1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КЎЧАТ ЭКИШ –САВОБ

4-04-2024, 12:00 83 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда барчамиз ҳовли ва иш жойларимизда кўчат экишга диққатимизни қаратмоқдамиз. Кўчат ўтқазишда катта садақа бор. 
Бу ҳақда Пайғамбаримиз с.а.в: “Қайси бир мусулмон бир кўчат экса ёки бирор бир зироат қилса, ундан қушми, инсонми, ҳайвонми еса, албатта унинг учун бундан садақа ҳосил бўлади”, деб марҳамат қилганлар. Демак, барчамиз ўзимиз яшаб турган ҳовлиларимизга, маҳаллаларимизга дарахт ва гул кўчатларини эксак ва ундан кимдир манфаат олса бундан бизга савоб ҳосил бўлишини тушиниб саъй-ҳаракат қилишимиз лозим.
Яна бир ҳадиси шарифда айтилишича: “Экилган ҳар бир дарахтнинг айтаётган тасбеҳи ўша дарахтни эккан кишининг номаи аъмолига ёзилади”.
 
Ривоят қилинишича, бир куни бир одам ёши улуғ саҳобий Абу Дардо р.а. ёнғоқ дарахти кўчатини экаётганликларини кўриб: “Эй муҳтарам зот, қариб, улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу ёнғоқ фалон йилдан сўнг мевага кирадику?” дебди. Абу Дардо р.а. бунга жавобан: “Менга савоби етса бўлди. Мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин”. деган эканлар.
Дарахт экиб, савоб ишларни қилишда Аллоҳ таоло барчамизга мададкор бўлсин! 
 

М. Қораев
 
ЎМИнинг   Қашқадарё   вилоятидаги
вакили   ўринбосари