1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

3-08-2020, 11:29 1 005 Ўқиш режими + -
 

ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

         Аллоҳ Таолога  беадат ҳамду саноларимиз, ва суюкли пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) га, у муборак зотнинг аҳли байтларига чексиз дуруду – саловатларимиз бўлсин!
     Аллоҳ таоло бандаларига юборган ҳукмлари бандасининг ўша юборилган ҳукмларига итоат этишлиги ва унинг пайғамбари йўлидан юришлиги  шу инсон учун икки дунё саодатидир.   
         Илм ўрганишга интилиш ҳар бир  мумин мусулмон зиммасидаги  буюк фарздир.
         Курьони каримнинг илк ояти “Ўыи” амри билан нозир бўлган  пайғамбар (с.а.в): “Бешикдан қабргача илм изла ”, деб таьлим берганлар.
 Аллоҳ Таоло илм излашни, илм ўрганишни барча мусулмон бандаларига буюрган. Қурони каримнинг  бир неча оятлари бунга далолатдир: 
Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни  (баланд ) даража (мартаба) ларга кўтарур Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон амалларингиздан хабардордир  ”   (Мужодала сураси, 11-оят ) 
Бундан ташқари пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) томонидан илм ва илм аҳилларининг фазилати ҳакида кўплаб ҳадиси шарифлар  ривоят қилинган.
 Имом Бухорий ва Муслимларнинг (Аллоҳ бу икки улуғ имомдан рози бўлсин) “Саҳиҳ” ларидан қуйидаги ҳадис Муовия ибн Абу Суфён (Розиёллоҳу анҳу ) дан ривоят этилган бўлиб, унда Муовия айтадилар: (Мен расулуллоҳнинг (с.а.в): Аллоҳ кимга яхшиликни ирода этса уни дин ишида фақиҳ қилиб қўяди),-деганларини эшитдим”. 
Абу Умома (Розиёллоҳу анҳу ) дан ривоят  этилади. У зот айтадилар Расуллоллоҳ (с.а.в) ҳузурларида бири обид ва бири олим бўлган икки киши зикр этилади. Шунда   Расуллуллоҳ (с.а.в): “Олим кишининг  обидига нисбатан фазли менинг ораларингиздаги энг қуйи табақа вакилига нисбатан фазлим кабидир ”, -деб марҳамат этдилар ва сўнг яна у зот  (с.а.в): “Дарҳақиқат, Аллоҳ унинг малоикалари, осмон ва ер аҳллари ҳатто инидаги чумоли ва ниҳоят денгизидаги балиқлар ҳам  одамларга яхшилик ўргатувчи олимларга мағфират сўраб дуо қилишади”,-дедилар. Бу ҳадисни ҳам юртимиз Имом Термизий ҳам ривоят  этганлар. 
Пайгғамбаримиз (с.а.в) илм ҳақида шундай деб,  мажозий ўхшатма  ясаганлар: “Иймон яланғоч бир нарса бўлса, унинг либоси тақво, зийнати ҳаё, меваси эса илмдир”.  
Инсоннинг  дунё ҳаётидаги ишларини бажаришда керак бўладиган барча илмлар фарзи кифоядир. Масалан, тиб илмини олайлик бу илм инсон жисмининг соғ-саломат бўлишига зарур илм саналади. Ва  яна ҳисоб (Математика) илми ҳам худди шу каби мерос ва васиятларини тақсимлашда, ҳамда дунё тараққиётига сабаб бўлган бошка  илмларни ўрганишда ниҳоят даражада керакли илмлардандир. 
Илм ўрганиш инсонларни икки дунё саодатига етаклайди. Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё бахтини қўлга киритишга мушарраф қилсин! 
 

Тўхтамурод Рўзиев    
 
Шаҳрисабз туман Аммагон 
жоме масжиди имом хатиби