1441 йил 03 Шаъбон | 2020 йил 28 март, Шанба.
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:28
Dhuhr
12:42
Asr
17:08
Maghrib
18:57
Isha
20:12


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қўлларни тозалаб ювиш – соғлигимиз гарови

25-03-2020, 15:52 22 Ўқиш режими + -

Қўлларни тозалаб ювиш-соғлигимиз гарови 

              

  Нима учун қўлларни тозалаб ювишга диққатимизни кўпроқ қаратамиз? 

Биринчидан, қўлларни ювиш илоҳий амрдир. Аллоҳ таоло бундан ўн тўрт асрдан кўпроқ вақт илгари Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га ўзининг илоҳий амрларини нозил қилиб, покланишда мўъмин-мусулмонларга юз, қўл-оёқларни ювиш ва бошга маҳс тортишни буюрди.  Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да шундай дейди: “Эй иймон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсаккача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)! Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)! Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сизлардан бирор киши ҳожатхонадан (чиқиб) келса, ёхуд хотинларингиз билан суркалишган (қовушган) бўлсангиз-у, (лекин) сув топмангиз, пок тупроққа таяммум қилиб, ундан юзларингиз ва қўлларингизга суртинг! Аллоҳ сизларга бирор  қийинчилик(пайдо) қилишни раво кўрмайди, аксинча,  сизларни поклаш ва неъмат(лар)ини сизларга мукаммал беришни хоҳлайди, зора шукр қилсангиз” ( Моида сураси, 6-оят). “Тафсири ирфон” китобида бу оятнинг тафсири ҳақида шундай дейилади: “Аллоҳ таоло ибодат қилишга шайланган бандаларига покланиш, яъни таҳорат, ғусл ёки таяммум қилишни буюраяпти.Таҳоратда юз, қўлларни чиғаноқлари билан ювилади, бошнинг тўртдан бир қисмига масҳ тортилади, оёқлар тўпиқлари билан ювилади[1]”.

 

Иккинчидан, қўллар инсоннинг тана аъзоларига ва ташқи муносабатига  нисбатан ишлатадиган асбобдир. Бу асбоб тоза бўлса, бошқа аъзолар ҳам тоза бўлади. Мабодо бу асбоб нотоза бўлса, у инсоннинг ўзини ҳам, уни билан муносабатда бўлган бошқа инсонларни ҳам нотоза қилади. Шу жиҳатдан қўлларни тозалаб ювиш бугунги кунда, айниқса, дунёнинг кўпгина мамлакатларига тарқалган коронавирус хасталигининг таҳдиди кучайган пайтда янада аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси уламолар кенгашининг карантин талабларига қатъий риоя этиш бўйича мурожаатида: “ Демак, карантин даврида шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидалари, айниқса, вирусдан сақланиш учун ниқоб тақиб, қўлларни яхшилаб совунлаб ювишга жиддий эътибор қаратиш лозим” дейилади.

 

Ҳар биримиз қўлларимизни доимо ва мунтазам совун ёки бошқа ювиш воситалари билан тозалаб ювишимиз лозим.  Қўлларни совун билан тозалаб ювишимиз қўлларимизда бўлиши мумкин бўлган вирус ва бактерияларни йўқотади. Қўлларимизни тозалаб ювиш ҳақида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис шарифларида Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар :“Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин, чунки бирортангиз ҳам қўлини қаерда тунаганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди” .

Қўлларни ювганда қўл кафти ва бармоқлари орасига сув еткариб ювиш ҳам диққатга сазавордир. Қўлларни ювганда қўл бармоқлар ортидан бир-бирига киритиш билан бармоқлар орасига сув етказилади. Шошилиб қўлларни ювганда қўл бармоқлари ораси ювилмай қолиши ва у ерда зарарли микроблар сақланиб қолиши мумкин.  Пайғамбаримиз (с.а.в) қўлларни ювганда бармоқлар орасига сув еткариб ювишни тарғиб қилиб шундай деганлар: “Ювинганингизда қўл ва оёқ бармоқларингизни ораларига яхшилаб сув юритинг. Чунки у озодалик белгисидир. Озодалик иймонга чақиради, иймон эса ўз эгасини жаннатга чорлайди”.( Имом Термизий ривояти). 

