17.07.2019

04:40

13:00

18:05

20:05

21:30

Ҳажгa тaйёpгapлик

26.06.19

Ҳаж буюк ибодат бўлиб, у Ислом арконларидан биридир. Мустақил юртимизда ибодатлар эмин-эркинликда қилинаётган бир вақтда, исломнинг бешинчи аркони бўлган Ҳаж амалини бажариш учун кетаётган юртдошларимизнинг сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Зиёратчилар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларга ҳаж зиёратига оид барча зарурий маълумотлар берилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 26 июнь куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар “Маданият саройи”да вилоят ҳокимлиги ва ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги билан ҳамкорликда вилоятимиздан муборак Ҳаж зиёратига борадиган 400 нафар бўлажак ҳожилар иштирокида ҳаж ибодати олди учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда вилоят Ҳаж ва Умра ҳайъати масъуллари, ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Р.Усмонов иштирок этишди.

Учрашувда муборак зиёратнинг мазмун-моҳияти, сафарга бориш бўйича тартиб қоидалар тушунтирилиб, барча керакли ва зарурий тавсиялар берилди. Хусусан, ҳаж мавсуми ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келиши, мазкур сафарга ёши улуғ фуқароларимизнинг бориши қолаверса, аксарият зиёратчиларнинг илгари хорижга чиқмаганлигини инобатга олиб, зиёратчиларга ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов томонидан тўлиқ маълумотлар берилиб, оят, ҳадис ва ҳаётий мисоллар орқали Ҳаж зиёрати тартиб-қоидалари тушунтириб берилди.

Зиёратчиларнинг Ҳаж ибодатига оид қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олди.


ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги Матбуот хизмати/nasafziyo.uz