1441 йил 03 Шаъбон | 2020 йил 28 март, Шанба.
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:28
Dhuhr
12:42
Asr
17:08
Maghrib
18:57
Isha
20:12


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Карантин даврида Абдулмалик ибн Марвоннинг тутган йўли

23-03-2020, 16:58 17 Ўқиш режими + -
Карантин даврида Абдулмалик ибн Марвоннинг тутган йўли
 
Ислом муаррихларининг ёзишларича умавий халифаларидан бўлмиш Абдулмалик ибн Марвон турган шаҳарда вабо касали тарқалган эди. Шунда Абдулмалик ибн Марвон вабога чалиниб қолмаслик учун қочиш мақсадида кўч-кўронини йиғиштириб  шаҳардан чиқиб  кетибди. Йўлда кетаётиб   бир қулига: “ Менга йўлимизда ҳурсанд бўлиб зерикмай кетишимиз учун бирор яхши гаплардан сўзлаб бер” дебди. Шунда қул йигит: “Мен сизга бир шер ва тулки ўртасида бўлиб ўтган бир  қиссасини айтиб берай” дебди.  “Бир куни тулки шерга айтибди: “Мен сен учун ов қиламан, сен мени ҳимоя қилсанг бўлгани” дебди. Шер : “Бўпди” дебди. Тулки ов қилишга киришиб кетибди. Шер эса уни ҳимоя қилиш учун ортидан  қўриқлаб бораверибди. Шунда тўсатдан осмондан катта бургут учиб келиб тулкини овлай бошлабди. Тулки жон ваҳимасида ўзини шернинг орқасига уриб унга осилиб олибди. Шу вақтда бургут тулкини ўз исканжасига олиб олиб кета бошлабди. Тулки шерга қичқирибди: “Эй ўрмон подшоси, ахир сен мени ҳимоя қилишга ваъда берган эдинг-ку!” деб. Шер “Мен сени ердаги нарсалардан ҳимоя қила оламан, аммо самодан сени ҳимоя қила олмайман” деб, қул йигит қиссасини тугатибди. 
            Абдулмалик ибн Марвон қулидан бу мавъизани эшитиб “Менга жуда гўзал мавъиза қилдинг” дебди ва қўл остидидагиларга амр қилиб ўзининг бошчилигида   юқумли касал тарқалган шаҳарга яна қайтиб кириб кетибди. Ўз қулининг қиссасидан таъсирланган бу зот юқумли касаллик тарқалган шаҳардан чиқиб кетишга қодир бўла туриб чиқиб кетмадилар, балки, динимиз амрига итоат мақсадида  Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бирор жойда вабо тарқалганини эшитсангиз у ерга кирманглар, агар ўша ерда бўлсангизлар у ердан чиқиб кетманглар”     карантин борасидаги амрларига бўйсўнибдилар.
            
Хулоса ўзингиздан.
          
  Рустам Қиличев
            
            
Энг кўп кўрилган
20 noyabr kuni O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Usmonxon Alimov hazratlari va Din ishlari bo‘yicha давоми...
Hududlarda faoliyat yuritayotgan otinoyilarning bilim va saviyasini yanada oshirish, shariat ilmlari, zamonaviy давоми...
Turkiya va Tatariston o‘rtasidagi tashqi savdo aylanmasi 314 million AQSh dollaridan 1 milliard AQSh dollarilik давоми...
Birlashgan Arab Amirliklari jahonda migrantlar uchun eng mehmondo‘st mamlakat sifatida e'tirof etildi. Bu hisobot давоми...
20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита давоми...
2020 - йил / 25 февраль
2020 - йил / 22 февраль
2020 - йил / 19 февраль