1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАРЗАНДНИНГ ҲАҚҚИ!

20-12-2023, 14:22 447 Ўқиш режими + -
Ислом дини ота-она ва фарзанд ўртасидаги алоқани шундай даражада тузганки, унга амал қилиш орқали мустаҳкам оила ва обод юрт барпо этиш мумкин, соғлом эътиқодли жамият қуриш ҳам шу орқали юзага келади.
Бунинг учун энг аввало ота-она танлаш бўлиб, ота-она соғлом бўлса, мустаҳкам оила қуришга қодир бўладиган оила ташкил топади. Аллоҳ таоло мусулмон эркакга муслима, солиҳа, ўз иффати, эрини, уйини ва фарзандларини ёмонликлардан сақлай оладиган аёл танлашга амр қилди. Шунингдек, аёлга ҳам уни кўз қорачиғидек асрайдиган эр танлашни буюрди. Бундай эр ўз аёлига Аллоҳга тоат қилишда ва фарзандларни солиҳа қилиб тарбиялашда кўмакчи бўлади. Ислом шариъати фарзанд учун ота-она зиммасига бир неча ҳақларни юклаб, уни муҳим ишлардан эканини баён қилиб берган. Уша ҳақлардан бири насаб ҳаққидир. Фарзанднинг ота-она зиммасидаги ҳаққи у иккисига нисбат берилиши ҳамдир. Насабни аниқлашнинг асосий йўли никоҳланиш орқали бўлган, эр-хотинликдир. Ота -онани ўз турмушига никоҳ орқали олишининг ўзи, фарзанднинг насабини исботлашга кифоя қилади. Бунинг учун бошқа тиббий усулларга мурожаат қилишнинг ҳожати йўқдир[1]. 
Ислом ота-оналар зиммасига фарзандларини ёшлигидан бошлаб ҳақлар, зиммадаги вожиботлар ва ахлоқлардан иборат. Аллоҳ буюрганидек тарбия қилишни юклади. Уларни Аллоҳга муҳаббат, тоат ва Унинг ғазабига олиб борувчи ишлардан узоқлашишга кўра униб-ўстиришларини ота-оналар зиммасига юклади. Шулар орқали бу фарзанд Аллоҳдан қўрқувчи ва икки дунё саодатига интилувчи мусулмон бўлиб улғайсин, юрти, халқининг дардида яшовчи бўлсин. Отанинг фарзанд олдидаги бурчларидан бири, уларни риоясини қилиш ва уларга доим тўлиқ эътиборда бўлишидир, ҳеч қачон беэътибор қолдирмасликдир. Фарзандлар ота-оналар учун омонат бўлиб, улар шу омонатни мукаммал шаклда сақлаб, адо этишлари зарур. Солиҳ фарзандлар солиҳ ота-оналарнинг самарасидир. Шу сабабли барча ота-оналар жамиятнинг солиҳ бўлишига зомин (жавобгар) саналадилар[2].
Ислом дини фарзанд тарбиясини аҳамиятли эканини таъкидлаш билан бирга, уни лутф ва меҳр билан амалга ошишини ҳам эслатиб ўтади. Ота-онанинг фарзандлар билан муносабати меҳр-муҳаббат ва раҳм-шафқат алоқаси бўлсин. Ота-оналар фарзандларига меҳр ва сокинлик муҳитини яратсинлар. Яъни, улар раҳм-шафқатли ва меҳр-муҳаббатли бўлсалар, фарзандларда ҳам шундай муҳит шаклланади. Расули акрам ﷺнинг сийратлари тарбия қандай бўлиш кераклиги ҳақида энг гўзал мисолдир.
Бир киши Расули акрам ﷺ ўз набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳуни упаётганларини кўриб, ундан ажабланди ва у зотга ўзини ўнта фарзанди борлиги, улардан бирортасини ҳам шу вақтгача бирор марта ҳам упмаганини айтди. Шунда Ҳабибимиз унга қараб: “Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди”[3], дедилар. Расули акрам ﷺ фарзандларга ўта раҳмли ва меҳрибон эдилар, бошқаларни ҳам шунга ундардилар.
Ислом дини белгилаб берган фарзандларнинг ҳақларидан яна бири ота-оналардан мерос олиш ҳаққидир. Қуръони каримда бу ҳақлар баён қилинган, Аллоҳ азза жалла Нисо сураси 7-11-12-оятларда ўша ҳақларни белгилаб берган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандлар мерос олишлари, улар ҳеч қачон меросдан тўсилиб қолмасликларини ҳам баён қилинган. (Агар меросни тезроқ олиш учун ота-онасини қотилига айланиб қолмасалар. Аллоҳ сақласин).
Фарзанд тарбияси ва унинг узоқ вақт давом этишида кўп машаққатларга дуч келинади. Чунки, она ўз фарзандига эътиборни Аллоҳ буюрганидек унинг раҳмдиллик чоғидаёқ бошлайди. Она боласи қорнидалик вақтида ҳам бола онанинг озуқасидан озуқа олади, бу эса болага бўлган онанинг меҳри дунёга келишидан олдин бошланишини кўрсатади. Фарзанд туғилган пайтдан бошлаб ана шу кучли эътибор яна давом этади. Ота эса, фарзандларга энг яхши нарсаларнинг риояси ва уларга роҳат-фароғат йўлларининг энг афзалини тўлиқ қилиб бериши учун бутун умри, ва мол-мулкини қурбон қиладиган ягона зот ҳисобланади. Мана шу буюк машаққатлар бўлишига қарамай, солиҳ фарзандларни тарбиялаш ота-оналарнинг энг юксак меҳнати самараларидан саналади. 
Фарзандлар навқирон ва ўзига суяниш босқичига етганларида эса, фарзандларга муҳтож бўлган ота-оаналарига  меҳр-муҳаббат ва раҳм-шафқатларини қайтариш вақти келади. Фарзанд учун ота-онаси берган меҳрларни қайтариш қанча қийин бўлмасин, уларга гўзал муомала қилишлари вожиб ишлардан саналади, бу ҳақда Аллоҳ таоло амр этиб шундай деган: 
“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг (ота-оналарнинг) бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!”[4]. 
Ота-она ва фарзандлар ўзаро ҳақ-ҳуқуқларини яхши англашлари лозим. Акс ҳолда ота-она фарзанднинг ҳаққини тўлиқ бера олмайди, фарзанд эса ота-онанинг ушбу ҳақларини уларга гўзал тарзда қайтара олмайди. 
Фарзанд ота-онага яхшилик қилиши учун аввало ўзлари намуна бўлиб, сўзи ва амали ила кўрсатиб бериши керак. Мана шу ҳам фарзанд учун ота-она зиммасидаги ҳақлардан саналади. Ана шу намуна орқали жамиятда ота-онасини эъзозловчи, уларни қариган чоғида ўз ҳолига ташлаб қўймайдиган, доим уларнинг хизматида бўладиган солиҳ фарзандлар шаклланади. Шунинг учун ота-оналар фарзандларига исломий таълим-тарбия беришга жиддий аҳамият қаратишлари муҳимдир. Расули акрам ﷺдан ота-онанинг фарзандлар олдида масул экани, улар фарзандлар тарбияси ҳақида сўралишлари ҳақида ҳадиси шарифлар келган.
 Манбалар асосида Муҳибуллойев 
Саид-Муҳаммадхон тайёрлади
[1] Muhammad Muxtor Shanqitiyning darslari kitobi. Muhammad Shanqitiy. –B. 10. Islom jamiyatini qurish. Nabil Samalutiy. –B. 91. 
[2] Usha asar –B. 10.
[3] Imom Buxoriy. Sahihi Buxoriy. 5997-hadis.
[4] Isro surasi 23-oyat.