1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёт ғоялардан ҳимояланиш — ҳар бир ёшнинг бурчи

11-11-2026, 11:11 101 Ўқиш режими + -
Бугунги ахборот асрида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали турли ғоя ва қарашлар тез тарқалмоқда. Уларнинг барчаси ҳам эзгу мақсадларга хизмат қилмайди. Айрим бузғунчи гуруҳлар ёшларнинг ишончига кириб, сохта ваъдалар ва турли алдовлар орқали уларнинг онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Шу боис ҳар бир ёшдан ҳушёрлик ва ахборотни тўғри таҳлил қилиш талаб этилади.
Бундай таъсирлардан сақланиш учун, аввало, интернетдаги ҳар қандай маълумотга ишониб кетмаслик, унинг манбасини текшириш ва шубҳали хабарларни тарқатмаслик зарур. Номаълум шахсларнинг таклифларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, шубҳали гуруҳларга қўшилмаслик, шахсий маълумотларни бегоналарга бермаслик лозим.
Шунингдек, китоб ўқиш, тарих ва миллий қадриятларни ўрганиш, ҳуқуқий ва диний саводхонликни ошириш муҳим аҳамиятга эга. Тушунарсиз ёки шубҳали маълумотларга дуч келганда ота-она, устозлар ва малакали мутахассислар билан маслаҳатлашиш керак. Агар кимдир зўравонликка, адоватга ёки қонунга зид ҳаракатларга ундаса, бундай мулоқотни тўхтатиб, ишончли катталарга хабар бериш зарур.
Ота-оналар эса фарзандлари билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг қизиқишлари ва интернетдаги фаолиятига бефарқ бўлмасликлари лозим.
Азиз ёшлар! Ҳар қандай ғояни унинг шиорига эмас, мазмуни ва оқибатига қараб баҳоланг. Билим олишга, мустақил фикрлашга ва ҳаётда аниқ мақсад билан яшашга интилинг.
Унутманг, ёт ғоялардан ҳимояланишнинг энг ишончли йўли — билим, соғлом тафаккур, маънавий баркамоллик ва огоҳликдир. Мустақил фикрлайдиган, ўз қадриятларини англайдиган ёшларни ҳеч қандай бузғунчи ғоялар осонликча ўз таъсирига ололмайди!

Илёс Абдумаликов, Касби туманидаги Зарип Мўмин хожи жоме масжиди имом-хатиби