1445 йил 27 Шаввол | 2024 йил 05 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:06
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:34
Asr
17:30
Maghrib
19:33
Isha
21:01


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!

22-12-2022, 07:55 42 Ўқиш режими + -

Ислом таълимотида барча кўрсатмалар одамлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, инсоф-адолат, эзгу ният йўлида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган. Шу сабабдан шариатимзда инсонни жамиятнинг равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган бўлиб етишишига катта эътибор берилган. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда инсон ўзидаги бешта нарсани асраб-авайлаб сақлаши зарурлиги уқтирилган бўлиб, улар: кишининг диний эътиқоди, жони, моли, ақли ва наслидир. Афсуски, ҳозирги кунда бутун ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик балоси кенг тарқалиб бормоқдаки, бу иллат юқорида санаб ўтилган бешта нарсага жиддий зарар етказади.

Аввало, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш шариат асосларига хилоф бўлгани сабабли ин-соннинг имони ва динига путур етказади. Маълумки, динимизда буюрилган ишлар солиҳ амаллар дейилади ва уни қилган кишига савоб берилади. Қайтарилган ишлар эса ёмон амаллар саналиб, уни қилган киши гуноҳкор бўлади. Гиёҳвандлик билан шуғулланиш айни гуноҳ амаллардандир. Зеро, Қуръони карим ва ҳа-дисда гиёҳвандликнинг ҳукми айнан зикр қилинмаган бўлсада, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: 
яъни: “Ҳар қандай маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай хамр ҳаромдир”, - деганлар. Маълумки, ги-ёҳвандлик моддаси маст қилувчи хусусиятга эга. Шундай экан, маст қилувчи ичимликларнинг ҳукми, за-рарлари, оқибатлари ҳақидаги барча оят ва ҳадислар гиёҳвандликка ҳам тегишлидир. Ҳалол ва ҳаром маса-ласи ақидавий масалалар жумласидан бўлиб, бирор нарсани ҳалол ёки ҳаром дейиш фақат Аллоҳ ва Унинг расулига хосдир. Ким Аллоҳ ва Унинг расули ҳаром қилган нарсани ҳаром демаса, кофир бўлади, му-сулмончиликдан чиқади. Демак, гиёҳвандлик орқали инсон ўз дини, имон-эътиқодига катта зарар етказади.
Гиёҳвандлик инсоннинг жонига, соғлиғига ҳам зарарлидир. Ҳолбуки, ҳар бир одам ўз вужудини, ҳаётини, соғлиғини барча зарарли нарсалардан сақлашга буюрилгандир. Гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти учун нақадар зарарли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
яъни: “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!...”, - деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 195-оят). Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибон бўлгани учун ҳам уларга зарарли бўлган нарсаларни ман қилган. Банда ушбу чегарага тажовуз қилса ва ман қилинган нарсалардан сақланмаса, ўзига ҳамда бошқаларга зарар етказади.
Гиёҳвандлик инсоннинг мол-дунёсига ҳам зарардир. Ҳолбуки, ҳеч ким Аллоҳ томонидан ўзига ато этилган мол-дунёсини исроф қилишга ҳаққи йўқ. Инсон ўзи меҳнат қилиб, пешона тери билан топган ҳалол пулини ҳаром ичимлик ва гиёҳвандлик моддаларини сотиб олишга сарфлаши ҳам исроф саналади. Энг ачинарлиси шундаки, бу иллатга гирифтор бўлган кишилар ўша заҳарни топиш учун ҳеч нарсадан тоймайдилар. Бор молу дунёсини, машинасини, уйини, ҳатто кийим бошини ҳам сотиб юбориш даражасига етади. Исрофгарчиликнинг бундан ёмонроқ кўриниши бўлмаса керак. Шунинг учун Аллоҳ таоло: 
яъни: “...Исрофгарчиликка мутлақор йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродар-ларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукр эди”, - деган (Исро сураси, 26-27-оятлар).
Гиёҳвандлик инсониннг ақлига ҳам зарарлидир. Аллоҳ таоло томонидан инсонга ато этилган энг улуғ неъматлардан бири ақлдир. Ана шу ақл билан одамзод бошқа мавжудодлардан юқори туради. Инсон тўғри йўлда юриши учун ўз ақлини муҳофаза қилишга мажбурдир. Шу сабабли Ислом дини ақлнинг фаолиятига салбий таъсир этувчи ҳар қандай нарсани ман қилган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, маст қилувчи нарсаларнинг умумий номи “хамр” дейилади. Хамр араб тилида “тўсувчи”, “ўровчи” деган маъноларни англатади. Шунга кўра, маст қилувчи ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ақлни фаолиятдан тўсгани учун ҳаром қилинган.
Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш инсоннинг наслига ҳам катта зарар етказади. Ҳолбуки, инсон ўз наслининг давомчилари бўлган авлодларига яхши нарсаларни мерос қилиб қолдириши лозим. Гиёҳвандлар эса, ўз зурриётларини майиб-мажруҳ, ногирон, ақлаан заиф, ахлоқи бузуқ ҳолда дунёга келишларига сабабчи бўлади. Бундайларни оз бўлсада ҳаётимизда учраб турганлигининг гувоҳимиз. Ўзи турли фисқу фужур ишларга одатланган кишилардан кўпинча ноқобил фарзандлар дунёга келади. Бунга Нуҳ алайҳиссалом бузғунчи қавмни ҳалок қилишини сўраб Аллоҳ таолога қилган қуйидаги дуолари ҳам далолат қилади: “Агар Сен уларни қолдирсанг, бандаларингни йўлдан оздирурлар ва фақат фосиқ, ношукрларни туғиб кўпайтирурлар” (Нуҳ сураси, 27-оят). 
Гиёҳвандлик фақат уни истеъмол қилган одамнинг ўзига, оиласига ва наслига эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказади. Гиёҳвандликнинг зарарлари кўплигини эътиборга олган ҳолда, “Гиёҳвандлик-барча ёмонликларнинг ҳам отаси, ҳам онаси” – дейиш мумкин.
         
Х.Хонимов
Деҳқонобод тумани бош имом-хатиби                                       
 Muslim.uz материаллари асосида