17.07.2019

04:40

13:00

18:05

20:05

21:30

Ўзбекистондаги 1200 дан ортиқ жоме масжидларда хатми Қуръон бошланди

07.05.19

Рамазоннинг илк оқшоми Ўзбекистоннинг 2050 дан зиёд масжидда таровеҳ намозлари, 1200 дан ортиқ жоме масжидларда хатми Қуръон бошланди. Жоме масжидларга йиғилган минг минглаб намозхонлар хофиз қориларнинг чиройли совт ва хушовозлик билан ўқиган Қуръони Карим тиловотларидан баҳраманд бўлдилар.

Бу кеча “Ҳазрати Имом” жоме масжидида ҳам таровеҳ намозида Ҳақ таоло каломини хатми бошланди. Масжидга аста-секин кўзлари Рамазон шукуҳи ила чақнаган, юзлари нурли, ёшлари улуғ отахонлар ҳамда таровеҳ намозида Аллоҳнинг муборак каломига соме бўлишни интиқлик билан кутган намозхонлар кириб кела бошладилар. Бир зумда масжид Қуръон мухлислари билан тўлиб тошди, дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабарида.

Дастлаб, муфтий муборак Рамазон ойи билан барчани табриклаб, дуолар ижобат бўладиган дамларни ғанимат билиш, юртнинг тинч-осойишталиги хотиржам ибодат қилиш гарови эканини таъкидлаб, яратгандан бу неъматларни янада зиёда қилишини сўраб, дуо қилди. Сўнгра таровеҳ намози бошланиб, Каломуллоҳнинг тиловати қалбларга сурур ва фараҳ бахш этди.

Таровеҳ намози ўқиб бўлингач, намозхонлар муфтий ҳазрат билан баралла дуога қўл очиб, Рамазони шарифга етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтишди. Яратгандан юрт тинчлигини, осмонимиз мусаффолигини, халқимиз фаровон бўлишини сўрашди.



Манба: kun.uz

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги Матбуот хизмати/nasafziyo.uz