14.12.2018

07:00

13:00

15:25

17:25

18:55

Матога битилган Қуръон

29.11.18

Асли Суриянинг Ҳалаб шаҳрилик Муҳаммад Моҳир Ҳодрий айни пайт Туриянинг Бурса шаҳрида истиқомат қилади. У Қуръони Каримни матоларга тикиб ёзган.

“Анадолу” агентлигининг хабарида айтилишича, Ҳадрий бу ишга 2000 йилда киришган ва 12 йилда тамомлаган. Илк кўргазмасини Эронда очган.

Бўйи 80 ва эни 60 сантиметр, оғирлиги 200 килограмм бўлган, 12 жилддан иборат Қуръон Сурия, Ливан, Кувайн, БАА, Қатар ва Туркияда ҳам намойиш этилди.

Ҳадрий аввалига қисқа сураларни оддий тикув машинаси ёрдамида матога битиб кўрган. Илк уринишлари муваффақиятли чиққач, Қуръони Каримдаги барча сураларни битишга қарор қилган.

Манба: azon.uz