1441 йил 03 Шаъбон | 2020 йил 28 март, Шанба.
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:28
Dhuhr
12:42
Asr
17:08
Maghrib
18:57
Isha
20:12


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нажот итоатда

24-03-2020, 12:46 29 Ўқиш режими + -

                                                   Нажот итоатда  

                                                         

     Инсон бу дунёда умргузаронлик қилар экан ўз ҳаётида итоатга катта ўрин бериши лозим. Итоат натижасида инсон барча яхшиликларни қўлга киритади. Инсон ёмонликдан қайтиб, яхшиликка буюрилган қонун ва ишларга итоат қилиши лозим. 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ

 “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган иш бошиларга итоат қилинг!” (Нисо сураси, 59-оят).

 

Уламолар ушбу оятнинг тафсирида мўъмин-мусулмонларни Аллоҳга, Пайғамбар (с.а.в.)га ва ўзларидан бўлган бошлиқларга итоат қилишлари вожиб (шарт) эканлигини таъкидлашган. Шу маънода ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга итоат этса, Аллоҳга итоат этибди. Ким менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди. Ким амирга итоат этса, менга итоат этибди. Ким амирга осий бўлса, менга осий бўлибди”, деб марҳамат қилганлар.  (Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривояти).

 

Албатта, ҳар бир қийинчилик, бало-офатларда инсон учун нажот  итоат қилишдадир.  Нажот итоатда эканлигини ҳақида  “Қуръони карим” даги пайғамбарлар қиссаларида ва тарих китобларида кўплаб мисоллар келтириш мумкин.   

Бугунги кунда кўплаб мамлакатларга тарқалган “коронавирус” пандемияси  дунё халқларига кўп машақатларни туғдирмоқда.  Шу жумладан бизнинг юртимизда ҳам унинг тарқалишини олдини олиш юзасидан давлатимиз томонидан кўплаб ишлар қилинмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси Уламолари Кенгашининг карантин талабларига қатъий риоя этиш ҳақидаги мурожаати эълон қилинди. Мурожаатда шундай дейилади: “Демак, карантин даврида шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидалари, айниқса, вирусдан сақланиш учун ниқоб тақиб, қўлларни яхшилаб совунлаб ювишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, пандемия даврида фуқароларнинг турли жойларда тўпланиши, ҳар хил йиғинлар қилишлари, шу жумладан, масжидлар олдида жамоат ҳосил қилишлари ҳам карантин талабларига хилофдир. Бундай ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар республика махсус комиссияси томонидан белгиланган чораларни қўпол равишда бузишлари баробарида, аввало ўзлари ва яқинларини хатарга қўяётганликлари, юртдошларимиз орасида вирус тарқалишига сабабчи бўлиб қолишлари мумкинлигини теран англаб етишлари ҳамда бу каби ишларга қўл урмасликлари зарур”.

 

Дарҳақиқат, исонннинг дунёдаги эришган барча ютуқ ва муваффақиятлари итоат туфайлидир. Ва аксинча, эса инсоннинг бахтсизлиги, муваффақиятсизлиги унинг итоатсизлигидадир.  Шу жиҳатдан коронавирус пандемиясига қарши курашда давлатимиз раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан тавсия қилинган йўл-йўриқларга оғишмай  амал қилишимиз лозим. Уларга итоат қилсак, иншааллоҳ Аллоҳнинг ёрдами билан коронавирус пандемиясидек синовдан соғ-саломат ўтамиз.

 

Р. Усмонов. 

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили

Вилоят бош имом хатиби 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Энг кўп кўрилган
20 noyabr kuni O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Usmonxon Alimov hazratlari va Din ishlari bo‘yicha давоми...
Hududlarda faoliyat yuritayotgan otinoyilarning bilim va saviyasini yanada oshirish, shariat ilmlari, zamonaviy давоми...
Turkiya va Tatariston o‘rtasidagi tashqi savdo aylanmasi 314 million AQSh dollaridan 1 milliard AQSh dollarilik давоми...
Birlashgan Arab Amirliklari jahonda migrantlar uchun eng mehmondo‘st mamlakat sifatida e'tirof etildi. Bu hisobot давоми...
20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита давоми...
2020 - йил / 25 февраль
2020 - йил / 22 февраль
2020 - йил / 19 февраль