18.03.2019

06:00

13:00

16:55

18:55

20:25

​ЎЗИНГНИ ХОР ҚИЛМА, ЎЗЛИГИНГНИ ЙЎҚОТМА!

08.01.19

ЎЗИНГНИ ХОР ҚИЛМА, ЎЗЛИГИНГНИ ЙЎҚОТМА!

Инсон учун фақат биргина бахтсизлик мавжуд. У ҳам бўлса, ҳаётга ҳеч бир фойдаси тегмайдиган ёки меҳнатдан чалғитадиган ғоя билан банд бўлиш” деган эди немис файласуфи Гёте.

ИНСОН-кўз олдимизда Аллоҳнинг иноми бўлган онгли мавжудотни тушунамиз. Атрофимиз одамлар билан гавжум. Лекин уларнинг турлари, касблари, ҳатти-ҳаракатлари ҳар хил. Аммо, онгли мавжудот! Ана шу онг кўчаларда ёки автобус, метро, транвай бекатларида мўсир териб юрган ёки ичиб, маст бўлиб ётган, усти боши кир ҳароб ҳолга юришига етган онг, нега тоза ҳалол меҳнат қилишга етмаса? Қизиқ, савол туғилади бундай шахсларнинг оила аъзолари, қариндошлари бормикан? Улар ҳам кимнингдир отаси, амаки, тоғасидир. Ёки, яна кимнингдир онаси, амма, холасидир? Ҳайрон қоласан киши. Демак, шундай хулосага келасан, ҳар нарсага исон ўзи сабабчи. Қандай яшаш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Хориждан келган меҳмон бизнинг юриш туришимиз, кийинишимиз, миллий ва маданий меросимиз, мехмондўст, ҳушмуомилалигимизга қараб ҳурмат қилади. Лекин бундай кўчада ҳароб ётган инсонларчи? Маданиятимизга путир етказмаяптимикан? Инсонга қанча енгиллик яратиб берсанг, шунча лоқайд бўлиб қолади. Муҳтарам биринчи президентимиз Ислом Каримов айтганларидек,- лоқайд инсондан қўрқиш керак. Кўчаларда ҳароб бўлиб ётган бундай шахслардан ким яхшилик кутади? Улар жамиятга бефарқ бўлмаганларида шу аҳволда ётишармиди? Четдан биров келиб, мана шу ишни қилсанг мана сенга мана шунча пул бераман ичиб, чакишинга етади деса у амалга оширяптида. Пул бу нафс балоси-ку ахир. Одамлар пул топишнинг осон йўлини топишади. Айниқса, жума кунларида масжид ва мадрасаларда ўзини ночор, бечорадек кўрсатиб, қоғозларга аллам балоларни ёзиб эҳсон сўраб ўтиришларичи? Бунақанги эҳсонга “зор” инсонлар ҳар қадамимизда кўпайиб кетди. Айниқса, масжид мадрасаларда, кўча ва бозорларда. Бундайларни кўриб, бир ривоят ёдимга тушди.

Ривоят қилишларича: Муҳаммад ибн Усмон отасидан ривоят қилади: «Ҳориса ибн Нўъмоннинг кўзлари кўрмас эди. Шунинг учун намоз ўқийдиган ҳужрасида эшик олдигача бир ип тортиб қўйган эди. Бирор тиланчи келса, шу ипдан тутиб эшиккача борар ва садақа берарди. Болалари:

-Отажон, нега ўзингизни бунча овора қиласиз? Сизнинг ўрнингизга бу ишни биз ҳам қиламиз-ку,-дейишди. Шунда Ҳориса ибн Нўъмон:

-Набийнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кишининг ўз қўли билан камбағалга (садақа) бериши, уни ёмон ҳолларга тушиб қолишидан сақлайди”, дея марҳамат қилганларини эшитганман,-дедилар». Ривоятдан хулоса қилиш ўзингизга ҳавола. Инсон ўзини бечора кўрсатиб, ор-номусини йўқотиши билан бирга ўзлигини ҳам йўқотади. Бу эса бизнингмиллатимизга номуносиб ҳатти-ҳаракат дейилади.

-Инсондаги ёвузлик ва эзгулик ҳам зараркунандалик ва ҳожатбарорлик ҳам тарбиянинг мевасидир. Ёмон тарбия кўрган одамдаги жасорат-дағалликка, билимдонлик-майдакашликка, заковат-масхарабозликка, очиқ кўнгиллик-мунофиқликка айланади деган эди-Инглиз файласуфи Жон Локк.


Бозоров Абдуғани

"Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти

“Тафсир” фани ўқитувчиси.