1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Чироқчидаги "Ҳазрати Лангар ота" зиёратгоҳи қайта таъмирланади

25-04-2024, 20:05 576 Ўқиш режими + -
Чироқчидаги "Ҳазрати Лангар ота" зиёратгоҳи қайта таъмирланади 

Қашқадарё вилоятининг учта туманидаги тоғ этакларида Лангар ота ва Лангар номлари билан аталадиган қишлоқлар бор. Биз сўз юритаётган Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Лангар ота" қишлоғи қўшни Самарқанд вилояти билан чегарадош Ҳисор ва Зарафшон тоғларининг бирлашган нуқтасидан Ҳазрати Башир тоғларидан Самарқанднинг Жомига қадар чўзилган Қоратепа, Чақиликалон тоғ тизмалари ўртасидаги Қалқама воҳаси марказидан ўрин

 эгаллаган. 
Қашқадарё вилояти ва Чироқчи тумани ҳокимликлари ҳамкорликда  ташкил этилган пресс-тур давомида (https://t.me/qvh_axboroti/22130) вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида, туман сектор раҳбарлари Лангар маҳалласидаги "Ҳазрати Лангар ота" мажмуасини зиёрат қилишди.