1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАҚВО ВА УНИНГ МОҲИЯТИ

8-10-2020, 17:30 139 Ўқиш режими + -

ТАҚВО ВА УНИНГ МОҲИЯТИ 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Кўпинча халқимиз   орасида “тақво”, “тақволи одам” каби сўзларни эшитиб қоламиз. Хўш тақво ўзи нима ва унинг моҳияти нимадан иборат?
Тақво бу  Аллоҳга итоатда бўлиб, осий бўлмаслик, доим Унинг зикрида бўлиб, унутмаслик ва Унга шукр қилиб, ношукрлик қилмасликдир. Амалларини ҳар бир вақтда махфий ва очиқчасига бажариш, чақириғига “лаббай” деб жавоб бериш билан тақво қилинади. Зеро, Аллоҳ таоло бундай дейдиЭй имон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг.”  Яъни, ҳар доим мусулмон ҳолида имон билан, тақводор бўлиб, умр ўтказиш лозим экан. Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “...Ишингни махфий ва очиқчасига қилишингда Аллоҳдан тақво қилгин”, – дедилар”.
«Тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб,  бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақвоўзиниқўрқинчлинарсадансақлашданиборат. Гоҳида «тақво» хавфмаъносидаёкиаксинчаҳамишлатилади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикон майдондан ялангоёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар.
Тақвонинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир-бирини тўлдирувчи бир қанч атаърифларни айтганлар:
Роғиб: «Шариат урфида тақво нафсни гуноҳдан муҳофаза қилишдир. Бу манъ қилинган нарсаларни тарк этиш ила бўлади. Баъзи мубоҳларни тарк қилиш ила мукаммал бўлади», деган.
Ферузободий:
 «Тақво ҳар бир зарарли нарсадан, яъни, маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан у фарз ва нафлга тақсимланади», деган.
Ўтган азизлардан Толқ ибн Ҳабиб:
«Тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг нури ила қайтарган ишларини тарк қилмоқдир», деган.
Қуръони Каримда «тақво» сўзи «хавф», «қўрқиш», «ибодат», «маъсиятни тарк қилиш», «тавҳид» ва «ихлос» каби маъноларда ишлатилган. (манба islom.uz)
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир” (Ҳужурот сураси, 13-оят)
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримни кўп ҳикматлар учун нозил қилган. Ушбу ҳикматлардан бири инсонлар дунё ва охират саодатига эришиш учун тақво билан сифатланишларидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Шундай қилиб биз уни арабий Қуръон қилиб нозил қилдик, шоядки тақво қилсалар ёки эслаш пайдо қилса, деб огоҳликка чақирувчи оятларни нозил қилдик” (Зумар сураси, 28 оят). Аллоҳ таоло китобини нозил қилди ва инсонлар тақво қилишлари учун унда бир қанча зарби мисоллар келтирди.
Азизлардан тақво ҳақида сўралганида шундай жавоб беришган экан:
Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ: “Тақво бу – кундузи рўза тутиш ёки кечаси билан ибодат қилиш ёки бу иккисини бирлаштириб бажаришлик эмас, балки тақво Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк қилишлик ва Аллоҳ фарз қилган нарсаларни бажаришликдир. Булардан кейин Аллоҳ сенга ҳалиги иккисини беришлиги яхшилик устига яхшиликдир”.
Толқ ибн Ҳабиб роҳимаҳуллоҳга: “Бизга тақвони қисқа қилиб айтиб беринг”, дейилди. Шунда у “Тақво – Аллоҳдан ҳаё қилиб, ундан савобни умид қилиб, унинг нури билан унга итоат қилишликдир ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг нури билан у қайтарган ишлардан қайтишликдир”.
Бикр ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ: “Киши таоми пок бўлмагунича ва ғазабдан тийилмагунича тақводор бўла олмайди”.
Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ: ”Тақводор кишига худди Ҳарамда (Макка) эҳром кийган киши каби масъулият юклатилгандир”.
Шаҳр ибн Ҳавшиб роҳимаҳуллоҳ: “Тақводор киши зиён тарафга тойилиб кетишликдан қўрқиб, безиён нарсаларни ҳам тарк қилувчидир”.
Суфён Саврий ва Фузайл роҳимаҳумаллоҳлар: “Тақво – Ўзига яхши кўрган нарсани бошқаларга яхши кўришликдир”.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тақволари борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. “Али разияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳу садақа хурмосидан бир донасини оғизларига олиб боргандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони ташлаб юбориш учун “ких-ких” дедилар”, биз садақа емаймиз, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам навараларини гарчи у гўдак бўлса ҳам мумкин бўлмаган нарсадан қайтардилар.
Мусулмон киши, ҳалолдан касб қилиш ва эҳтиёткор бўлиши ва шубҳали нарсалардан йироқ юриши лозим. Шунда дини саломат бўлади, обрўйини таънадан сақлайди. Чунки шубҳага яқин юрган киши  ҳаромга тушиб қолишга эҳтимоли кўпроқ бўлади.  Аллоҳ барчамизни тақводорлардан қилсин!
 

Манбалар асосида
Мажид домла Алимов тайёрлади.
Китоб туман Туябоши жомеъ масжиди имом хатиби