1445 йил 26 Шаввол | 2024 йил 04 май, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:08
Sunrise
05:35
Dhuhr
12:34
Asr
17:29
Maghrib
19:32
Isha
21:00


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Адашган оқимлардан сақланинг

6-02-2023, 09:51 44 Ўқиш режими + -

Адашган оқимлар ўзларининг турли хил фитна-фасодларини намоён қилмоқдалар. Бузғунчи тоифалар ўзларини Ислом дини ҳимоячилари деб ҳисоблайдилар. Аслида улар ислом динига зарар берувчи тоифалардир.

Шу ўринда турли бузғунчи тоифа,  оқимларга муносабат масаласида шариат ҳукми нуқтаи назаридан қандай баҳо берилади? – деган табиий бир савол туғилади.

 Бу саволга қатъий жавобимиз шуки, салаф уламолари уларнинг барчасини “аҳли бидъат” деб номлаганлар. 

Муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб манфур ишларни амалга ошираётган аллақандай мутаассиб кучлар, табиийки, ер юзидаги барча мусулмонларнинг руҳий олами ва дунё қарашини белгилай олмайди.

 

 Уламоларнинг бидъат аҳли билан ўтириш, улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарганликлари ҳақида асарларда келтирилган. 

 

Жумладан, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: Бидъатчи фосиққа зинҳор яқин келма, акс ҳолда қалбинг унинг гапига моил бўлади ва натижада ҳалок бўласан. Унга қарши чиққан тақдирингда ҳам, қалбингни мараз қоплайди, деганлар.

 

 Яҳё ибн Касийр эса: Агар йўлда бидъатчига йўлиқиб қолсанг, бошқа йўлга бурилиб кет, деганлар.

Ислом дини барча мусулмонларни ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб, фирқа, тоифаларга бўлинишдан қайтаради. 

Қуръони каримда: 

 واعتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا...(سورة ال عمران/103).

 яъни: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...”, - дейилган (Оли Имрон сураси, 103-оят). 

Абдувадудхон Усмонов,
Чироқчи туман “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби