15.10.2019

06:05

13:00

16:10

18:10

19:40

«ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ» танловининг вилояти босқичи

24.09.19

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб келаётган имомлар ўртасида “Энг маърифатли имом” кўрик танлови ўтказиб келинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллигида мазкур танловнинг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг биринчи – шаҳар-туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари иштирок этдилар.

Иштирокчилар ўзлари танлаган билетларда белгиланган Қуръони карим, тажвид, тафсир, ҳадис, ақоид ва фиқҳ илмига доир саволларга эгаллаган билимларидан келиб чиқиб жавоб бердилар. Иштирокчиларнинг чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, Қарши туманиидаги “Имомайн” масжиди имом-хатиби Мусаев Аъзамхон 1-ўринни, Миришкор туманидаги “Гулистон” масжиди имом хатиби Жўраев Валижон 2-ўринни ҳамда Ғузор тумани “Мусофир ота” масжиди имом-хатиби Жабборов Одил 3-ўринни қўлга киритдилар.

Биринчи ўрин соҳиби Мусаев Аъзамхон танлованинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, танловга ҳамоҳанг равишда турли номинациялар бўйича масжидларда фаол хизмат кўрсатиб келаётган ходимлар тақдирландилар.


ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги Матбуот хизмати/nasafziyo.uz