Қўлни ювишда қўллар териси устига тўлиқ сув етиши зарур. Қўлнинг терисига сув еткаришга халақит берадиган бўёқ, лак ва сув ўтказмайдиган қуюқ нарсалар бўлмаслиги лозим. Мабодо қўлларнинг тирноқлари ўсган бўлса, тирноқлар тагига сув еткаришга ҳаракат қилиш лозим. Чунки тирноқ билан бармоқ учи орасида ҳар хил зарарли  кирлар (микроб) тўпланиб қолади ва улар инсон соғлигига зарар қилади. Агар тирноқлар бармоқлар учини тўсадиган даражада узун бўлса, тирноқлар остига сув етказилиши шарт. Қўллар бармоқларида узук бўлса, узукни  ечиб  қўйиб қўлларни ювган маъқул бўлади. 

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) таомдан олдин ҳам, кейин ҳам қўлни тозалаб ювишга тарғиб қилганлар.  Ҳадис шарифда шундай дейилади: “ Таомнинг баракаси таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювишдир”. (Имом Термизий).  Пайғамбаримиз (с.а.в.) :“Таомдан олдин қўл ювишда бир савоб бўлса,таомланиб бўлгач, қўл ювишда икки савоб бор” деб марҳамат қилганлар.

Ҳожатхонадан чиққандан сўнг албатта, қўлларни ювиш лозим. Махсус туалет   қоғози билан истинжо ( нажосатдан покланиш) қилинади. Истинжодан сўнг қўлларни совунлаб уч марта ювиш лозим.       

Қўлларни ювишда сувнинг поклигига ҳам эътибор бериш керак. Дарё, қудуқ,  булоқ, денгиз, қор-ёмғир сувлари пок сувлар ҳисобланади. Мабодо бу сувларга нажас тушса, уларни нопок қилади. Нажас тушган сувларга  ва ит, тўнғиз, қоплон, бўрига ўхшаш йиртқич ҳайвонлардан қолган қолдиқ сувларга қўл ювилмайди. Оғзининг поклиги аниқ бўлмаган мушук, товуқ ва бургут калхат, қарға каби   йиртқич қушлардан қолган қолдиқ сувларга ҳам қўлларни ювиш яхши эмас. Қўлларни ювганда қуёшда қизиган, ўта иссиқ ёки ўта совуқ сувлардан фойдаланмаган яхшироқдир.   

 Қўлларни ювишни бошлаганда бисмилла айтиш,  ўнг қўлни ювган пайтида “Аллоҳумма аътиний китабий бийамийний ва ҳасибний ҳисабий йасийро” дейиш, чап қўлини ювганда эса “Аллоҳумма лаа туътиний китабий бишималий ва лаа варои зоҳрий” деб дуо қилиш фазилатли амаллардан ҳисобланади. 

 

Қўлларимизни тозалаб ювиб юриш соғлигимиз гаровидир. Ҳар доим қўлларимизни тоза тутсак, ўзимизни ҳам бошқаларни ҳам соғлигини ҳимоя қилган бўламиз. 

    

Р. Акбаров. 


[1] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий.  “Тафсири ирфон”. “Шарқ” НМАК, 2019. 1-жилд. 528-бет.


Энг кўп кўрилган
20 noyabr kuni O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Usmonxon Alimov hazratlari va Din ishlari bo‘yicha давоми...
Hududlarda faoliyat yuritayotgan otinoyilarning bilim va saviyasini yanada oshirish, shariat ilmlari, zamonaviy давоми...
Turkiya va Tatariston o‘rtasidagi tashqi savdo aylanmasi 314 million AQSh dollaridan 1 milliard AQSh dollarilik давоми...
Birlashgan Arab Amirliklari jahonda migrantlar uchun eng mehmondo‘st mamlakat sifatida e'tirof etildi. Bu hisobot давоми...
20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита давоми...
2020 - йил / 25 февраль
2020 - йил / 22 февраль
2020 - йил / 19 февраль