1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта тариқатчилар динда чуқур кетишади

22-12-2023, 12:32 238 Ўқиш режими + -
Сохта тариқатчилар динда чуқур кетишади. Уларнинг динда чуқур кетишлари кечалари ухламасдан ибодат қилишлари, кундузлари узлкусиз рўза тутиш каби ҳолатларда кўринади.  
Пайғамбар (с.а.в.) айрим саҳобаларни ана шу жиҳатдан динда чуқур кетишларини кўрсалар уларни бундан қайтарар эдилар. Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос узлуксиз рўза тутиб, ухламасдан ибодат қилиб чиққан ва аҳли оиласини, оилавий вазифаларни ташлаб қўйган эди. Пайғамбар (с.а.в.) унга: “Эй Абдуллоҳ, албатта, кўзингни сенда ҳақлари бордир. Ва албатта, аҳлингни сенда ҳақлари бордир. Албатта, хотинингни сенда ҳақи бордир. Албатта, жисмингни сенда ҳақи бордир. Бас, сен уларнинг ҳар бирига ўз ҳақларини ато этгин” дедилар. 
Ким динда чуқур кетса. (дин) уни енгади. Бу ҳақда  Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади” (Имом Бухорий ривояти) .
Аллоҳ таоло барчамизни динда чуқур кетишдан сақлаб, Ўзининг ҳақ динида бардавом қилсин!
 
Р. Акбаров.
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими