Қуръон - O'zbekiston musulmonlar idorasi Qashqadaryo viloyati vakilligi rasmiy sayti
Мустажоб дуо
Тарихий китоб ва манбалар орқали Юнус (алайҳиссалом) ҳақида маълумотларга эгамиз. Юнус алайҳиссалом Аллоҳ таоло амрига итоат қилишдан бир оз четлашганида, Аллоҳ таоло у зотни денгиз балиғига юттирди. Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб қуйидаги дуони ўқиди:
لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
“Лаа илааҳа иллаа анта. Субҳаанака. Инний кунту миназ-зоолимийн”
Ушбу дуо ижобат бўлди. У туфайли Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни балиқ қорнидан соғ-саломат чиқарди. Бу ҳақда “Қуръони карим”да шундай дейилади:
فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَنَجَّيْنَاهُ مِنَ الْغَمِّ وَكَذَلِكَ نُنجِي الْمُؤْمِنِينَ
“Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз” (Анбиё сураси, 88-оят). Ушбу оятнинг тафсирида: “Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломнинг чин дилдан қилган дуо-илтижоларини ижобат қилди, уни балиқ қорнидан эсон-омон чиқариб, ғамдан қутқарди. Аллоҳ азза ва жалла Ўзига иймон келтирган бандаларини бало-офатлардан ана шундай қутқариб, уларни ғам-мусибатлардан холос этади”дейилади.
Инсон таҳлил, тасбеҳ айтган ҳолда Аллоҳ таолога илтижо  қилса, гуноҳига иқрор бўлса, Аллоҳ таоло унинг дуосини ижобат қилади. Юнус (алайҳис-салом) дуоларининг аввали таҳлил, ўртасида тасбеҳ, охири эса гуноҳга иқрор бўлиш эди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Биродарим Юнус (алайҳиссалом)нинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбеҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлишдир. Ким ғам, ташвиш, мусибатга учраган ҳамда қарздор бўлса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, ижобат бўлади” (Дайламий ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг дуоларимизни ижобат қилиб, икки дунё саодатига эриштирсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими
Қуръонни тиловат қилишда қандай ният қиласиз?
Кўпчилик мусулмонлар Қуръонни фақатгина савоб ва ажр олиш мақсадида ўқишади, айни пайтда Қуръонда кўплаб манфаатлар борлигини унутишади.
Аслида, Қуръонни ҳар гал аниқ бир ният билан ўқилса, Аллоҳ таолонинг фазли ила ўша нияти амалга ошади.
Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ: "Амаллар ниятларга боғлиқдир ва ҳар кимга ниятига ярашаси берилади" - деганлар.
Қуръон — ҳаёт дастури. Ният олимларнинг сармояси. Шунга биноан мусулмон киши Қуръон ўқиганида қуйидагича ниятларни қилиши керак:
1.Мен Қуръонни илм олиш ва унга амал қилиш мақсадида ўқийман.
2.Мен Қуръонни Аллоҳдан ўзимга, фарзандларимга ва оиламга ҳидоят бериши учун ўқийман.
3.Мен Қуръонни Аллоҳга муножот қилиш учун ўқийман.
4.Мен Қуръонни дардларимга шифо бўлиши учун ўқийман.
5.Мен Қуръонни жаҳолат зулматидан ҳидоят нурига чиқиш учун ўқийман.
6.Мен Қуръонни қалбимнинг қаттиқлигини йўқотиш, унга хотиржамлик солиш ва шайтоннинг васвасасини кетказиш учун ўқийман.
7.Мен Қуръонни ҳасаддан, назар нафасдан ўзимни ва оила аҳлимни асраш учун ўқийман.
8.Мен Қуръонни ғофиллардан бўлиб қолмаслик ва Аллоҳни мудом зикр қилувчилар қаторида бўлиш учун ўқийман.
9.Мен Қуръонни иймоним мустаҳкам бўлиши, ишончим ортиши учун ўқийман.
10.Мен Қуръонни Аллоҳнинг амрига итоат этиш учун ўқийман.
11.Мен Қуръонни ҳар бир ҳарфи учун ўнтадан савоб олиш учун ўқийман.
12.Мен Қуръонни қиёмат куни Қуръоннинг шафоатига ноил бўлиш учун ўқийман.
13.Мен Қуръонни жаннатда юқори даража топиш учун ўқийман.
14.Мен Қуръонни Аллоҳнинг ҳузурида даражам юксак бўлиши учун ўқийман.
15. Мен Қуръонни қиёмат куни ота-онамга тож кийдириш учун ўқийман.
16. Мен Қуръонни Аллоҳнинг хос аҳлларидан бўлиш учун ўқийман.
17. Мен Қуръонни дўзахдан нажот топиш учун ўқийман.
18. Мен Қуръонни ўзимга ёки оиламга етган сеҳр-жоду амалидан халос бўлиш учун ўқийман.
19. Мен Қуръонни Аллоҳ мушкулимни осон, ҳожатимни раво қилиш учун ўқийман.
20. Мен Қуръонни Аллоҳ қарзимга нажот бериши учун ўқийман.
21. Мен Қуръонни қабримда менга ҳамроҳ бўлиши, сирот кўпригида нур бўлиши учун ўқийман.
22. Мен Қуръонни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ахлоқлари билан хулқланиш учун ўқийман.
23. Мен Қуръонни ўзимни ботил ишлардан тийилиб, савобли ишлар билан машғул қилиш учун ўқийман.
24. Мен Қуръонни ғам-ташвишлардан фориғ бўлиш учун ўқийман.
25. Мен Қуръонни нафсим ва шайтонга қарши курашиш учун ўқийман.
Қуръон тиловати бу - зикр. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: "Аллоҳ таоло шундай деган: "Ким менинг зикрим билан машғул бўлиб, мендан ҳожатларини сўрай олмаса, Мен унга сўраганларидан ҳам афзалини ато этаман".
Аллоҳ таоло барчамизнинг қилган амалларимизни қабул айласин.
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Саҳобанинг Расул алайҳиссаломга муҳаббати сабаб нозил бўлган оят
Бир куни Савбон Пайғамбар алайҳис саломнинг ҳузурларига ранги бўзарган холда келди. Юзида чуқур маҳзунлик бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй Савбон, сенга нима бўлди, бемормисан?”, дедилар. Савбон: “Йўқ, мен бемор эмасман, ҳеч қаерим оғримаяпти. Бунинг сабаби сизни соғинчингиз, ё Расулуллҳ. Агар сизни озгина кўрмасам қаттиқ соғинаман, ҳатто сизни кўрмагунимча бу соғинч-изтиробим босилмайди.
Бугун ана шундай соғинч ортидан охиратни ўйлаб қаттиқ қўрқиб кеттим. Сиз жаннатда баланд даражага, набийлар билан кўтарилиб кетсангиз. Мен ҳам жаннатга кирсаму, аммо мени даражам сизникидан паст бўлиб, у ерда сизни соғинсам кўролмайманми?” деди. Пайғамбар алайҳиссалом жим туриб қолдилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом мана бу оятни олиб келдилар: “Ким Аллоҳга ва Росулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши” (Нисо сураси, 69-оят).
Бу оят Савбон розияллоҳу анҳунинг севгиси сабаб умматга барака ояти бўлди. Сизу биз ҳам Аллоҳга итоат қилиб, Росулуллоҳни севиб у зотни суннатларига эргашсак, жаннатда у зот билан бирга бўламиз. Пайғамбар алайҳиссалом бошқа бир ҳадисларида: “Киши (жаннатда)севгани билан бирга бўлади”, деб марҳамат қилганлар.
Зоҳиджон қори Нўъмонов,
Наманган шаҳридаги “Мулла бозор охунд”
жоме масжиди имом хатиби
Қатардаги Қуръон мусобақалари соврин ва ғолиблари сони икки баравар оширилди
ИҚНAнинг “Halalkhalij.com” нашрига таяниб хабар беришича, Қатар Вақфлар ва ислом ишлари вазирлиги Шайх Жосим бин Муҳаммад бин Соний Қуръони карим мусобақаларида асосий ўзгаришлар, жумладан, ҳакамлар қўмиталари ва аёллар тестларини ажратиш, ғолиблар сони ва ушбу мусобақаларнинг молиявий мукофотлари қийматини икки баравар оширишни эълон қилди.
Бу ҳақда Шайх Жосим Қуръони карим мусобақаси қўмитаси раҳбари Маллуллоҳ Aбдурроҳман ал-Жобир маълум қилиб, бундай деди: “Вақфлар вазирлигининг мусобақани янги таҳрирда ўтказиш тўғрисидаги қарори ушбу танловнинг мақсадларига эришиш учун фаолият ва ечимлар кўламини кенгайтиришда мусобақа ташкилий қўмитасининг нуфузини кучайтиришга олиб келади”.
Aл-Жобир бунга аниқлик киритди: “Мусобақа ташкилий қўмитаси Қуръони каримнинг аҳамияти ва мавқеини инобатга олиб, ушбу мусобақалар соҳасини, айниқса, аёллар ва қизлар тоифасини сифат жиҳатидан ўзгартириш, аёллар учун бўлимларни тўлиқ ажратишни мақсад қилган ҳамда эркаклар ушбу мусобақаларнинг барча босқичларида аёллар учун имтиҳонлар бўйича қўмита раҳбарлигида ҳаракат қилади. Бошқа томондан ташкилий қўмита аёлларнинг учта асосий номинацияси бўйича бешта ғолибни тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, ушбу мусобақаларда эркаклар ва аёллар учун ажратилган мукофотлар миқдори икки баробарга оширилиб, мактаб ўқувчилари тоифаси бўйича биринчи марта Шайх Жассим Қуръони карим мусобақаси бошланди.
Қатарда яшовчи фуқаролар ва муҳожирлар қатнашиши мумкин бўлган 30- Шайх Жассим Қуръони карим мусобақасида қатнашишга рўйхатдан ўтиш шу ой бошида бошланади ва якуний босқич октябрь ойида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.
Ислом сўзининг 5 маъноси
Ислом сўзи “салима” “ясламу”, “салааман” ва “салааматан” каби сўзларнинг ўзагидан олинган.
Ислом сўзининг маъноси турли маъноларни англатсада, бироқ барча маънолар бир эзгу мақсад – тинчликка йўналгандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг” (Бақара сураси, 208-оят).
Тилшунос олим Абу Амр Шайбоний ушбу оятдаги “силм” сўзини Ислом деб шарҳлайди.
Ушбу ояти каримадаги “каафатан яъни тўлиғича, ёппасига” сўзи барча инсонлар тинчлик йўлини тутишлари лозимлигини билдиради. Аллоҳнинг амр фармонига итоат этган ҳолда ҳамиша аҳил ва иноқликда яшашлари даркор.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бандани таърифлаб: “Мусулмон бошқа мусулмонларга тили билан ҳам, қўли билан ҳам озор етказмаган кишидир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти).
Бу ҳадисга кўра, мусулмон сўзи “барчага яхшилик истовчи, дилозорликдан йироқ” каби маъноларни ифодалайди.
Шунинг учун ҳам, мусулмонлар ўзаро муомалаларини доимо бир-бирларига тинчлик тилаш, яъни саломлашиш билан бошлайдилар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сизларга салом бўлсин, Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёзди” (Анъом сураси, 54-оят).
Араб тилидаги салом сўзининг тўрт хил маъноси бор.
Биринчиси, “салима” сўзининг масдари “салаам” бўлиб, у турли “бало-офатлардан омонда бўлиш”ни англатади.
Иккинчиси, “салаама” сўзининг кўплик шакли, у “тинчлик ва омонлик” каби маъноларни билдиради.
Учинчиси, Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири бўлган “ас-Салом”, яъни, “барча нуқсонлардан саломат, тинчлик-хотиржамлик берувчи” деган маънони англатади.
Тўртинчиси, “салам” яъни, “серсоя ва ҳамиша яшил бўлиб турувчи дарахт”дир.
Абу Исҳоқ Зужажнинг фикрига кўра, “салаам” сўзи “саллама”дан олинган бўлиб, “инсоннинг оғир синов, ғам-алам ва ташвишлардан омонда бўлиши”ни англатади[1].
Шунингдек, жаннатнинг номларидан бири “Дорус-салом” (тинчлик диёри) деб номланган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Уларга Роббилари ҳузурида дорус-салом (тинчлик уйи) бордир” (Анъом сураси, 127-оят); “Аллоҳ (одамларни) тинчлик диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят этади” (Юнус сураси, 25-оят).
Жаннатда фақат тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, роҳат-фароғат, анвойи нозу неъматлар бўлгани, унда ўлим, касаллик, уйқу, ғам-ташвиш деган нарсалар йўқ.
Имом Асфаҳонийнинг фикрига кўра, “салаам” ва “салаама” сўзлари барча мусибат, ғам, ташвишлардан четда бўлиш маъносини англатади. Аллоҳ бундай марҳамат қилади: “Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)” (Шуаро сураси, 89-оят).
Тоза қалб – турли зулм ва ёмонликлардан ҳоли бўлган қалбдир. Шунингдек, Қуръони каримда тинчлик, хотиржамлик ҳақида яна бошқа кўплаб оятлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
“У (жаннат)ларга тинчлик, омонлик ила киринглар (дейилур)” (Хижр сураси, 46-оят);
“Биздан (бўлмиш) саломатлик ва сенга ва сен билан биргаликдаги жамоаларга (аталган) баракотлар билан (кемадан ерга) тушгин!” (Ҳуд сураси, 48-оят);
“У билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур” (Моида сураси, 16-оят);
“ ... жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!» деб жавоб қиладиган кишилардир” (Фурқон сураси, 63-оят).
“(Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур)” (Ёсин сураси, 58-оят);
“(Аллоҳ йўлида турли машаққатларга) сабр қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу ерда) сизларга тинчлик бўлгай” (Раъд сураси, 24-оят).
Бу оятлар Ислом – тинчлик, омонлик, хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик дини эканининг яққол исботи саналади.
Юқорида таъкидланганидек, яшил дарахт ҳам Ислом сўзининг луғавий маъноларидан бири ҳисобланади. Араб тили луғатига оид икки машҳур “Лисанул араб” ва “Таҳзибул луғат” асарларида Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг қуйидаги сўзлари келтирилади:
“Ас-салаам абадий яшил, улкан бир дарахтдир”[2].
Бир қатор луғатшунос олимлар “ас-салаам” сўзи “яшил дарахт” маъносини англатишини қўллаб қувватлашган. Чунки бу дарахт ҳатто кузда сарғаймайди, ҳеч чиримайди ҳам.
Буюк луғат олимларидан бири Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Баррийнинг фикрига кўра, бу дарахт “салм” деб номланади ва унинг кўплик шакли “салаам” ҳисобланади. Унинг бундай аталишига сабаб,  дарахт ҳамиша яшил рангда ва серсоя эканлигидир.
Шунингдек, нарвон араб тилида “суллам” деб аталади. Бу ҳақда Зужаж бундай ёзади: “Суллам” сўзи “нарвон” маъносини англатади, чунки у орқали сен кўтарилмоқчи бўлган жойга соғ-саломат етиб оласан[3].
Юқорига чиқиш ёки кўтарилишнинг нарвондан бошқа йўллари кўпинча шикастланиш ё жароҳатланиш каби бахтсиз ҳолатлар билан якун топиши мумкин. Шу боис, нарвон сабабли турли хавф-хатарлардан саломат, хотиржам бўлингани учун араб тилида нарвон суллам деб номланган. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “ёки осмонга нарвон қўйиб” (Анъом сураси, 35-оят).
“Лисанул-араб” асари муаллифи Ибн Манзур эса “суллам” сўзини қуйидагича шарҳлайди: “Суллам бу – катта челак дегани”[4].
Пақир – қудуқдан сув олиш воситаси бўлиб, қадимда одамлар унинг ёрдамида қудуқлардан сув олишарди. Лекин нега айнан челак “суллам” деб аталади? Чунки одамлар унинг ёрдамида сув тортиб чанқоғини қондиришган, уйларига олиб кетиб, таҳорат учун ишлатишган.
Сув – барча махлуқот, жонзот, наботот ва ўсимлик учун салқинлик, сокинлик, тириклик ва ҳаёт манбаи. Шунинг учун унга эришиш восита бўлган челак “суллам” дейилади.
Бир сўз билан айтганда, Ислом – тинчлик, омонлик ва хотиржамлик дини. Тинчлик – Ислом динининг шиори, бош ғояси. Унинг таълимоти башариятни тинчликка чақириш, ер юзида осойишта ҳаёт ўрнатиш, инсонларнинг ўзаро меҳр-мурувватли бўлишга чақиришдан иборатдир. Зўравонлик, жанжал, қотиллик ва бузғунчиликларнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ҳамда улардан қайтаради.
Шайтондан узоқ қилувчи 10 дуо
Шайтон – инсоннинг энг хавфли душмани. Унга эргашиш икки дунёда ҳам бахтсизлик, афсус-надоматга сабаб бўлади. Шайтон бандани Аллоҳнинг розилигидан узоқлаштириш ва Унинг раҳматидан маҳрум қилиш учун доимо ҳаракат қилади. Қандай қилиб шайтоннинг фитналаридан ҳимояланиш ва унинг васвасаларига эргашмаслик керак? Қуйидаги сура ва дуоларни мунтазам ўқиб юриш сизни ундан узоқлаштиради:
1. Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.
2. Оятул курсий.
3. Ёсин сураси.
4. Ихлос, фалақ, наас суралари.
5. “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атубу илайҳ”.
(Маъноси: Ҳар бир гуноҳ ишдан Аллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан).
6. “Аъуузу би калимаатиллааҳит-тааммаати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли ъайнин лаамматин”.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан паноҳ тилайман).
7. Аъуузу би калимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал сўзлари билан яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман).
8. “Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”.
Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳга таваккал қилган ҳолда. Ҳаракат ва қувват фақат Аллоҳнинг иродаси билан бўлади.
9. “Аллоҳумма анта Роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта”.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен Роббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Сенга берган ваъдамда ва аҳдимда қодир бўлгунимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.)
10. “Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ, валҳамдулиллаҳ, лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу”.
Хатми Қуръоннинг фойдалари ва ундан кўзланган мақсадлар
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Исломда қайси амал буюрилган, тарғиб қилинган бўлса, унинг инсон учун қатор манфаатлари бор бўлиб, у аниқ мақсад сари қаратилган бўлади. Жумладан, Қуръонни хатм қилишда ҳам жуда кўп фойда ва мақсадлар бор. Биз улардан асосийларини эслаб ўтамиз.
– Хатми Қуръон қилиб туриш энг афзал амаллардандир.
Зурора ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси амал афзал?» дея сўрашди. У зот: «Тушиши билан яна жўнайдиган», дедилар. «Тушиши билан яна жўнайдиган нима дегани?» дейишди. «У Қуръон соҳиби бўлиб, Қуръоннинг аввалидан охиригача, охиридан аввалига қараб ўқийди, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетади», дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Яъни Қуръонни бир четдан ўқиб келиб, якунлаб, яна бошидан хатм бошлаш энг афзал амаллардан экан.
– Хатми Қуръон қилган кишига фаришталар салавот айтадилар.
Абдадан ривоят қилинади:
«Агар киши Қуръонни кундузи хатм қилса, фаришталар кечгача унинг ҳаққига салавот айтадилар. Агар у ундан (Қуръондан) тунда фориғ бўлса, фаришталар тонг отгунча унинг ҳаққига салавот айтадилар».
Доримий ривоят қилган.
Абда ибн Абу Лубоба раҳматуллоҳи алайҳ куфалик буюк тобеъинлардан ҳисобланади.
«Салавот» луғатда дуо, эзгу тилак, ибодат деган маъноларни англатади. Салавот Аллоҳдан бўлса, раҳмату илтифот, ёрлақаш, фаришталардан бўлса, истиғфор, тилак, банда тарафидан бўлса, хайрли дуо ва яхшилик сўраш маъноларини билдиради.
– Қуръон хатм қилинганда Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади.
Мужоҳиддан ривоят қилинади:
«Хатми Қуръон чоғида раҳмат нозил бўлади».
Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
Мужоҳид ибн Жабр раҳматуллоҳи алайҳ – буюк тобеъин имомлардан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг шогирди.
– Қуръонга боғлиқлик. Мўмин киши ҳамиша Қуръонга ошно бўлиши лозим.
– Қуръонни унутишнинг олдини олиш. Ҳар бир мўмин банда Қуръондан имкон қадар кўпроқ ёд олиши ва ёд олган оятларини эсда сақлаши лозим. Айниқса, Қуръон ҳофизлари ҳамиша Қуръонни такрорлаб туришлари лозиму лобуддир.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонга ҳушёр бўлинг. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у қочқоқликда тушовдаги туядан ҳам тездир», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Менга умматимнинг ажрлари намойиш этилди, ҳатто кишининг масжиддан олиб чиқиб ташлаган гарди(нинг ажри) ҳам. Яна менга умматимнинг гуноҳлари ҳам намойиш этилди. Кишига Қуръондан бир сура ёки оят берилиб, кейин уни унутишдан кўра улканроқ гуноҳни кўрмадим».
Термизий ривоят қилган.
Қуръонни унутишнинг олдини олишнинг энг самарали йўли Қуръонни хатм қилиб туришдир.
– Қуръон тиловатидан баҳрамандлик. У билан дилни тозалаш ва тилни безаш.
– Қуръон маъноларидан бохабарлик, уларни тадаббур қилиш, мазмунини чақиш ва қалбга сингдириш. Қуръонни тушуниб ўқиган киши ҳар гал ўқиганда янги‑янги маънолар кашф этади, олдин тушуниб етмаган ҳақиқатларни англаб боради.
– Қуръонга тилни бурро этиш. Қуръон ўқиб юрган одам билан уни доимий ўқиб юрмайдиган одамнинг тили Қуръон ўқишга бир хил келмайди, албатта. Қуръонни яхши ўқий олиш мўмин киши учун улкан шараф ва юксак фазилатдир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик билан ўқийдиган киши мукаррам, олийжаноб элчи фаришталар билан биргадир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
– Қуръонни доимий такрорлаб туриш тилни равон қилади, кўзни равшан этади, ақлни пешлайди. Ривоят қилинишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Қуръон ҳофизининг ақли заифлашмайди, хотираси кетмайди», деган.
– Қуръонни хатм қилиш дуолар мустажоб бўлишига сабаб бўлади.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Қуръонни ўқиб чиқса [ёки «жамласа», дедилар], унинг учун Аллоҳнинг ҳузурида мустажоб бўладиган дуо бордир. У Зот хоҳласа, уни бу дунёда беради, хоҳласа, охиратга қолдиради».
Табароний ривоят қилган.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг
«Хатми Қуръонга марҳабо!» китобидан
ҚУРЪОНДА 70 МАРТА ТАКРОРЛАНГАН АМАЛ
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
"Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз" (Наҳл сураси, 97-оят).
Солиҳ амалнинг ўзи нима? деган савол туғилиши табиий. Чунки солиҳ амал деганда доимо хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади.
Кўплаб ҳадисларда савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади.
Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса кифоя.
Устоз Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ
460 ёшда вафот этган пайғамбар
“Боида” – “ўтиб, тугаб кетган” деган маънони англатади. Ўша араблардан бўлган Од қавми саркашлиги билан машҳур. Ҳуд алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссалари “Од қавми қиссаси” дейилади.
“Ҳуд” сўзи "юмшоқ", "яхши", деган маъноларни билдиради.
Ҳуд алайҳиссаломнинг исмлари Қуръоннинг Аъроф, Ҳуд ва Шуаро сураларида жами 7 марта келган.
Қуръони Каримда битта сура Ҳуд алайҳиссаломнинг исми билан “Ҳуд” деб номланган бўлса, “Аҳқоф” сураси у зотнинг яшаган ер номидир.
Од қавми Яман, Уммон ва Ҳазарамавт ўрталиғидаги Аҳқоф номли маконда яшаб ўтганлар. Қавм одамлари баланд бўйли, баҳайбат кишилар бўлиб, улкан чодирларда яшаган.
Аллоҳ таоло Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмига ҳидоятга келиши ва жазо тариқасида уч йил ёмғир ёғдирмай қурғоқчилик юборди. Аммо қавм тавба қилмади, шунда Ҳуд алайҳиссалом дуо қилдилар ва бир зумда осмонни қора булут қоплади. Саркаш қавм булутни ёмғир ёғдирувчи деб ўйлади.
Бу Аллоҳ таоло томонидан юборилган ҳалок қилгувчи бало эди: "Од эса, даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар. У уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва саккиз кундуз ҳукмрон қилиб қўйдики, энди у жойдаги қавмни ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек қулаб, ҳалок бўлиб ётганини кўрасиз. Бас, улардан асоратни кўраяпсизми?!" (Ал-Ҳаққо, 6-8).
Аллоҳ таоло Од қавмини ҳалок қилгандан сўнг Ҳуд алайҳиссалом Ҳазарамавтда яшадилар. У зот тўрт юз олтмиш ёшда вафот этгач, Тирийм номли шаҳарга дафн этилди.
Аъзам Облоқулов,