Ақийда - O'zbekiston musulmonlar idorasi Qashqadaryo viloyati vakilligi rasmiy sayti
Яхшилик қилганлар учун яхшилик ва зиёдалик бордир | Ақийда дарслари (306-дарс)
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Вожиб шуки, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига комил таслим бўлиб, уларга бўйсунишимиз, икковларининг хабарини тасдиқ ила қабул қилишимиз, уларга ботил хаёлимиздаги нарсани ақл, деб эътироз қилмаслигимиз керак. Демак, юборилган Расулнинг ҳукмини қабул қилишда, таслим бўлишда, бўйсунишда ва итоат қилишда у кишини танҳо зот деб қабул қилишимиз лозим. Расул юборувчи Зот – Аллоҳни эса ибодатда, хушуъ-хузуъда, тавбада ва таваккулда танҳо Зот деб қабул қилмоғимиз лозим.
Аҳли жаннатнинг Аллоҳни кўришига далил:
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
«У Кунда яшнар юзлар бор – ўз Роббига назар солувчилар» (Қиёмат сураси, 22-23-оятлар).
Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳининг далиллар ичидан ушбуни зикр қилиши унинг энг очиқ ва энг зоҳир далил эканидандир.
Ким ушбу оятни «таъвил» номи билан бузадиган бўлса, унинг учун охират, жаннат, дўзах, ҳисоб ҳақидаги оят ва ҳадисларни таъвил қилиш жуда ҳам осондир. Оят ва ҳадисларни таъвил қилаётган, уларни ўз ўрнидан ўзгартираётган ҳар бир бузғунчи ушбу оят ва ҳадисларни фосид услубда ва касодли узр билан таъвил қилувчилар ушлаб олган нарсага ёпишиб олади. Тўғри таъвил билан нотўғри таъвил орасидаги фарқ ҳақида юқорида гапириб ўтдик.
Ушбу таъвилга ўхшаш нарсалар дину дунёни бузгандир. Аллоҳ бизларни уларга ўхшаган нарсани қилишдан ҳазир бўлишга чақирган.
Ботилчилар эса фақат уларнинг йўлидан юришни хоҳладилар. Бузуқ таъвил динга ва унинг аҳлига қанчадан-қанча жиноятлар қилди.
Усмон розияллоҳу анҳу ҳам бузуқ таъвил туфайлигина ўлдирилмадими? Шунингдек, Жамал куни, Сиффинда, Ҳусайннинг ўлдирилишида, Ҳаррада бўлган ишлар ҳам бузуқ таъвил туфайли бўлди.[1] Хавориж, мўътазила, рофиза каби фосид мазҳабларнинг чиқиши ҳам, умматнинг етмиш учга бўлиниши ҳам фосид таъвил туфайли бўлмадими? («Шарҳи «Ақийдатут-Таҳовия», 204-бет).
Ҳеч шак-шубҳа йўқки, ушбу оятда назарнинг юзга изофа қилиниши, сўнгра унинг «ила» ҳарфи билан ўтимли қилиб келтирилиши ўша сўзнинг кўз билан назар солиш эканига, ҳақиқий маъносига хилоф маънога далолат қилувчи далилдан холи эканига, Аллоҳ таоло бу билан инсон юзидаги кўз билан Ўзига назар солишни ирода қилганига очиқ-ойдин далилдир. Худди «Унинг мева тугиш пайтидаги мевасига назар солинг» (Нисо сураси, 99-оят) оятидаги назар солиш кўз билан бўлганидек, Аллоҳга назар солиш ҳам кўз билан бўлади.
Ушбу оятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Ибн Аббос, Ҳасан Басрий, Икрима ва Аҳли сунна вал жамоа тафсирчилари худди шундай тафсир қилганлар.
ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
«Улар учун унда (жаннатда) нима хоҳласалар, бор. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор» (Қоф сураси, 35-оят).
Тобарий: «Али ибн Абу Толиб ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳум: «Бундан мурод Аллоҳнинг юзига назар солишдир», дейишган», деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ
«Яхшилик қилганлар учун яхшилик ва зиёдалик бордир» (Юнус сураси, 26-оят).
«Яхшилик» жаннатдир, «зиёдалик» эса Аллоҳнинг юзига назар солишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг ортларидан саҳобалар худди шундай тафсир қилганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиснинг охирида:
«...فَيَكْشِفُ الْحِجَابَ، فَيَنْظُرُونَ إِلَيْهِ، فَمَا أَعْطَاهُمْ شَيْئًا أَحَبَّ إِلَيْهِمْ مِنَ النَّظَرِ إِلَيْهِ، وَهِيَ الزِّيَادَةُ». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ عَنْ صُهَيْبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ).
«...Бас, ҳижобни очади. Улар У Зотга назар соладилар. Уларга У Зот Ўзига назар солишдан кўра махбуброқ нарса ато қилмагандир. Зиёда шудир», дейилган.
Ибн Жарир бир гуруҳ саҳобалардан, жумладан, Абу Бакр Сиддиқ, Ҳузайфа, Абу Мусо Ашъарий, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан ривоят қилишича, улар ҳам худди шундай тафсир қилганлар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
«Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббларидан тўсилганлардир» (Мутоффифин сураси, 15-оят).
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ва бошқа имомлар ушбу оят ила жаннат аҳлининг Аллоҳнинг жамолини кўришига ҳужжат келтирганлар. Буни Табарий ва бошқалар зикр қилишган.
Ҳоким Робеъ ибн Сулаймондан ривоят қилиб, қуйидагиларни айтган: «Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийдан ушбу оят ҳақида сўралганда, мен ҳозир эдим. Шофеъий раҳимаҳуллоҳ шундай деди:
«Анавилардан ғазаб туфайли ҳижобланганидан кейин, авлиёлари У Зотни розилиги туфайли кўриши турган гап».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаларидан Аллоҳнинг жамолига назар солиш мумкинлиги ҳақида ривоят қилинган ҳадислар мутавотирдир. Уларни саҳиҳ, муснад ва сунан китоблари соҳиблари ривоят қилгандирлар. Кўриш ҳақидаги ҳадислар ўттизтача саҳобийдан ривоят қилинган.
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَنَّ نَاسًا قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ نَرَى رَبَّنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «هَلْ تُضَارُّونَ فِي رُؤْيَةِ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ؟» قَالُوا: لَا يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «هَلْ تُضَارُّونَ فِي الشَّمْسِ لَيْسَ دُونَهَا سَحَابٌ؟» قَالُوا: لَا، قَالَ: «فَإِنَّكُمْ تَرَوْنَهُ كَذَلِكَ». (مُتَّفَقٌّ عَلَيْهِ).
«Баъзи одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўлин ой кечасида ойни кўришда бир-бирингизга зиён-заҳмат етказасизларми?»  дедилар. Улар: «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Булут йўқ пайтда қуёшни кўришда бир-бирингизга зиён-заҳмат етказасизларми?» дедилар. Улар: «Йўқ», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар У Зотни ана шундай кўрасизлар», дедилар».
(Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).
2. Худди Абу Ҳурайранинг юқоридаги ҳадисига ўхшаш ҳадис Бухорий ва Муслимлар томонидан Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган.
3. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалийнинг ҳадиси:
عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْبَجَلِيِّ قَالَ: كُنَّا جُلُوسًا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَظَرَ إِلَى الْقَمَرِ لَيْلَةَ أَرْبَعَ عَشْرَةَ، فَقَالَ: «إِنَّكُمْ سَتَرَوْنَ رَبَّكُمْ عِيَانًا، كَمَا تَرَوْنَ هَذَا لَا تُضَامُّونَ فِي رُؤْيَتِهِ». (مُتَّفَقٌّ عَلَيْهِ).
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдик. У киши ўн тўрт кунлик ойга қараб: «Албатта, сизлар Роббингизни манавини кўраётганингиздек очиқ-ойдин кўрасизлар. Уни кўришда тиқилишиб қолмайсизлар», дедилар».
(Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).
4. Суҳайб розияллоҳу анҳунинг ҳадиси. Бу ҳадиснинг бир бўлагини Имом Муслим ривояти ила «Яхшилик қилганлар учун яхшилик ва зиёдалик бордир» (Юнус сураси, 26-оят) оятининг тафсирида келтирдик.
5. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида жумладан қуйидагилар айтилган:
عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «...وَمَا بَيْنَ الْقَوْمِ وَبَيْنَ أَنْ يَرَوْا رَبَّهُمْ تَبَارَكَ وَتَعَالَى إِلَّا رِدَاءُ الْكِبْرِيَاءِ عَلَى وَجْهِهِ فِي جَنَّةِ عَدْنٍ». (مُتَّفَقٌّ عَلَيْهِ).
«Жаннати Аднда у қавм билан Роббларини кўриш орасида У Зотнинг юзидаги кибриё ридоси бўлади, холос».
(Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.)
6. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида жумладан қуйидагилар келган:
عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «...وَلَيَلْقَيَنَّ اللهَ أَحَدُكُمْ يَوْمَ يَلْقَاهُ وَلَيْسَ بَيْنَهُ وَبَيْنَهُ حِجَابٌ وَلَا تَرْجُمَانٌ يُتَرْجِمُ لَهُ، فَلَيُقُولُ: أَلَمْ أَبْعَثْ إِلَيْكَ رَسُولًا فَيُبَلِّغَكَ؟ فَيَقُولُ: بَلَى يَا رَبِّ، فَيَقُولُ: أَلَمْ أُعْطِكَ مَالًا وَأُفْضِلْ عَلَيْكَ؟ فَيَقُولُ بَلَى يَا رَبِّ». (أَخْرَجَهُ الْبُخَارِيُّ).
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Сиздан ҳар бирингиз мулоқот куни албатта Аллоҳ ила мулоқотда бўлади. У билан анинг ўртасида ҳижоб ҳам, таржима қиладиган таржимон ҳам бўлмас. Бас, У Зот:
«Мен сенга Пайғамбар юбормадимми, у сенга етказмадими?!» дейди. У:
«Ҳа, Роббим, (юбординг)», дейди. У Зот:
«Мен сенга мол ато қилмадимми, фазл бермадимми?!» дейди. У:
«Ҳа, Роббим (бердинг)», дейди».
(Бухорий ривоят қилган).
Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан
[1] Мазкур воқеаларда мусулмонлар бир-бирлари билан урушиб, кўплаб улуғ зотлар
Аллоҳни севадиган қавм | Ақийда дарслари (298-дарс)
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
وَحَبِيبُ رَبِّ الْعَالَمِينَ.
Ва Роббил оламиннинг ҳабибидирлар.
Шарҳ: Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам оламларнинг Роббини яхши кўради. Аллоҳ таоло:
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
«Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур», деган (Моида сураси, 54-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатнинг энг олий мартабаси – халиллик берилди.
Бунга далил қуйидаги ҳадиси шарифлардир:
قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ اتَّخَذَنِي خَلِيلًا كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلًا». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو عَوَانَةَ عَنْ جُنْدُبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ).
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ Ўзига худди Иброҳимни халил қилганидек, мени ҳам халил қилиб олди», деган сўзлари.
Муслим ва Абу Авона Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.
وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أَهْلِ الْأَرْضِ خَلِيلًا لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا، وَلَكِنْ صَاحِبُكُمْ خَلِيلُ الرَّحْمَنِ». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ).
Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар ер аҳлидан ўзимга халил қилганимда, албатта, Абу Бакрни халил қилиб олардим. Лекин сизнинг соҳибингиз Раҳмоннинг халилидир», деган сўзлари.
Муслим ва Термизий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.
Ушбу икки ҳадисдан «Халиллик Иброҳим учун, ҳабиблик Муҳаммад учун, Иброҳим Аллоҳнинг халилидир, Муҳаммад Аллоҳнинг ҳабибидир», деганларнинг гапи ботил экани зоҳир бўлди. Балки икковлари ҳам Аллоҳнинг халилларидир. Халиллик бирларига Қуръон йўли билан, бошқаларига суннат йўли билан собит бўлгандир.
Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан
Бузғунчи оқимларга қарши Мотуридий ақидаси
Имом Мотуридий Аҳли сунна вал жамоа ақидасини шарҳлаш ва ёритиб беришда муҳим роль ўйнаган атоқли исломий шахсиятлардан бири ҳисобланади.
Имом Мотуридий номи билан машҳур бўлган бу улуғ алломанинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорийдир.
Имом Мотуридий Ислом оламида турли ўзгаришлар авж олиб турган, хусусан, ҳар хил ақийдавий фирқалар ўзаро тортишиб турган бир пайтда яшаб, илм-маърифатли бўлдилар.
Имом Мотуридий тафсир, ақида ва фиқҳ фанларига оид бир қанча китоблар ёзиб, улкан илмий мерос қолдирган.
Ислом тарихидан маълумки, 3-4 ҳижрий асрлардан турли эътиқодий тоифалар ривожланиб, ботил ақидавий фирқалар мусулмон умматини тафриқага сола бошлади. “Сен кофирсан”, “сен мунофиқсан” қабилидаги даъволар кўпайган ўша даврда Имом Мотуридий бизнинг диёрларда етишиб чиқиб саҳобалар, тобеъинлар ва замондошлари: таба тобеъинларнинг соғлом ақидаларини жамлаб, шарҳладилар ва Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилиб, керакли ўринларда раддиялар бердилар, адашганларни тўғри йўлга қайтардилар.
Кейинчалик у кишига эргашганлар Мотуридия ақидавий йўналиши деб атала бошлади. Баъзи жоҳил тоифалар даъво қилгани каби Имом Мотуридий янги дин ёки янги ақида олиб келмаганлар. Балки турли фирқалар томонидан Аҳли сунна вал жамоа ақидасини бузиб талқин қилиш бошланганда Пайғамбаримиз ва саҳобаи киромлар тутган йўл қайси экани шарҳлаб билдирилган. Шу тариқа Мотуридий ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу  Ҳанифанинг таълимотига суянган ҳолда, ўзига хос калом мактабини яратди.
Аҳамиятли жиҳати, Мотуридия ақидаси Қуръон, ҳадис ва ақл-идрок, мантиқ ва ҳақиқатга яқин экани билан бошқа таълимотлардан ажралиб туради. Имом Мотуридий ўз таълимотида Исломда ўта муҳим бўлган бағрикенглик, мўътадиллик ва инсонийликни тарғиб қилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Мотуридия ақидаси асослари  Аҳли сунна вал жамоа ақидасининг асл ўзаги экани барча олимлар томонидан бирдек эътироф этилган.
Ислом оламидаги юксак хизматлари учун Имом Мотуридийга мусулмонлар томонидан олий унвонлар берилган. Жумладан, ўрта асрларда турли фирқа ва тоифалар ўзларининг бузғунчилик ҳаракатлари билан аҳли сунна вал жамоа мазҳабига таҳдид солганида унинг ҳимоясига тургани учун “Мусаҳҳиҳу ақийдата аҳлис-сунна”, яъни “Аҳли сунна ақидасини тўғриловчи” унвон берилган.
Бундан ташқари, Мотуридийни улуғлаб “Имом ал-ҳуда” (Ҳидоят йўли имоми) ва “Имом ал-мутакаллимин” (Мутакаллимлар имоми) каби номлар билан ҳам атаганлар.
Дарҳақиқат, Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун Ислом оламида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади.
Имом Мотуридийнинг ислом умматига қилган энг катта хизмати, Ислом умматини яна қайтадан жамлаш, Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди атрофида бирлаштириш бўлди. Бугунги кунимизда ҳам ўтмишдаги каби ислом умматида бўлиниш, фирқаланиш, ўзгани куфр ва нифоқда айблаш борган сари кўпайиб бормоқда.
Баъзи бир адашган оқимлар томонидан қўштирноқ ичидаги “фатволар” инсонларни ислом маърифатидан узоқлаштиришга сабаб бўлмоқда. Айниқса, уларнинг “жиҳод”, “байъат”, “такфир”, “бемазҳаблик”, “ҳижрат” каби масалалардаги асоссиз “фатволари” ноҳақ қон тўкилишига олиб бормоқда ва инсонларнинг кафолатланган ҳуқуқларига раҳна солинишига сабаб бўлмоқда.
Бугун биз ҳам ўтмиш мужтаҳид зотларнинг илмий меросини чуқур ўрганишимиз ҳамда унинг инсонпарварлик ғояларини кенг мусулмонлар оммасига тарғиб этишимиз, униб, ўсиб келаётган ёшларимиз тафаккурини ақоид масаласида Имом Мотуридий каби улуғ алломаларимиз маънавий мероси негизида тўғри шакллантириш лозим.
Бинобарин, Имом Мотуридий илмий мероси бугунги кун учун ҳам катта амалий аҳамият касб этиб, ақидавий адашган баъзи бузғунчи гуруҳларни фош этишда муносиб ҳиссасини қўшиши, шубҳасиз.
Ўткирбек СОБИРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бош мутахассиси
“Шарҳу ақоиди Насафия” асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржимаси ҳамда
унинг андроид ва мультимедиа дастурларини тайёрлаш бўйича лойиҳа аъзоси
Файласуф ва мутакаллимлар тавҳидининг ҳақиқати | Ақийда дарслари (275-дарс)
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Билингки, агар вожибул вужуднинг (яъни Аллоҳнинг) тавҳидига инкор қилиб бўлмайдиган ақлий далиллар қоим бўлган бўлса ҳам, шаръан вожиб бўлган, динда мўътабар бўлган ақийдани тўғрилашда бу далилларнинг фойдаси оздир. Чунки мазкур далилларнинг ёлғиз ўзлари, уларга нақлий далиллар қўшилмай туриб, файласуф ва мутакаллимлар наздидаги куллий бўлган вожибул вужуднинг ваҳдатига далолат қилади. Унда ақл эътиборидан муайянлик йўқ. Шунинг учун ҳам ақл уларнинг наздида Унинг (вожибул вужуднинг) кўп бўлишини жоиз қилади. Лекин у Аллоҳ юборган барча шариатлар даъват қилаётган Сонеъ, яъни Яратувчи бўла олмайди. Пайғамбарлар ва шариатлар даъват қилаётган Вожибул вужуд муайян шахс бўлиб, ақл ҳам, нақл ҳам Унинг кўп бўлишини ҳеч қандай йўл билан жоиз қилмайди. У Зот – Ундан ўзга илоҳ йўқ – Аллоҳ таолодир. («Хулосатул Маржоний ила шарҳил Ақоидил Жалолий», 2-жилд, 123-бет).
Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан
Ал-Азиз
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ал-Азиз сифатли Аллоҳ барчанинг устидан ғолибдир. Ундан ҳеч нарса ғолиб кела олмайди. Жамики азизлик маъноси Унинг Ўзига хосдир. Куч-қувват азизлиги ҳам Уникидир. Ман қилиш азизлиги ҳам Уникидир, У бунда ҳеч кимга, ҳеч нарсага муҳтож эмас. Бўйсундириш ва ғолиблик азизлиги ҳам Уникидир, ҳеч нарса Унинг изнисиз ҳаракат қила олмайди.
Аллоҳнинг ал-Азиз исми Қуръони Каримда юзга яқин ўринда келган.
Ал-Азиз исмининг яна бир маъноси шарафдир. Сифат ўлароқ жуда нодир деган маънода ҳам ишлатилади. Масалан, уран моддаси нодир ерости конларидандир. Демак, камдан-кам учрайдиган, жуда оз топиладиган ноёб, нодир нарса азиз дейилади. Мазкур кон азиз бўлишига қарамай, ҳаммага ҳам бирдек керакли бўлавермайди. Лекин бу исмни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиб, ал-Азиз десак, Унинг тенги ва ўхшаши йўқ деган маънода ишлатамиз. Аллоҳнинг ал-Азиз исмини билиш инсонни азиз, бадавлат ва кучли қилади. Инсон азиз бўлишни хоҳласа, ал-Азиз сифатли Зотни яхши таниб олмоғи лозим.
Ал-Азиз исмининг яна бир маъноси азиз қилувчидир:
«Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Мулкни хоҳлаганингга берурсан, мулкни хоҳлаганингдан тортиб олурсан, хоҳлаганингни азиз қилурсан, хоҳлаганингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан» (Оли Имрон сураси, 26-оят).
Андалусиянинг охирги подшоси шаҳарни қўлдан бой бериб, ғанимга топшириб чиқиб кетаётганида йиғлаган экан. Шунда унинг онаси Оиша: «Эркаклардек мамлакатни сақлай олмадингми, энди аёллардек йиғлагин», деган экан. Аллоҳ бир бандадан юз ўгириб, уни хорласа, уни ким ҳам азиз қила оларди?! Бундай инсоннинг қадри қоладими?
Азиз сифатли нарса аслида жуда оз бўлади, унга кўп эҳтиёж тушади, унга бир вақтнинг ўзида етишиш қийин бўлади. Баъзи нарсалар борки, жуда оз бўлса ҳам, унга қаттиқ эҳтиёж сезилмайди. Масалан, шундай нодир хазиналар бор, аммо уларга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Шундай экан, ушбу маъдан азиз бўла олмайди.
Ал-Азиз деган сифат учта васфда мужассам бўлади:
1. У каби нарсанинг жуда ҳам оз бўлиши.
2. Унга қаттиқ эҳтиёж туғилиши.
3. Унга етишиш қийинлиги.
Баъзи нарсаларга жуда ҳам муҳтожмиз, лекин улар нодир нарсалар эмас. Масалан, ҳавога ниҳоятда муҳтожмиз, лекин дунё тўла ҳаво, у ҳамма жойда бор. Худди шунингдек, барча нарса, барча мавжудот Аллоҳга ниҳоятда муҳтождир.
Пайғамбарлар ҳам азиздир, чунки одамлар барча ишларда уларга муҳтож бўлади. Аллоҳ таоло пайғамбарларга Ўз сиридан, Ўзининг илмидан ваҳий қилган. Пайғамбарлар Аллоҳ билан одамлар ўртасидаги воситачидир. Улар Аллоҳнинг эшигидир. Пайғамбарлар азиздир, чунки Аллоҳ уларни раҳмат, фазл, эҳсон ва нур эшиги қилиб қўйган. Шунинг учун Аллоҳнинг пайғамбарларини рози қилганлар айни Аллоҳни рози қилган бўлади. Шунинг учун пайғамбарларнинг исми Аллоҳнинг исми билан ёнма-ён келади. Пайғамбарлар азиздир, чунки одамлар дин ва дунё ишларида уларга жуда муҳтож бўладилар. Бир нарсага муҳтожлик зиёда бўлдими, ўша нарса азиз бўлиб бораверади. Подшоҳ ҳам азиз, чунки одамларнинг каттаю кичиги унга муҳтож бўладилар. Аммо подшоҳга барча нарсада ҳам муҳтож бўлмаслик мумкин. Масалан, мамлакатнинг бир чеккасида юрган чўпон чорва маҳсулотларидан еб-ичиб, чодирида яшайверади, унинг куни подшоҳсиз ҳам ўтаверади. Аллоҳга эса барча махлуқот ҳар қандай ҳолатида муҳтож бўлади.
Мўмин кишига ҳам одамларнинг эҳтиёжи туша бошласа, у ҳам азиз бўлади, аммо унинг азизлиги тавозе билан йўғрилган бўлиши керак. Бу каби азиз бўлган одам мўмин бўлмаса, тубанликка юз тутади. Бошқаларга муҳтож бўлиш жузъий эҳтиёжларда холос. Масалан, инсон шифокорга бемор ҳолда  муҳтож бўлади, ухлаганда эса унинг ёрдамига эҳтиёж сезмайди.
Ал-Азиз исми Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилса, бунинг маъноси У Зотнинг яккаю ягона Зот экани, Унга ҳамма нарса ҳар бир ишда муҳтожлиги тушунилади. У Зотга иҳота ва идрок қилиш орқали етишиш амри маҳол бўлиб, убудият, яъни бандалик, тоат-ибодат орқалигина етишиш мумкин, холос. Инсон Аллоҳни таниб, Унга итоат қилиб, кейин хор-зор яшаши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар», (Мунофиқун сураси, 8-оят) деган.
Ҳасан Басрийдан: «Сиз бундай иззат-икромга қандай етишдингиз?» деб сўрашганда у зот: «Икки нарса билан: дунёдаги одамлардан беҳожатлигим ва одамларнинг мендаги илмга муҳтожлиги билан», деб жавоб берган эканлар.
Таъмагир инсон ҳеч қачон азиз ва мукаррам бўла олмайди, аксинча, бундай кимса одамларнинг қўлида хор-зор бўлиб яшайди. Одамлардан бирор нарса таъма қилсанг, улар сени ёқтиришмайди. Аммо барча азизликнинг соҳиби бўлган Зотдан – Аллоҳдан бирон нарса сўрасанг, У Зот сени яхши кўради. Бинобарин, сен одам боласидан ҳеч нарса сўрама, ундан кўра эшиклари ёпилмайдиган Зотдан – Роббингдан сўрагин. Ҳожатинг тушиб, бир инсондан бирор нарса сўрасанг, у сенга ғазаб қилади. Азизлик соҳиби Аллоҳдан эса бирор нарса сўрамасанг ғазаб қилади.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ бир муаммо юзасидан халифа Абу Жаъфарнинг ҳузурига кирдилар. Халифа ҳузурига бундай улуғ зот кирганидан ҳайрон қолиб, «Эй Абу Ҳанифа! Доим биз билан мана шундай боғланиб турсангиз, биз сиз билан фахрланиб, сиз сабабли азиз бўлиб юрардик», деди. Шунда Имом: «Нима учун сизларга боғланиб юришим керак? Сизларнинг мавқе ва обрўингиз менга қизиқ эмас. Сизларга эҳтиёжим ҳам йўқ», деб жавоб бердилар. Аллоҳ одамлардан таъма қилмаган кишини азиз қилади. Пешонасини Аллоҳ учун саждага қўйган кишини ҳам У Зот азиз қилади.
Бир киши ҳажга борди. У жуда муҳтарам зот бўлгани учун ўнлаб хизматкорлар унга ҳамроҳ бўлиб боришди. Тавоф пайтида хизматкорлар бу зодагон кимсани эҳтиётлаб, одамларни унга яқинлатишмас эди. Бу зодагон ҳаж амалларини тугатгач, ватанига қайтиб келди. Ушбу қиссани ривоят қилган кишининг айтишича, бироз муддат ўтгач, Бағдоддаги бир кўприк олдида бир кишини кўриб қолдим. Унинг юзи худди ўша бадавлат кимсага ўхшарди, лекин аҳволи жуда ночор эди. У одамлардан ёрдам сўраб, қўлини чўзиб турарди. Олдига бориб яхшироқ разм солдим. У: «Нега тикиласан?», деди. Мен: «Сизни бир одамга ўхшатдим», дедим. У: «Ўша менман», деди. «Ким сени бу аҳволга солиб қўйди?» дедим. У шундай деди: «Мен ҳамма тавозе қиладиган Каъбада такаббурлик қилибман. Каъбани тавоф қилишда кибру ҳавога йўл қўймаслик керак экан. Подшоҳ бўлсанг ҳам, у ерда қул бўлиб туриш керак экан. Одамлар тавозе қиладиган жойда такаббурлик қилган эдим, Аллоҳ мени юқори мартабада бўладиган юртимда хорлаб қўйди».
Икки сифат борки, улардан узоқ турган маъқул. Булар такаббурлик ва зулмдир. Аллоҳ таоло кўплаб гуноҳларни кечириб юбориши мумкин, лекин такаббурлик ва зулмни кечирмайди.
«Кимки иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур» (Фотир сураси, 10-оят).
Ушбу ояти карима мусулмон инсон ўз ҳаётини ҳақиқий мўмин ҳолда, азиз ва мукаррам бўлиб ўтказиши учун кифоя қилувчи дастурул-амалдир. Аввало, азизликни истаган инсон бу мартабани Ёлғиз Аллоҳ таолонинг ҳузуридангина топиши мумкинлиги баён қилинди. Бунинг учун эса У Зот рози бўладиган амалларга саъй-ҳаракат қилиш лозим. Ана ўша амалларнинг энг яхшиси, ҳеч қандай тўсиқларсиз Аллоҳ таоло ҳузурига етиб борадигани хуш Сўз – калимаи тоййиба, яъни «Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» калимасидир. Бу калима шу қадар қудратлики, уни тилга олган кофир мўминга айланади. Бошқа амаллар яхши-ёмонлиги, холис ёки хўжакўрсинга қилингани жиҳатидан қанча тўсиқ-текширувлардан ўтгачгина Аллоҳ таолонинг наздида қабул қилиниши ёки қабул қилинмаслиги мумкин, аммо ушбу Калима ҳамда Ҳақ таолонинг энг Буюк Зот эканини тасдиқловчи «Аллоҳу акбар» такбири, шунингдек, Аллоҳ таолонинг ҳар қандай айб-нуқсондан Пок Зот эканини тасдиқловчи «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» тасбеҳи мусулмон инсоннинг оғзидан чиқиши билан Аллоҳ таолонинг ҳузурига юксалади. Демак, инсон аввало Яратганнинг борлиги ва бирлигини тан олиб, бутун ҳаёти давомида У Зотни улуғлаб, поклаб юрса, холис ният билан Аллоҳ учун қилган яхши амалларини Ҳақ таоло Ўз даргоҳига кўтаради, қабул қилади ва уни дунёда ҳам, охиратда ҳам азизу мукаррам қилади. Хўжакўрсинга амал қилиб, Аллоҳни алдамоқчи бўлган найрангбоз риёкорларнинг макр-ҳийлалари эса уларга бирон фойда бермай, йўқ бўлиб кетади. Улар учун охират диёрида қаттиқ азоб бордир.
Ҳаммага маълумки, Юсуф алайҳиссалом Миср азизининг қасрида қул эдилар. Кейин у зотни зиндонга ташлашди. Аммо у зот Мисрнинг энг азиз кишисига айландилар. Бир гал маркабларида кетаётгандилар, бир қулни кўриб қолдилар. Бир пайтлар ўзлари ҳам қул бўлганлари учун Юсуф алайҳиссалом уни таниб қолдилар. Кейинчалик, Мисрнинг азиз кишисига айлангач, «Аллоҳ пок Зотдир. Ибодат қилгани сабаб қулни подшоҳга айлантирди, гуноҳ сабаб подшоҳни қулга айлантирди», дедилар. Азизнинг хотини Юсуф алайҳиссаломга туҳмат қилиб қаматгани учун оқибатда хор-зор бўлиб ҳаёт кечирди.
Бугунги кунда мусулмонлар устига тушиб турган заифлик ва хорлик ҳамда бошқа умматлардан ортда қолишининг бош сабаби гуноҳ ва маъсиятларни бемалол қилиб, Аллоҳнинг динидан йироқ бўлишдир. Агар улар ҳам Аллоҳнинг динини саҳобалар каби маҳкам тутиб, унга холис амал қилишса, Аллоҳ уларни азиз қилиб, душманлари устидан ғолиб қилар эди.
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динни ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг аҳволини (Маккада кўрган) хавфу хатарлардан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шундан (ваъдадан) кейин ношукурлик қилса, улар итоатсиз кимсалардир» (Нур сураси, 55-оят).
Аллоҳ таолонинг Ал-Азиз исмига нисбатан мўмин кишининг одоби қандай бўлиши лозим?
Мўмин киши Аллоҳни азиз деб билгач, бошқа бирор махлуқотни улуғ деб эътиқод қилмаслиги, Аллоҳнинг ўлчовидан бошқа ўлчов йўқ деб билмоғи, Аллоҳнинг зикридан бошқа зикрларни маҳв этмоғи лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бадавлат кишининг олдида ўзини хор тутса, динининг учдан иккисини бой берибди», деганлар (Байҳақий ривояти).
Бунинг изоҳи қуйидагичадир: Иймон – қалбга жойлашган, тил иқрор бўлган, амал тасдиқлаган нарсадир. Бадавлат кишини бойлиги учун улуғлаб, ундаги йўқ нарсалар билан мақтасанг, динингнинг учдан иккисидан маҳрум бўлибсан.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг шарафи тундаги таҳажжуд намозга туришидадир. Унинг азизлиги одамлардан беҳожат бўлишидадир», деганлар (Табароний ривояти).
Мўмин кишида шундай азизлик борки, уни бутун бир шаҳар аҳлига тақсимлаб берса ҳам уларга кифоя қилади, чунки мўмин Аллоҳнинг ҳақиқий қулидир. Аллоҳ ҳақиқий қулини зое қилмайди, бошқаларга топшириб ҳам қўймайди, Ўзидан йироқлатмайди.
Бизда битта мустаҳкам қоида бор. Кишининг қалби Аллоҳни улуғ деб билса, барча махлуқот унинг наздида кичик бир нарса бўлиб қолади. Аммо унинг наздида Аллоҳ улуғ бўлмаса, қолган барча нарсалар улуғ бўлиб қолади. Бу ҳам бир имтиҳондир. Банда ўзига ўхшаган банда ҳақида оғзини тўлдириб, «У киши бундай қила олади, унда фалон-фалон ишларни қилиш учун етарли куч-қудрат бор», деса, демак, бу сўзни айтган киши Аллоҳни танимас экан. Аллоҳ ўша куч-қудратга эга дейилган кишининг мия томиридаги қонни қотириб қўйса, у фалаж бўлиб қолади. Агар ўша қудратли кишининг юрак томиридаги қонини қотириб қўйса, у ўша заҳоти юрак хуружидан вафот этади.
Инсоннинг Аллоҳга бўлган ишончи юксалган сари у Аллоҳ томон интила бошлайди.
«Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсаларни ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида ташлаб қўюрмиз» (Юнус сураси, 11-оят).
Азиз қилувчи Зот Аллоҳ эканини билсанг, дунёдаги барча одамлар бирлашса ҳам, сени баланд даражага кўтара олмасликларини ёки Аллоҳ сени азиз қилиб, баланд даражотларга кўтарса, бутун дунё аҳли сени пастлатишга қодир эмаслигини биласан. Барчага маълумки, Аллоҳ азиз қиладиган мақомга фақат У Зотга ибодат қилиш орқали эришилади. Аллоҳнинг амрларини эъзозлаган инсонни Аллоҳ азиз қилади.
Аллоҳ таоло барчамизни дунёю охиратда азизу мукаррам қилсин, дунёю охиратда хорлаб қўймасин.
Муҳаммад Ротиб Нобулсийнинг «Аллоҳнинггўзал исмлари» китобидан Анвар Аҳмад таржимаси.
«Ҳилол» журнали 10(54) сони
Қуръоннинг аксар сура ва оятлари иккала нав тавҳидни ўз ичига олгандир | Ақийда дарслари (271-дарс)
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Қуръони Карим аввалидан охиригача мазкур икки тур тавҳидни баён қилишга, уларнинг шаънини ҳақиқатга чиқаришга хизмат қилади. Чунки Қуръон:
1. Аллоҳ, Унинг исмлари, сифатлари, ишлари ҳақида хабар беради. Бу эса амалий, хабарий тавҳид, яъни рубубият тавҳидидир.
2. Ёки ҳеч шерик келтирмасдан, Унинг ёлғиз Ўзигагина ибодат қилишга, Ундан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларни тарк этишга даъват қилади. Бу эса иродий, талабий тавҳид, яъни улуҳият тавҳидидир.
3. Ёки амр, наҳий ва Аллоҳга итоат қилиш лозимлигини ифода этади. Бу ҳам улуҳият тавҳиди ҳуқуқларидан ва уни тўлдирувчиларидандир.
4. Ёки аҳли тавҳидни Аллоҳ томонидан ҳурматлаш, уларга бу дунёда нималар қилгани ва охиратда қандай икром қилиши ҳақида хабар беради. Бу эса тавҳиднинг мукофотидир.
5. Ёки аҳли ширк ҳамда уларга бу дунёда етган уқубатлар, охиратда етадиган азоблар, кишанлар ва занжирлар ҳақида хабар беради. Бу эса тавҳид ҳукмидан чиққан кимсанинг жазосидир.
Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан
Ароқ ичган одам уни ҳалол деб эътиқод қилса... | Ақийда дарслари (256-дарс)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аҳли сунна ва жамоа айтган хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Мисол учун, ароқ ичган одам уни ҳалол деб эътиқод қилса, кофир бўлади. Ароқни ҳалол деб эътиқод қилмаса-ю, уни ичса, осий бўлади.
Аҳли сунна ва жамоа ҳаммалари гуноҳи кабира қилган мўмин бутунлай миллатдан чиқиб кетадиган кофир бўлмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки куфр иккига эътиқодий куфр ва амалий куфр, бошқача қилиб айтганда, Исломдан чиқарадиган куфр ва мажозий куфрга бўлинади.
Баъзи бир гуноҳларнинг оят ва ҳадисларда «куфр» деб аталиши айнан амалий – мажозий куфрдир.
Агар гуноҳи кабира билан диндан бутунлай чиқадиган бўлса, гуноҳкор муртад бўлиб, уни ўлдириш вожиб бўлар эди. Унинг ҳақида афв қабул қилинмас эди. Қасос ҳам олинмас эди. Зино, ўғрилик, ароқхўрлик ва бировни зинода айблашда ҳадд(шаръий жазо)лар жорий қилинмас эди.
Шариат ҳукмида эса мазкур гуноҳларни қилган одамлар «муртад» деб эмас, «жазога лойиқ жиноятчи» деб топилган. Бизнинг мисолимиздаги ароқхўрга дарра уриш тайин қилинган. Агар ароқ ичган одам диндан чиқиб, кофир бўладиган бўлса, уни муртад сифатида қатл қилиш лозим бўлар эди.
Баъзи гуноҳларни қилганлар диндан чиқадиган даражада кофир бўлмасликларига ояти карималардан далил бор:
Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагиларни айтади:
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ
«Эй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин» (178-оят).
Лекин ояти каримага биноан, одам ўлдирган шахсни қасос учун албатта ўлдириш шарт эмас, балки ўликнинг эгалари кечиб юборса, ўлдирмай қўйиб юборса, ўрнига хун пули олса ҳам бўлади. Бунда ўлик эгаси ҳақини яхшилик билан сўраши лозим, айбдор тараф ҳам уларнинг ҳақини яхшилик билан адо этиши зарур:
«Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин».
Модомики, ўликнинг эгалари мардлик қилиб, жиноятчи қотилни афв этиб, уни ўлдиришни талаб қилмадиларми, охиригача мард бўлиб, хун пулини ҳам уруш-жанжалсиз, яхшиликча, розилик ва мулойимлик билан сўрасинлар. Жиноятчи ёки унинг одамлари ҳам нариги тарафга етган мусибат, жудолик ва қалб жароҳатини унутмай, уларнинг кўнгилларига таскин бериб, ғирромлик қилмай, кечга сурмай, хунни яхшилик билан адо этсин.
Аллоҳ ушбу оятда бировни қасддан ўлдирган одамни иймонлилар жумласидан чиқармади. Балки уни қасос эгасига биродар деб атади.
Агар «Мўмин-мусулмонни ўлдирган одам кофир бўлади», деган ҳадисдаги куфр мажозий бўлмай, Исломдан чиқарадиган куфр бўлганида, одам ўлдирган кишини муртад сифатида албатта ўлдириш керак бўлар эди.
«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.
Тарих: 92 кишининг Исломга киришига сабабчи бўлган машҳур қори
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Биз ушбу мақолада Ислом оламидаги машҳур қорилардан, мисрлик Шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ ҳақларида кўпчиликка маълум бўлмаган маълумотларни тақдим этишга ҳаракат қиламиз.
Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Шайх Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йилда Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроъаза қишлоғида дунёга келди. Бобоси Абдуссамад ҳам, отаси Муҳаммад Абдуссамад ҳам Қуръон ҳофизи ва тажвид билимдони сифатида танилишган эди. Акалари Маҳмуд билан Абдулҳамид ҳам ҳофиз бўлишган.
Шайх Абдулбоситнинг кўзга кўринган ишларидан бири ўзи туғилиб ўсган Шарқий Муроъаза қишлоғида масжид қурдирганидир. Ушбу масжид Абдулбосит Абдуссамад номи билан аталиб, 1971 йилда очилган. Очилиш маросимига Миср вақф ишлари вазири, Азҳар Шайхи, Шайх Абдулбоситнинг ўзи ва бошқа кўплаб меҳмонлар ташриф буюришган, Жумъа намози тўғридан-тўғри эфирга узатилган.
Шайх Абдулбосит қори 1972 йилда ўз қишлоғида “Қуръони Каримни ёдлатиш жамияти” ташкил этилишида ҳам катта ҳисса қўшган. Ушбу жамият бугунги кунгача ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. Шайхнинг фарзандлари ушбу марказга тез-тез ташриф буюриб, ўз ҳадяларини ва ёрдамларини тақдим этиб туришади.
Шайх Абдулбосит қори доим ўз қишлоғида таълимни ривожлантиришга катта эътибор берарди. Чунки ўша пайтларда у ерда мударрислар кам эди. Шунинг учун ўз ҳисобидан икки минг бир юз квадрат метр жойни сотиб олиб, ўша ерга мадраса қурдирди.
У киши масъул раҳбарлар эътиборини олдинги Қино, ҳозирги Луқсор вилоятини обод этиб, халқнинг яшаш шароитини яхшилашга қаратишга ундаган эди.
Гиза минтақасининг Доққи туманидаги Абдулазийм Рошид номли кўчада жойлашган Шайх Абдулбосит қорининг уйида ҳар хафта мажлис бўлиб, мажлисга ташриф буюрган турли вилоят мутасаддилари билан учрашувлар бўлар, мазкур вилоятлар аҳлининг манфаатларини кўзлаб фойдали келишувлар амалга ошириларди. Гизадаги кўчалардан бирига Абдулбосит Абдуссамаднинг номи берилган.
Ҳар йили 30 ноябрь куни Ҳомидийя Шозалийя масжидида Абдулбосит қорини хотирлаб тадбир ўтказилади. Ушбу тадбирга Шайхнинг барча фарзандлари, ихлосмандлари ташриф буюришади. Шунингдек ушбу тадбирга мамлакатнинг кўзга кўринган шахслари, исломий давлатлардан ва бошқа мамлакатлардан меҳмонлар келишади. Азҳарнинг шайхлари, Вақф ишлари вазирлиги масъуллари ҳам бу тадбирнинг қадрли меҳмонлари бўлишади. Тадбирда турли ўлкалардан келган қорилар ўртасида Қуръон мусобақаси ҳам ташкил этилади. Шу билан бирга Шайх Абдулбосит қорининг нодир қироатлари ҳам йиғилган меҳмонларга қўйиб берилади. Бу мажлис радио ва телевидения орқали тўғридан тўғри узатилади.
Шайхнинг энг гўзал сафарларидан бири Покистонга бўлган сафардир. Ўшанда у киши учун махсус поезд қатнови йўлга қўйилиб, Қуръон тиловати учун Покистоннинг турли шаҳар ва қишлоқларига олиб бориб турган эди.
Шайх Абдулбосит Францияда ҳам Қуръон ўқидилар. Франциядаги келишилган баённомага кўра, Шайх Абдулбосит костюм кийишлари керак эди. Костюмни кийдилару бироз ўтиб, ўзларида ноқулайлик, сиқилишни ҳис қилдилар. Чидай олмай, ечиб ташладилар ва ўзларининг азҳарий тўнларини кийиб олдилар.
Шайх Абдулбосит Дамашққа бориб, Умавий жомеъ масжидида қироат қилганларидан сўнг “Сафийрул Қуръан” (“Қуръон элчиси”) лақабини олдилар. У киши шунингдек кўплаб исломий давлатларга ва Африка қитъасининг шимолидаги бир қатор мамлакатларга сафар қилдилар.
Шуларнинг орасида Жанубий Африка Республикасига қилинган сафар ўзига хос ўрин тутади. Сабаби ўша давлатда Шайх Абдулбосит қори билан бир воқеа содир бўлган. Ўша давлатнинг бир шаҳридан иккинчи шаҳрига бориш учун аэропортга борганида, меҳмонхонада паспорти қолиб кетгани эсига тушади. Аммо Шайх меҳмонхонанинг номини ҳам, манзилини ҳам эслолмади. Аллоҳ таолога ишини топширди, Ўзига таваккул қилди. Шу пайт аэропортга бир нотаниш машина келиб тўхтади. Ичидан бир йигит тушиб, Шайхнинг олдига югуриб кела бошлади. Қўлида Шайхнинг паспорти. Келиб, паспортни ўз эгасига узатар экан: “Марҳамат, олинг, эй Шайх” деди. Мана шу воқеа Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида юз берган эди. Шайх у шаҳардан Дурбан шаҳрига кетаётган эди. Абдулбосит қори Дурбанга етиб борган илк қори ҳисобланади. Шундай қилиб у киши ўша давлатда бир ой давомида Қуръони карим тиловати билан машғул бўлди.
“Қуръони карим тиловати бўйича элчи” кўпгина подшоҳлар ва президентларнинг азиз меҳмони бўлди. Баъзи подшоҳлар эса у кишининг меҳмони бўлишди. Шайх Индонезия, Малайзия ва Ҳиндистонга уч марта, Покистонга олти марта ташриф буюрди. Шунингдек, Уганда, Сенегал, Испания, Буюк Британия ва Сингапур каби давлатларга ҳам сафар қилди. Ушбу мамлакатларнинг раҳбарлари, масъуллари ва халқи улуғ қорини катта эъзоз билан кутиб олдилар.
Шайх Абдулбосит Марокаш қироли Муҳаммад бешинчи билан қалин дўст эди. Қирол Мисрга ташриф буюрганда, Шайх Абдулбосит билан Саййида Зайнаб жомеъ масжидида Бомдод намозидан сўнг кўришиб, унинг тиловатини ихлос билан тинглади. Тиловатдан сўнг қирол Шайхни ўз юрти – Марокашда доимий яшашга таклиф этиб, у учун барча шароитларни қилиб беришини айтди. Шайх Абдулбосит қиролнинг бу таклифини чиройли услубда, юмшоқлик билан рад этди ва имкон бўлганда Марокашни зиёрат қилишга ваъда берди.
Улуғ қорининг қўлларида кўплаб инсонлар Ислом динини қабул қилдилар. Шайх Абдулбосит қорининг сабабидан содир бўлган энг гўзал хотиралардан бири Уганда давлатида бўлган воқеадир. Мамлакат пойтахти Кампала шаҳрида Шайх Абдулбосит Қуръони каримни тиловат қилгандан сўнг, 92 киши Исломни қабул қилган.
Абдулбосит Абдуссамад катта эъзозга, икромга, подшоҳларнинг илтифотига сазовор бўлган кам сонли қорилардан бири ҳисобланади. У кўплаб орден ва медаллар билан тақдирланган. Жумладан, Сенегал, Марокаш ва кўпгина исломий ва араб давлатларининг мукофотлари билан тақдирланган.
Абдулбосит қорининг Қуръони Каримни тўлиқ ҳолда тартил билан қилган тиловати Миср, Саудия Арабистони ва Марокаш давлатлари радиоларида эфирга узатилган. Шунингдек, Мустафо Исмоил, Маҳмуд Халил Ҳусарий ва Маҳмуд Али Баннонинг тиловатлари билан биргаликда Абдулбосит қори томонидан Мусҳафнинг тажвид билан ўқилган тиловати ҳам Исломий ишлар олий мажлисида кассеталарга ёзилиши тасдиқланди.
1965 йилнинг 7 сентябрида Малайзия қироли томонидан Куала Лумпур шаҳрида Осиёдаги энг катта масжид очилди. Масжиднинг очилиш маросимида Шайх Абдулбосит қори тиловат қилдилар. Ушбу маросимда Малайзия ҳукумати раҳбарлари, аъзолари ва тўрт миллион малайзиялик аҳоли ташриф буюрди. Тиловатдан сўнг мамлакат қироли Шайх Абдулбоситга “Малайзия олтин ордени”ни топширди.
Абдулбосит Абдуссамад бундан ташқари яна кўп давлатларнинг орден ва медаллари билан ҳам тақдирланган. Жумладан, Покистонда “Уламолар” ордени билан, Марокашда “Фикрий тенглик” ордени билан, Индонезияда “Лойиқ бўлгани учун” ордени билан, Сурия ордени билан, Ироқ, Тунис, Ливан, Сомали, Сенегалнинг бир қанча медаллари билан тақдирланганлар. Шунингдек, Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Ҳусний Муборак 1987 йилда “Даъватчилар куни” маносабати билан Шайх Абдулбосит қорига Қуръонга қилган хизматларини тақдирлаб мукофот топширган.
“Саъийд” маданий марказ мудири Абдулмунъим Абдулазийм Абдулбосит қорининг энг яқин дўстларидан бири эди. У дўсти ҳақидаги хотираларини бундай ҳикоя қилади: “Шайх Абдулбосит ўзининг қори дўстларини жуда ҳурмат қиларди. Бирор марта уларга нисбатан ёмонлик қилмаган. У ёқтириб тинглайдиган овозлар Шайх Мустафо Исмоил ва Шайх Муҳаммад Рифъатнинг тиловатлари эди. Ўз даврининг улуғ қорилари билан кўп давлатларга сафар қилган. Шайх Маҳмуд Халил Ҳусарийни жуда қадрлар эди. У янги овозларни тарбия қилиб, юзага олиб чиқар эди. Ана шундай овозлардан бири Шайх Аҳмад Рузайқийдир”.
Шайх Абдулбосит Абдуссамад қандли диабет хасталиги билан оғриган эди. Жигари ҳам рисоладагидай ишламас эди. Кўп йиллар бу икки жиддий хасталикка бардош беришига тўғри келди. Унинг касали зўрайганига қарамасдан тиловатни тўхтатмас эди. У шу ҳолида мухлисларнинг илтимосига кўра турли давлатларга бориб, Аллоҳнинг Каломини тиловат қилиб берарди. Касали зўрайиб, ниҳоят уни Гизадаги доктор Бадрон шифохонасига олиб боришди. У ердаги шифокорлар зудлик билан Лондонга бориб, муолажани ўша ерда давом эттириш кераклигини айтишди. Абдулбосит қорининг ўғиллари ҳам оталарини Лондонга олиб бориш тарафдори эдилар. Шайх Абдулбосит ўғли Ториқ билан бирга Лондонга етиб бориб, у ердаги шифохоналардан бирида бир хафта даволанди. Аммо умри поёнига етаётганини билгандек, ўғли Ториққа ўзини Мисрга қайтариб олиб кетишини айтди.
“Ислом оламининг булбули”, “Олтин томоқ” соҳиби, “Қуръони карим тиловати бўйича элчи” Шайх Абдулбосит Абдуссамад Мисрга қайтгандан сўнг 1988 йилнинг 30 ноябрь куни 61 ёшида вафот этди. Унинг вафоти ҳақидаги хабар яшин тезлигида бутун дунёга тарқалиб, миллионлаб мусулмонларнинг қалбини ларзага келтирди. Унинг жанозаси мамлакат миқёсидаги жанозага айланиб кетди. Жанозага турли мамлакатларнинг Мисрдаги элчилари, кўплаб исломий ва араб давлатлари раҳбарлари, Миср ҳукумати вакиллари ҳамда Мисрнинг кўп сонли халқи ташриф буюрди.
Шундан бери ҳар йили 30 ноябрь куни Шайх Абдулбосит қорини эслаш, хотирлаш кунига айланди. Машҳур қорининг вафотига бугун 34 йил бўлибди.
Аллоҳ таоло бу қори бандасини раҳматига олган бўлсин! Исломга, Қуръони Каримга ва мўмин-мусулмонларга қилган хизматларини Ўзи муносиб тақдирласин! Зурриёдларимиздан у кишига ўхшаган Қуръон ходимларини кўплаб чиқарсин, омин!
Сеҳрнинг хатари
Инсон учун дунё ҳаётида эга бўладиган неъматлари орасида энг қадрлиси бу – иймондир. Тақводор банда динига, эътиқодига зарар етадиган ҳар қандай амалдан узоқ бўлади, сақланади. Айниқса, сеҳр билан шуғулланиш ёки сеҳргарнинг олдига бориш ақидага қаттиқ таъсир қилади.
Уламолар айтадилар: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам еттита ҳалокат қилувчи гуноҳлардан сақланишга буюриб, улардан бири сеҳр эканининг хабарини берганлар. Шунга кўра, сеҳр билан шуғулланиш ҳаром амал бўлиб, у куфрга олиб боради. Бунга ушбу оят далолат қилади: «Икковлари ҳатто: “Биз фитна–синов учунмиз, кофир бўлмагин”, демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар» (Бақара сураси, 102-оят)”.
Энг хавфли жиҳати шуки – сеҳр билан шуғулланиш қанчалик оғир гуноҳ бўлса, сеҳргарнинг олдига бориш ҳам шунчалик катта гуноҳ. Яъни, сеҳр билан шуғулланган ҳам, сеҳргарнинг олдига борган ҳам бир хил гуноҳкордир.
Ҳубайра ибн Ярийм айтади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг: “Ким коҳинга ёки сеҳргарга бориб, унинг айтганинитасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”, деб айтаётганини эшитдим”.
Айрим олимлар сеҳргарнинг мушрик эканига қуйидаги ҳадисни далил сифатида келтиришади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сеҳр қилса, ширк келтирган бўлади”, деганлар (Имом Насоий ривояти).
Барча ўтган пайғамбарлар даврида сеҳр ҳаром амал саналган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас” (Тоҳа сураси, 69-оят).
Сеҳр динни ҳалок қилувчидир. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалокатга элтувчи еттита гуноҳдан сақланинглар!” дедилар.
Саҳобалар: “Ё Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?” деб сўрашди.
У зот алайҳиссалом: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр (билан шуғулланиш), Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибо ейиш, етимнинг молини ейиш, жанг куни орқага қочиш ҳамда иффатли, мўмина, ғофила (бузуқлик нималигини билмайдиган) аёлни фоҳишаликда айблаш”, деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳга ширк келтиришдан кўра катта ва оғирроқ гуноҳ йўқ. Ҳадисда инсонни ҳалок қилувчи гуноҳларнинг ичида биринчи ўринда айнан ширкнинг зикр қилиниши ҳам бежиз эмас. Ундан кейин сеҳрнинг келтирилиши эса сеҳргарлик қанчалик катта гуноҳ эканини яққол кўрсатади.
Банда сеҳргарнинг айтган ҳар бир сўзига ишониши, унинг айтганларини бажариши натижасида Роббидан қўрқишдан, таваккул ва фақатгина Ўзига юзланиб дуо қилишдан, ёрдам сўрашдан узоқлашади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси, 56-оят).
Даврон НУРМУҲАММАД
Тақво билан вараъ орасидаги фарқлар | Тазкия дарслари (261-дарс)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
1. Тақво ҳимояга тайёргарликдир.
Вараъ шубҳани даф қилишдир.
2. Тақво сабаби аниқ нарсадир.
Вараъ сабаби гумон нарсадир.
3. Тақво инсоннинг ўзи сақланаётган нарсадан ҳазир бўлишидан иборат бўлиб, у ила инсон ва унинг ёмон кўрган нарсаси орасида тўсиқ ҳосил бўлади.
Вараъ эса оқибати нима бўлиши гумон бўлган нарсадан нафснинг жудо бўлишидир.
«Вараъ» сўзи араб тилида «бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш», «хижолат бўлиш» маъносини билдиради.
Уламолар «вараъ»нинг истилоҳий маъноси ҳақида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар.
Муновий: «Вараъ сени шубҳага солган нарсани тарк қилмоғинг, айб бўладиган нарсани рад қилмоғинг ҳамда энг ишончлисини олиб, нафсни машаққатга солмоғингдир», деган.
Баъзилар: «Таом ва либосга назар солиб, шубҳаси борини тарк қилмоқдир», дейишган.
Яна бир қавлга биноан: «У шубҳали нарсалардан четда бўлиб, хатарли нарсаларни муроқаба қилишдир».
Роғиб: «Вараъ дунё матоҳларини олишга шошилишни тарк қилишдир», деган.
Вараъ ҳаром ва макруҳ нарсалардан бўлади, вожиб ва мустаҳаблардан эмас.
Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди