22.09.2019

05:30

13:00

16:50

18:50

20:20

Саудия Арабистони умра зиёратига келувчилар сонини оширади

23.05.19

Ҳар йили умра зиёратига келган тахминан 8 миллион кишига мезбонлик қилувчи Саудия Арабистони келгуси йили бу рақам 15 миллионга етказилишини маълум қилди. Бу ҳақда SPA агентлиги Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги вакили Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал-Байжавийга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Байжавийнинг айтишича, зиёратга келувчиларни рисоладагидек кутиб олиш учун аэропортлар сони орттирилди ва метро линияси ишга туширилди.

Охирги 10 йилда Саудия Арабистонига умра учун келувчилар сони 8 миллион атрофида бўлиб турибди. 2030 йилгача бу кўрсаткични 30 миллионга етказиш режалаштирилган.


Манба: azon.uz