Фатво - O'zbekiston musulmonlar idorasi Qashqadaryo viloyati vakilligi rasmiy sayti
УЗРЛИ АЁЛГА ДАМ СОЛИШ МУМКИНМИ?
1736-САВОЛ: Узрли аёлга Қуръони карим оятларини ўқиб, дам солиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу иш мумкин. Зеро, дам солувчи кимса пок бўлса кифоя. Беморнинг ҳайз ёки нифосли бўлишининг зарари йўқ. Чунки мазкур ҳолатдаги аёлларга Қуръони каримни ўқиш тақиқланган, эшитиш эмас. Шу боис ҳайз кўрган аёлга покиза одам Қуръон оятларини ўқиб дам солиши мумкин. Ҳадиси шарифларда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо узрли ҳолатларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бағриларига ёнбошлаб, Қуръон тиловат қилганликлари ривоят қилинган.
Шунингдек, узрли аёлнинг ўзи ҳадиси шарифларда келган дуо ва зикрларни ўқиб, ўзига дам солиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
ТИЛОВАТ САЖДАСИНИНГ ВАҚТИ
#Қуръон (https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA)
❓1478-CАВОЛ: Қуръони каримнинг ўн тўрт жойида сажда оятлари бор экан. Уларни ўқиган ёки эшитган кимса тиловат саждаси қилиши вожиб бўлади, деб эшитдим. Сажда оятини ўқиса ёки эшитса, дарҳол тиловат саждасини қилиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда оятини намоздан ташқарида ўқиган ёки эшитган одам дарҳол сажда қилиши мандуб (яхши) бўлади. Лекин дарҳол қилиши вожиб эмас. Бу ҳақида шундай дейилган:
وَفِي الْغِيَاثِيَّةِ وَأَدَاؤُهَا لَيْسَ عَلَى الْفَوْرِ حَتَّى لَوْ أَدَّاهَا فِي أَيِّ وَقْتٍ كَانَ ، يَكُونُ مُؤَدِّيًا لَا قَاضِيًا ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة هَذَا فِي غَيْرِ الصَّلَاتِيَّةِ أَمَّا الصَّلَاتِيَّةُ إذَا أَخَّرَهَا حَتَّى طَالَتْ الْقِرَاءَةُ تَصِيرُ قَضَاءً وَيَأْثَمُ ، هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ .
“Ғиёсийя китобида келтирилишича, тиловат саждаси дарҳол вожиб бўлмайди. Шунга кўра саждани қачон қилса ҳам,  ўз вақтида қилган бўлади. Қазо бўлмайди (“Татархонийя”). Аммо бу ҳукм намоздан ташқаридаги саждага тегишли бўлиб, намозда сажда оятини ўқиса ва қироатни чўзиб, сажда қилмаса, қазога айланади ва гуноҳкор бўлади” (“Ал-Баҳр ар-роиқ” китоби).
Лекин сажда оятини намозда ўқиса, ортидан тезда сажда ёки сажда нияти билан рукуъ қилиши лозим бўлади. Акс ҳолда яъни сажда оятидан кейин камида уч оятни ўқиб, қироатини давом эттирган бўлса, гуноҳкор бўлади ва тиловат саждасини қазоси вожиб бўлади.   Яъни ушбу ҳолатда сажда нияти билан рукуъ қилса ўтмайди.
وَلَوْ لَمْ يَرْكَعْ وَلَمْ يَسْجُدْ وَأَتَمَّ السُّورَةَ ثُمَّ رَكَعَ وَنَوَى السَّجْدَةَ لَا يُجْزِيهِ وَلَا يَسْقُطُ عَنْهُ بِالرُّكُوعِ وَعَلَيْهِ قَضَاؤُهَا بِالسُّجُودِ مَا دَامَ فِي الصَّلَاةِ وَذَكَرَ الشَّيْخُ الْإِمَامُ الْمَعْرُوفُ بِخُوَاهَرْ زَادَهْ أَنَّهُ إذَا قَرَأَ بَعْدَ آيَةِ السَّجْدَةِ ثَلَاثَ آيَاتٍ يَنْقَطِعُ الْفَوْرُ وَلَا يَنُوبُ الرُّكُوعُ عَنْ السَّجْدَةِ
“Агар сажда оятини ўқиганидан кейиноқ руку ёки сажда қилмаса ва сурани охиригача ўқиса, руку қилиш сажда ўрнига ўтмайди ва руку қилиши туфайли зиммасидан сажда қилиш соқит бўлмайди. Шунинг учун унинг зиммасига модомики намозда бўлса, сажданинг қазоси вожиб бўлади. Шайх Имом Хоҳарзода роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар сажда оятидан кейин уч оят ўқиган бўлса, руку қилиш сажда ўрнига ўтмайди”  (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, намоз асносида ўқилган сажда оятидан кейин дарҳол сажда қилиш вожиб. Намозда сажда оятидан кейин икки оятгача ўқишга рухсат бор, аммо уч оятга етса, саждани кечиктирган бўлади.
Намоздан ташқарида сажда ояти ўқилса ё эшитилса, гарчи тиловат саждасини кечиктиришга рухсат бўлсада, уни дарҳол адо қилиш афзалдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хаж сафарини ташкил этиш тартиби тўғрисида ХАБАРНОМА
Ҳаж сафарини ташкил этиш тартиби тўғрисида ХАБАРНОМА
❗️Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпаймоқда. Мазкур хабарларда ҳаж сафарига жўнатишга оид янгиликлар, тўловларни қабул қилиш шакли ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида асоссиз маълумотлар тақдим этилмоқда.
Таъкидлаш керакки, юртимизда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.
Мазкур ҳужжат асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзолари қаторида ушбу  муқаддас ибодатларни уюштириш бевосита Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юкланган.
❇️Мазкур ташкилотларга Ҳаж ва Умра мавсумида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларини тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида, Саудия Арабистонидаги тегишли вазирликлар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи муассасалар, меҳмонхоналар, транспорт ва озиқ-овқат корхоналари билан шартномалар тузиш ваколати берилган.
‼️Шу боис, Ҳаж ва Умра мавсумларида диёримиз зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига бориши, у ерда бўлиши ва у ердан қайтиб келишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.
Қайд этиш керакки, Саудия Арабистони қонунчилигига кўра ҳам, ҳаж сафари дунё давлатларининг ваколатли ташкилотлари билан мазкур мамлакатнинг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Мазкур келишувлар асосида ташкил этилмаган ҳаж зиёратига уриниш ушбу улуғ амалнинг энг муҳим рукнлари бўлмиш – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ибодат қилиш имкониятини бермайди.
Саудия Арабистони ҳудудида ҳаж тартибларини бузиш эса ушбу мамлакат қонунчилиги асосида чора кўрилишига олиб келади. Шу боис, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди❗️
Мазкурлар томонидан ҳаж ибодатини ташкил этишга уриниш эса амалдаги қонун ҳужжатларига зиддир.
☑️Шунингдек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келиши ҳақида огоҳлантирамиз.
Биз ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз. Сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли сафарни адо этишни тавсия этамиз.
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ
❓CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.
Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
ЎЛИМ САБАБЛИ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
❓CАВОЛ: Эркак кишининг турмуш ўртоғи қазо қилганда, талоқ тушди деб, "эри унинг олдига кирмайди ва қабрга ҳам қўймайди", дейишяпти. Бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўлим сабабли эр-хотин ўртасидаги никоҳ риштаси узилади. Масалан, аёлнинг ака-укаси, жиянлари, амаки ва тоғалари турганда эр аёлини қабрга қўя олмайди. Лекин юқорида саналганлар бўлмаса, бегонадан кўра эр аёлини қабрга қўйишга ҳақли бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
ҚАЗИ ҲАҚИДАГИ “ФАТВО”ГА МУНОСАБАТ
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда хориждан келтириладиган от ҳайвони ичакларининг барчаси “ҳаром” экани ҳақида хабар тарқалди. Мана шундай гап-сўзлар кўпчилик юртдошларимизни қаттиқ ташвишга солди. Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида кўп йиллардан буён қази маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланадиган, катта тажрибага эга бўлган соҳа мутахассислари билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида ҳар йили юртимизга хориждан бир неча тонна атрофида қази тайёрлаш учун ишлатиладиган ичаклар олиб келиниши ва улар асосан Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Монголия, Испания, Польша каби мамлакатлардан экани аниқланди. Охирги йилларда мазкур юртлардан пандемия сабабли ичаклар деярли импорт қилинмаган экан. Монголия ва Польша давлатларидан олиб келинадиган ичаклар “ҳалол” ёки “ҳаром” экани ҳозирча аниқ тасдиғини топмади. Аммо Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Испания давлатларидан олиб келинадиган ичакларни ҳалол экани таъкидланди.
Шунингдек, юртимизда отлар ҳалол йўл билан сўйилгани учун унинг ичакларидан тайёрланадиган қази маҳсулотлари ёки турли таомлар ёхуд қазининг ичаги қайнатилган сувларнинг барчаси ҳалол-покдир.
Шундай экан, кўпчилик истеъмол қиладиган маҳсулотни чуқур ўрганмасдан, унинг ҳаммасини ҳаромга чиқариш асло тўғри бўлмайди. Бундай фатво беришга фақатгина юртнинг Муфтийсидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки нотўғри берилган фатво оқибатида жуда кўплаб тушунмовчилик ва одамларнинг тинчини бузиш ҳамда турли кўнгилсиз ишларга сабаб бўлинади.
Таъкидлаш жоизки, ҳадиси шарифларда фатво бериш вазифаси ўта масъулияти ва катта жавобгарлик мавжудлиги ҳақида кўп ваъидлар келган. Яъни, воқеликни тўлиқ ўрганмай, етарли билим ва тажриба орттирмай туриб, қўрқмасдан фатво беришдан қайтарилган.
Демак, кўп изланмай ва мулоҳазасиз қилинган чиқишлар жамиятда турли тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Шундай экан, долзарб масалада етарли илмга эга бўлмай, уни чуқур таҳлил этмай, соҳа мутахассисларининг фикрларига қулоқ тутмай ва ҳақиқий ҳолатни инобатга олмай айтилган ҳар қандай гап, ҳатто уни аҳли илм айтган бўлса ҳам, фатво ҳисобланмайди ҳамда шаръий кучга эга бўлмайди.
Мазкур мулоқотда соҳа мутахассисларига диёримизга олиб келинадиган ичаклар динимиз талаби асосида сўйилган от ҳайвонига тегишли эканига эътибор қаратиш ва барча зарур чора-тарбирларини кўриш тушунтирилди.
Ўз навбатида таъкидлаймизки, диний масалаларни баён этишда ваколати ва салоҳияти бўлмаган, турли шахсларнинг фикр билдиришлари шаръан жоиз эмас. Юқорида баён этилганидек, Фатво мақомидаги масалаларда ўлкамизда фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ва у киши раҳбарлигидаги Уламолар Кенгаши ёки Фатво ҳайъати қарор чиқаришга ҳақлидир.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда бардавом қилсин!
"Эркак киши ҳаётида учта қабр қазиши керак" деган гап асослими?
— Бир эркак ҳаёти давомида учта қабр қазиши керак, деган гапни эшитгандим. Фикри ожизимча, бу сабоқ ва савоб учун шундай дейилган ёки бошқа сабабдан-ми? Бу гапга далил бўлувчи ҳадис бор-ми?
— Бир эркак ҳаёти давомида учта қабр қазиши керак, деган гап асосли эмас. Балки бу жамиятда бу каби ишларни ҳамма бажаришга тарғиб учун ҳамда ибрат-намуна олиш мақсадида айтилган бўлиши мумкин.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ҳалолми?
Маълумки, йиртқич ҳайвонлар деганда бўри, йўлбарс, шер каби ҳайвонлар тушунилади. Бу йиртқич ҳайвонлар қозиқ тиши билан йиртқичлик қилади, тиши билан ўлжасига ташланади.
Ислом динида мана шундай қозиқ тиши бор йиртқич ҳайволарнинг  гўшти ҳалол эмас. Уларнинг гўштини ейиш мусулмон кишига ҳаром ҳисобланади.  Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) дан Ибн Аббос (р.а.) шундай ривоят қиладилар:
"أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ أَكْلِ كُلِّ ذِي نَابٍ مِنْ السِّبَاعِ وَكُلِّ ذِي مِخْلَبٍ مِنْ الطَّيْرِ " رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُد
“Набий саллаллоуҳу алайҳи васаллам қозиқ тиши бор йиртқич ҳайвонни ва тирноғи бор қушни (гўштини) ейишдан қайтардилар” (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривоятлари).
Ислом динида халол булган нарсалардан истеьмол қилайлик, динда  қайтарилган нарсалардан сақланишликни барчамизга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
Ҳозир кўпчилик лотерея ўйнашга қизиқиб кетди...
— Умумий қоида: кўпчилик пул тикиб, гарчи озгинадан бўлса ҳам улардан бирига ўша пул ютуқ сифатида етиши қимор ҳисобланади.
Бир томон ўзи тарафидан ютуқ қўйса, уни олиш жоиз. Масалан, бирор ташкилот спорт мусобақасини уюштириб, қатнашувчилардан пул олмасдан ўзи тарафидан ютуқ тайинласа, ғолибга уни олиш жоиз.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Фатво ўзи нима?
Фатво бериш шариатда  фарзи кифоя амал ҳисобланади. У  якка тартибда, жамоавий ёки йўналтирилган идоралар томонидан берилади. Ҳозирда у, кўпгина мусулмон мамлакатларда расмий фатво берувчи диний идора, халқаро марказлар ёки кўзга кўринган ва тан олинган уламолар томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Шуни таъкидлаш ўринлики, Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқаришнинг ўзига хос талаблари мавжуд. Чунончи, Қуръони каримнинг ўзига хос мўъжизакорлиги, ундаги балоғат ва фасоҳатнинг ниҳоят даражада юқорилиги, жумлаларнинг тузилиши ва бошқа жиҳатлари шу вақтгача одамзодни ажаблантириб келган.
Имом Доримий Убайдуллоҳ ибн Жаъфардан мурсал ҳолда ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Фатвога журъатлироғингиз дўзахга журъатлироғингиздир”, деб айтганлар.
Баъзи саҳобалар бирон-бир масала ҳақида савол сўралса жавоб беришга шошилишмас, балки уни бошқа одамдан сўрашни илтимос қилар экан. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен қачонки, Аллоҳнинг китобидан бирон - бир ҳарфи ҳақида Аллоҳ ирода қилмаган нарсани айтсам қайси осмон менга соя бўлади, қайси ер кўтариб туради ва қаерга бораман ва нима қиламан?” – деб айтганлар.
Шундай экан, исломнинг ҳар икки манбаси (яъни, Қуръон ва Сунна)га асосланган ҳолда мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, инсон камолоти, жамият фаровонлиги ҳамда унинг ижтимоий тараққиётини кўзлаб ҳукм чиқариш алоҳида билим ва малака талаб этади. Мўътабар манбаларда қайд этилишича, араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган ва яна бошқа зарур сифатларга эга бўлган шахсларгина ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга.
Уламоларимиз  бирор - бир масала юзасидан ҳукм чиқаришда,  аввало, мазҳаблар таълимотига таянишади, агар уларнинг бирортасида масаланинг ечими топилмаса, мусулмонларга осонлик ва қулай шароит яратиш нуқтаи - назаридан  фатволар чиқаришади.
Шубҳасиз, исломда фатвонинг ўрни ва таъсири муҳим бўлиши билан бирга ўта масъулиятли вазифа ҳам ҳисобланади. Чунки, фатводан Аллоҳнинг ҳукмларини баён қилиш мақсад қилиниб, унда ҳалол - ҳаром, савоб - гуноҳ  каби  меъёрлар кўрсатиб берилади.
Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳ фатво бериш масъулияти ҳақида тўхталиб қуйидагиларни таъкидлайди: “Муфтий – ҳукмларни етказишда Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васалламга ўринбосар ва У зотнинг меросхўри ҳисобланади. Шу боис у – Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васаллам номларидан гапиради”.
Ибн Абдул Барр “Жомиъул-илм” китобида Уқба ибн Муслимдан ривоят қилади:  “Ибн Умарга ўттиз тўрт ой ҳамсуҳбат бўлдим. Савол сўралганда кўпинча: “Билмайман”, – дер эди.
Абу Алий аз­Зарир айтади: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалга: “Кишига фатво бериши учун қанча ҳадис етарли, юз минг ҳадис етадими?” – дедим. У: “Йўқ”, – деди. Мен: “Икки юз мингчи?” – дедим. У: “Йўқ”, – деди. Мен: “Уч юз мингчи?”, – дедим. У: “Йўқ”, – деди. Мен: “Тўрт юз мингчи?” – дедим. У яна: “Йўқ”, деди. Шунда мен: “Беш юз минг бўлсачи?”, – деган эдим, у: “Умид қиламан”, – деб айтди”.
Бугунги кунда баъзи бир эътироф этилмаган шахслар ёки маълум мақсадларга йўналтирилган тузилмалар томонидан қўштирноқ ичидаги фатволар инсонларни ислом маърифатидан узоқлаштиришга сабаб бўлмоқда. Айниқса, уларнинг “жиҳод”, “байъат”, “такфир”, “бемазҳаблик”, “ҳижрат” каби масалалардаги асоссиз “фатволари” ноҳақ қон тўкилишига  ва инсонларнинг кафолатланган ҳуқуқларига раҳна солинишига сабаб бўлмоқда.
Демак, чуқур илм, тажриба ва холислик каби фазилат бўлмай туриб, фатво беришнинг оқибати хайрли эмас. Шундай экан, баъзи доира ёки гуруҳлар томонидан исломда улкан масала сифатида қаралган ҳукмларга эътиборсизлик ва масъулиятсизлик билан фатво беришлари ўзларини  ҳам, ўзгаларни ҳам адаштиришдир. Қандай қилиб шахсларни ва бутун бошли жамиятларни кофирга чиқариб,  уларга эргашишни ҳаром демоқдалар?!
Хулоса қилиб айтиш мумкинки,  фатво мусулмонлар ҳаётида жуда муҳим ўрин эгаллаган. Фатво бериш эса, ўта масъулиятли иш бўлиб, муфтий Аллоҳ ва Унинг расули номидан гапиради.  Ва ниҳоят,  илм  ва салоҳиятсиз фатво бериш ёки учраган кишидан фатво сўраш ва унга эргашиб кетавериш адашишга олиб боради.
М. Қораев