Одамлардан камчилик қидирманг
10027
29-11-2023, 10:35
217
Ўқиш режими
+
-
Халқимиз орасида: “ Беайб парвардигор” деган ибора бор. Дарҳақиқат, ҳар бир инсонда айб-нуқсон, камчиликлар топилади, магарам Аллоҳ таоло айб-нуқсондан. камчиликлардан пок бўлган зотдир.
Баъзи бир кишилар ўзларининг камчиликлари устида бош қотиришлари қолиб, бировларнинг камчиликларини излайдилар. Бировлардан камчилик қидиришга ундайдиган салбий сабаблар кўп. Баъзи кишилар ўзга кишиларга ўзларини кўрсатиш, уларга яхши кўриниш, улар олдида ўзларини мартабаларини кўтариш учун ўзга кишининг камчилигини излаб. уни айтадилар. Баъзи кишилар бировларнинг бахтини, ютуғини, фазилатини ҳасад қилганликларидан, уларни кўраолмасликлари туфайли уларнинг камчилигини излайдилар. Баъзи кишилар бошқа бировларнинг устидан кулиш, уларни мазах қилиш ниятида ўзга кишининг камчилигини қидирадилар.
Аслида эса одамлардан камчилик қидирмаслик лозим. Ислом дини мусулмонларни одамлардан камчилик қидиришдан қайтаради. Пайғамбаримиз (с.а.в.) :“Одамлардан камчилик қидирманглар. Кимки камчилик қидирса, Аллоҳ таоло ундан камчилик қидиради. Аллоҳ таоло кимнинг камчилигини қидирса, уни уйидан шарманда қилган ҳолида чиқаради”. ( Муслим ривояти).
Одамлардан камчилик излаш Раҳмонни хафа қилиш ва шайтонни хурсанд қилишдир. Шу сабабли одамларнинг камчилигини излаш ўрнига, ўзимизнинг камчиликларимизни бартараф қилиш учун ҳаракат қилайлик! Аллоҳ таоло барчамизни гуноҳ ишлардан сақлаб, Ўзининг савобли ишларига бажаришга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими