Бировнинг нарсасини ҳазиллаши ҳам олманг
10005
22-12-2023, 12:33
262
Ўқиш режими
+
-
Бировнинг нарсани сўрамай олиб, ўзиники қилишлик ўғриликдир. Ўғрилик эса Ислом динида қайтарилган ишдир. Баъзи бир кишилар бировнинг нарсасини ҳазиллашиб олишади. Бировнинг нарсани ҳатто ҳазиллашиб ҳам олиш мумкин эмас. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.) “Бировнинг нарсасини ҳазиллашиб ҳам, жиддий ҳам олманг, ким бировнинг ҳассасини олса, бас, уни қайтарсин” дедилар. ( Абу Довуд ривояти). Ҳазиллашиб бировнинг оёқ кийимини яшириб қўйишдан ҳам сақланиш лозим. Чунки бундай қилиш бировга зулм қилиш билан баробардир. Зулм эса гуноҳ ишлардан ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни қайтарилган ишлардан қайтиб, буюрилган ишларни адо қилишга муваффақ айласин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими