21.05.2019

04:40

13:00

17:53

19:53

21:30

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги имконияти чекланганлар фуқаролар учун Бухоро шаҳрига зиёрат ташкил этди

06.05.19

Хабарингиз бор, ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони мавжуд кишилар учун диний-маърифий йўналишда алоҳида тизимли ишлар олиб бориляпти.

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда вилоятдаги эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган инсонларнинг Бухоро шаҳрига зиёрат уюштирилди. Сурдо таржимон воситасида ҳамюртларимиз кўҳна шаҳар тарихи билан яқиндан танишдилар. Зиёратни ташкил этган ташкилотчилар ҳақларига дуолар қилиб, миннатдорчилик изҳор этдилар.


ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги Матбуот хизмати/nasafziyo.uz