15.10.2019

06:05

13:00

16:10

18:10

19:40

Отинойиларга махсус сертификат топширилди

30.09.19

Ҳудудларда фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва савиясини янада ошириш, шариат илмлари, замонавий фатволар, қолаверса мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий сохадаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 16 сентябридан икки ҳафталик малака ошириш ўқувлари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

28 сентябрь куни тингловчиларнинг 1-давраси ўқув курсларини якунладилар.

Ўқувчиларга Қарши Давлат университети профессор-ўқитувчилари, "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари, Ақида илмий мактаби ўқитувчилари зарурий билимларни бердилар. Тингловчиларга малака ошириш курсларини ўтаганликлари ҳақида махсус сертификат топширилди.


ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги Матбуот хизмати/nasafziyo.uz