1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қориннинг учдан бирига таом...

22-12-2023, 12:36 309 Ўқиш режими + -
        Маълумки овқатланиш орқали инсон ўз танасини озиқлантиради ва инсон қўлига куч, оёқларига мадор энади. Овқатланиш инсон танасининг яшаш шарти ҳисобланади. Инсон танаси овқатланиш яъни таом ейиш, сув ичиш эҳтиёжини доимо қондириб боради. Бу эҳтиёж қондирилмас экан инсоннинг ҳаёти хавф остида қолади. Шу сабабли ер юзидаги барча мавжудотлар тана эҳтиёжини қондириш эвазига яшайди. Мана шу тана эҳтиёжини қондириш инсондаги табиий эҳтиёж ҳисоблансада, уни қандай қондириш ва қанақа тартибда қондириш муҳим аҳамиятга эга.      
              Овқатланишда меъёр ва режимга амал қилиш лозим. Овқатланишда ошқозонни учга бўлиб, бир қисмига сув, иккинчи қисмига ҳаво, учинчи қисмига овқатланиш лозим. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) : “Инсон учун қаддини тутиб турадиган овқатланиш кифоя қилади. Агар жуда лозим бўлса, қориннинг учдан бирига таом, учдан бирига сув ва учдан бирига ҳаво бўлсин”. ( Термизий ривояти). 
 
 Меъёр ва режимга амал қилмаслик турли хил касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади.
 
                            Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими