Тўртинчи ҳадис Яралиш, Ўлим ва Ризқ

Kirilcha / Ҳадис 15-фев-2020, 17:29 0 13

 

Тўртинчи ҳадис

Яралиш, Ўлим ва Ризқ

 

Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Шубҳасиз, сизлардан ҳар бирингиз она қорнида яра тилади — қирқ кунда тўпланиб, яхлит ҳолга келади, яна шунча вақт ўтгач, лахта қонга ва яна шунча вақтдан кейин бир парча эт ҳолига келади. Кейин бир фаришта юборилади ва унга жон ато қилинади. Фариштага тўрт нарса (калима) буюрилади — у кишининг ризқини, ажалини, амалини, шақҳий ёки саид (яхши ёки ёмон) бўлишини ёзади. Ёлғиз Аллоҳга қасамки, бирингиз умри давомида жаннатийларнинг амалини қилади, ҳатто у билан жаннат орасида бир аршин* масофа қолади. Аммо китоб (тақдир) унга пешвоз чиқиб, аҳли жаҳаннамнинг амалини қилдиради ва дўзахга киради ва яна бирингиз умри давомида аҳли дўзахнинг амалини қилади, ҳатто ўзи билан дўзах орасида бир аршин масофа қолади. Аммо китоб (тақдир) унга пешвоз чиқиб, аҳли жаннатнинг амалини қилдиради ва жаннатга киритади» (Бухорий, Муслим, Термизий ривоятилар).

«Она қорнида қирқ кунда тўпланади...» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сўзларидан она уруғ билан ота уруғи тўпланиб, иккаласидан бола яралиш тушунилади. Қуръони каримда Аллоҳтаоло шундай марҳамат қилади:

 

 

«У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўрта- сидан отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!» (Ториқ, 8-9).

Бундан англашиладики, инсон бугун баданда тўпланиб яратилади. Нутфа биринчи навбатда аёлнинг баданига киради ва у ерда қирқ кун туради. Кейинги қирқ кунга ўтгач, лахта қонга айланади. Кейин аста-секин бир парча этга айланади. Бу «бир парча эт» бир тишлам таом катталигида бўлади. Учинчи даврда Аллоҳ таоло бу парчага шакл беради. Эшитиш, кўриш, ҳид билиш, таъм билиш ҳисларини беради, ичидаги бўшлиқда ички аъзоларини шакллантиради.

Аллоҳ таоло шундай дейди:

«У шундай Зотки, сизларга (оналарингизнинг) бачадон- ларида бўлган пайтингизда Ўзи хоҳлаган суратни берур» (Оли Имрон, 6).

Учинчи қирқ кунлик давр тугагандан кейин ҳомила тўрт ойлик бўлади ва унга жон ато этилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 


 

«Эй инсонлар, агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангизлар, у ҳолда (қаранглар), Биз сизларга (Аллоҳнинг қудратини) баён қилиш учун сизларни (яъни, отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (барча жонзотни аввало) нутфа — манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра яралиб битган-битмаган (яъни, инсон суратида шаклланиб битган ёки битмаган) тишлам гўштдан яратдик» (Ҳаж, 5).

Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳу «мухоллақоҳ» калимасини «тўлиқ» яъни, аъзолари аниқ, «ғайру мухол- лақоҳ» калимасини эса ҳали поёнига етмаган ноқис ярати- лиш, деб изоҳлаган. Мужоҳид эса, «кўриниши аниқлик ва ноаниқлик ўртасида», деб изоҳлайди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу шундай деган: «Нутфа бачадонга жойлашгач, бир фаришта уни кафтига олади ва шундай дейди: «Эй Раббим! Бу яратилсинми, яра- тилмасинми?» Агар яратилмасин, деган жавобни олса, уни қайтариб бачадонга қўяли ва у нугфа инсон бўлмайди. Агар яратилсин, дейилса, фаришта: «Эркак бўлсинми ёки аёл- ми, яхши инсон бўлсинми ёки ёмонми, ризқи қанча бўлсин, ажали қачон бўлсин, қаерда ўлади», деган саволларни беради. Унга: «Сен Уммул китобга (унинг қадари ёзилган жойга) бор, у ерда буларнинг ҳаммасига жавоб ола- сан», дейилади. Фаришта у ерга боради ва жавобларни олади. Олган жавобларнинг ҳаммасини нутфага нақл этади. Шунинг учун ҳам, бахт туғилишдан олдиндир, дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «ҳатго у билан орасида бир аршин масофа қолади» сўзлари бир ўхшатишни ифода этиб, умрининг охирига озгина муддат, деганидир. Бундан мақсад ҳақиқатдан ҳам бир аршин ёки шунча миқдор дегани эмас.

Кофир киши Ла-а илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расу- луллоҳ, деса ва бундан кейин ўлса, жаннатга киради. Мусулмон киши эса сўнгги нафасида ўзи хоҳлаб куфр сўзни сўзласа, дўзахга киради.

Бу ҳадиси шарифда агар бир инсон жуда кўп яхши амал-ларни қилса, жаннатий ёки жуда кўп гуноҳ ишларни қилса, ҳаттоки кофир бўлса ҳам, унинг дўзахий экани тўғрисида қатъий ҳукм чиқариб бўлмаслигига далил бор. Яна инсон ўз амалига ишониб манманлик қилмаслиги керак. Чунки сўнгги нафасида нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун Аллоҳ таолодан ўзимизга гўзал хотима сўраб, ёмон оқибатдан паноҳ исташимиз лозим.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: «Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар эса, шак-шубҳасиз, Биз (улар каби) чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр- мукофотини зое қилмасмиз» (Каҳф, 30).

Оятнинг зоҳиридан англашиладики, самимий кишининг солиҳ амаллари Аллоҳнинг ваъдасига биноан қабул қилинади ва ёмон оқибатдан қутулади. Иймоннинг ва гўзал амал- ларнинг қабул қилиниши инсоннинг ҳусни хотима билан вафот этишига далолат қилади. Кимки Аллоҳ таолога ишонса ва ихлос билан амал қилса, сўнгги нафаси хайрли бўлади. Ёмон оқибат эса, ёмон амалларни қилган ёки амалига риё аралаштирган кишилар юзага келади. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ишора қилади: «... Калбида амали бузуқ бўлса ҳам, зоҳирдан инсонларга ўзини тўғри қилиб кўрсатади» (Бухорий, Муслим, Аҳмад ривоятлари).

Ҳадиси шарифда бир нарсанинг яхши тушунилиши учун қасам ичиш мубоҳ эканлигига ҳам ишора бор. Аллоҳ қасам ифодаларини қўллаб, шундай марҳамат қилади:

«Бас, осмон ва ернинг Парвардигорига қасамки, албатта, у (яъни, сизларга ваъда қилинаётган барча нарса) худди сизларнинг сўзлашингиз каби (яъни, сўзлаган сўзларин- гиз ўзларингиз учун қандоқ ҳақ бўлса, ана шундай) ҳаққи- ростдир!» (Ваз-зориёт, 23)

«(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Йўқ! Парвардигоримга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра, албатга, сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллоҳга осондир» (Тағобун, 7).

 

 

Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис