1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Уйқунинг кароҳатли вақтлари

23-12-2023, 10:20 213 Ўқиш режими + -
Инсон хоҳлаган пайтида ётиб ухлаш имкониятига эга. Уни ҳеч ким бу имкониятдан маҳрум қилмайди. Аммо шундай бўлсада, инсоннинг ухлаш вақтлари  икки хил бўлади. Бири уйқунинг фазилатли вақтлари бўлса, иккинчиси эса уйқунинг кароҳатли вақтларидир. Уйқунинг фазилатли вақтларига кечаси, чошгоҳ ва туш пайтидаги уйқу вақтлари киради. Бундан чошгоҳ ва туш пайтидаги уйқу мустаҳаб (ухласа яхши, ухламаса ёмон эмас) деб ҳисобланади. Инсон уйқусининг кароҳатли вақтларига  куннинг охири ва туннинг аввалги қисмлари киради.          
Куннинг охири деганда кун ботиш, туннинг аввали деганда эса қоронғулик туша бошлаган пайт эътиборга олинади. Бу вақтларда ухлаш макруҳ (кароҳатли)дир.
 Халқимизда бу кароҳатли вақтлар қуёшнинг завол топаётган ва қора туннинг янги бошланган пайти бўлиб, шайтон ва жинлар тарқаладиган вақтлардир.  Бу ҳақда ҳадисда: “ Қуёш ботса, болаларингизни йиғиб олинглар, чунки бу вақтда шайтонлар тарқалади. Кечадан бир соат ўтса, эшикларингни ёпинглар чунки шайтонлар ёпилган жойга кирмайдилар” дейилади. ( Бухорий ривояти). 
Луқмони Ҳаким ўз ўғлиларига насиҳат қилиб: “ Эй ўғлим, кун ботиш пайтида  ухлама! Бу вақтда фақат ахмоқ, маст ёки касал киши ухлайди” деган экан. Шу сабабли баъзан кексаларимиз бизни ҳар хил ёмонликлардан асраш маъносида кун ботиш пайтида ухлашдан қайтаришади. 
 

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими