1445 йил 24 Шаввол | 2024 йил 02 май, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:11
Sunrise
05:38
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:30
Isha
20:57


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Миссионерлик таъсирига тушиб қолишнинг зарарли оқибатлари

1-06-2022, 19:04 255 Ўқиш режими + -
Албатта, Аллоҳ наздида (мақбул) дин ислом (дини)дир. Аҳли китобларга (яҳудий ва насронийларга) маълумот (тавҳид ва Муҳаммад с.а.в. тўғрисидаги ваҳий) келгандан кейин ўзаро ҳасад юзасидан ихтилофга (инкор) қилишга ўтдилар. Кимки Аллоҳни оятларини инкор этса, (билиб кўйсинки) Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир. (Оли-Имрон, 19-оят)
Миссионерлик ҳақида сўз борар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу сўз лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», миссионер эса «вазифани бажарувчи» деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни хал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.
Турли луғат ва манбаларда миссионерликка кўплаб таърифлар берилган. Уларнинг деярли барчасида миссионерликка хос хусусиятлар тавсифланиши баробарида, бу сўз асосан христиан дини билан боғланган.
Ҳозирги даврда юртимизда сезиларли даражада миссионерлик ҳаракати билан шуғулланиб келаётган оқим «Иегово шоҳидлари» сектасидир. Бу сектага 1870-йил Чарлз Тейз Рассел томонидан асос солинган бўлиб, бу оқим аъзолари «Қўриқчи минораси» номли журнални тузганлар. Ушбу журналнинг бошқаларидан фарқли жиҳати шундаки, ушбу журналда бериладиган мақолаларнинг муаллифларини исми-шарифлари кўрсатилмайди.
Миссионерлик фаолиятининг салбий томонларидан бири шундаки, баъзи жамоаларда, масалан, иеговочиларда аъзолар харбий хизматга боришлари тақиқланади. Бундай ғоявий тарғиботда тўғридан –тўғри Ватандан бегоналашишга, унинг тақдирига нисбатан бефарқлик ва лоқайдлик кайфиятининг шаклланишига йўл очади.
Иеговочилар бир инсоннингқонини бошқасига қуйишни гуноҳ деб ҳисоблайдилар. Инсон ҳаёти учун кутилмаган вазиятларда қон қуйиш ҳал қилувчи аҳамият касб этишини инобатга оладиган бўлсак, бундай ғоявий тарғиботнинг фожиавий оқибатини тасаввур қилиш қийин эмас.
Бу борада «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар» тўғрисидаги қонунда Миссионерлик ва прозелитизмни амалга оширишга йўл куйилмаслиги таъкидланган бўлиб, бундан бир динга эътиқод қилувчи кишиларни бошка динга тарғиб қилишга йўл қўйилмаслиги тушунилади.
 
А.Ганжиев
 
Ғузор тумани бош имоми: