1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Хайру-эҳсонда ҳикмат кўп

25-12-2023, 09:03 317 Ўқиш режими + -
 Дарҳақиқат, хайру-эҳсон қилишлик фазилатли ишлардан ҳисобланади.   Агар бирор кишига бир нарса эҳсон қилсангиз бундан дилингиз равшан тортади,руҳий хотиржамлик юзага келади, бошқаларга фойдангиз текканлигидан хурсанд бўласиз.
               Эҳсон олган киши ҳам эътибордан четда эмаслигидан,кўрсатилган яхшиликдан севинади,дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга душманлиги, адовати бўлса унутади.Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик,ҳурмат – эҳтиром пайдо бўлади,душманчилик барҳам топади,осайишталик ва фароғат барқарор бўлади.Энг асосийси,кимга яхшилик қилсангиз,Аллоҳ таола ҳаммасини билиб туради,эҳсонни ўзингизга бир неча баробар қилиб қайтаради.
 Инсон табиатан мол-дунёни севишга,уни кўпайтиришга мойил. Ҳатто анчагина маблағга эга бўлган кишилар ҳам баъзан эҳсон – садақа қилишга журъат қилмайдилар, уларнинг наздида гўё йиққан моллари камайиб қолаётгандек бўлади. Аслида эса хайру-эҳсон билан инсонинг моли озаймайди. 
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло қилаётган хайру-эҳсонларимизни қабул қилиб, ажру-савоблар ато қилсин!

Н. Маннонов, 
Қарши туман “Қуйи Бешкент” масжиди имом хатиби