1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёлғон гувоҳлик бериш –улкан гуноҳ

4-02-2023, 10:42 284 Ўқиш режими + -
                 Ёлғон гувоҳлик беришлик ҳам энг ёмон иллатлардан биридир. Ёлғон гувоҳлик бериш нотўғри ҳукм чиқаришга, жиноятчи айбсиз, айбсиз киши жиноятчи бўлиб қолишига сабаб бўлиш мумкин. Ислом динида ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳлардан ҳисобланади. Пайғамбар (с.а.в.): “Сизларни учта катта гуноҳлардан огоҳ қилайми?” дедилар. Ва у зот: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, ёлғон гувоҳлик бериш” дедилар. 
                          Баъзи кишилар ўз хатоларини яшириш учун ёлғон гапирадилар. Баъзи кишилар ўзларини қийин вазиятдан чиқариш учун ёлғон гапирадилар. Баъзи кишилар бошқа кишиларни ўз истик –хоҳишларига бўйсундириш учун ёлғон гапиришади. Ёлғон гапираётган инсон ичидан ёлғон гап нотўғри эканлигини билиб туради. Аммо ёлғонга ўрганиб қолганлари учун ундан қайтмайди. Ҳадисда: “ Ёлғончиликдан  ҳазар қилинглар. Чунки ёлғончилик ёмон ишга   бошлайди, ёмон иш эса дўзахга бошлайди. Бир киши ёлғон гапираверса,шу ишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида“Ёлғончи(каззоб)”деб ёзилади”, дейилади. ( Бухорий ривояти).  
                       Баъзи кишилар эшитган нарсалари ёлғонми,чинми, уни гапириб юрадилар Ҳадисда: “Эшитган нарсанинг барчасини гапириб юришлик шу кишининг ёлғончилигига етарли далилдир” дейдилар.
             Ёлғон гапиришни тарк қилган киши чиройли хулқ эгасидир. Пайғамбар (с.а.в.):“ ... гарчи, мазахга қолса ҳам ёлғонни тарк қилган киши учун жаннат равзасидан бир уйга кафилман. Хулқини чиройли қилган кишига энг олий жаннатдан бир уйга кафилман” дедилар.(Абу Довуд ривояти).
                Ёлғончилик туфайли инсонлар қалбига озор берилади, инсонлар орасига совуқлик тушади. Ёлғончилик жамият аъзолари ўртасидаги ишонч, ўзаро муносабат ва меҳр-оқибатни йўқолишига олиб келади. Инсон орасидаги меҳр оқибат йўқолиб, инсонлар бир-бирларидан узоқлашадилар. Ёлғончилик ҳамма халқларда қораланадиган ишлардандир. Шу сабабли ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғондан сақланиб, рост гапириш каби яхши хулқий сифатни ўзимизда мужассам қилайлик.  
                                             
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими