз", дейдиган собирларга хушхабар беринг(Эй Муҳаммад) ", -деб амр қилади ("Бақара" сураси, 155-оят). Демак, одамлар бу оламда ҳамиша имтиҳон қилинадилар. Аллоҳ одамларнисинаш учун ҳаётни ва ўлимни яратган. У турли ҳолатлар билан инсонни имтиҳондан ўтказади. Бу имтиҳонлардан ўтишнинг шарти эса сабрдир. Қудсий ҳадислардан бирида айтилишича, Жаноби Ҳақ: "Менинг бандаларимдан бирининг танига, жонига ёки фарзандига зарар етганда, бандам ул балони сабр қилиб қарши олса, мен у бандам учун мезон кўриб, амал дафтарини очишдан, яъни қиёмат куни бўладиган ҳисоб-китобдан воз кечаман", - деган экан. Ишларимизнинг баракаси ҳам сабр билан боғликдир.

Сабр - ибодатлардагимашаққатларгачидашдир.Ибодатдаги қийинчиликларгачидаганкишиАллоҳҳузуридаюқоридаражагаэришади.Узоқваиссиқ кунларда очлик ва чанқовга чидаб рўза тутиш, қисқа кунларда қуёш чиқмасдан аввал туриб бомдод намозини ўқиш, беш вақт намозни ўз вақтида мукаммал адо этиш, Макка ва Мадинага бориб ҳаж қилиш, бой кишиларга ҳар йили молининг ва пулининг қиркдан бир улушини закот ниятИбиланмуҳтожларгаулашишкабиибодатларнитўлатўкисадоэтишнингўзигахос қийинчиликлари бордир. Аммо бу қийинчиликларга чидамай туриб Аллоҳ розилигига эришишмумкин эмас. Ислом динидаги ибодатлардан бири ҳам сабрдир. Динимизнинг мақсади одамни чидамлиҳолгакелтириб,будунёдаваохиратдабахтиёрэтишдир.Масалан,ҳажибодатисабр ибодатларидан биридир. Бу ибодатдаги қийинчиликларга сабр қилиб чидамаган киши ушбу ибодатнингсавоблариданмаҳрумбўлади.Рўзаибодатиҳамсабрибодатларинингбирисаналади. ПайғамбаримизРамазонойидан 15 кунаввалўқиганбирхутбаларида: "Буойсабройидир.Сабрэтувчиларнингборадиганериэсажаннатдир", -деганэканлар.Демак, ибодатларнинг мақсадларидан бири ҳам одамларни сабрга ўргатишдир. Ибодатлардаги машаққатларга сабр қилишдан ташқари гуноҳ ва ҳаром ишлардан возкечиш сабри ҳам бор. Инсон яхши ишлар қилгани каби ёмон ишларни рўёбга чиқариши ҳаммумкин. Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан, гуйоҳлардан тортиниш ва бу йўлда сабр қилишнингҳам катта савоби бор. Одам бир томондан Аллоҳ амрлари билан, иккинчи томондан нафси, яъни кўнглида гиножўя тилаклари, ўй-фикрлари ва шайтоннинг ҳийласи билан рўбарў бўлади. Бу ҳолда одам шайтонга алданиб, Аллоҳ йўлидан адашса, гоят катта гуноҳга қолади. Ҳар қайси инсон ичидауни ножўя ишларга ундовчи бир куч, бир қувват бор. Бу қувватга ислом динида нафси аммора дейилади. Мана шу кучга қарши кураш, ножўя истакларга қаршилик кўрсатиш динимизнинг амрларидандир. Бу ҳақда пайғамбаримиз шундай деганлар: "Кучли одам курашган вақтда дўстларини йиқитган киши эмас, ғазабланган чоғда сабр қилиб ўз ғазабини енгган кишидир".

Хулоса қилиб айтар еканмизбиз учун Роббимиз, қилган сабримиз учун шундай улуғ даражаларга йетказар экан ҳар қайси, Роббисини севган Пайғамбарига муҳаббат қўйганбанда будунёда бошига тушган машаққатларга сабр қилмоғи лозим Иншааллоҳ бу машақатлар мукофотсиз қолмайди.


Насруллоҳ ТЎХТАЕВ,

"Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси.