1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БАҒРИКЕНГЛИК ФАЗИЛАТ

11-03-2020, 14:27 423 Ўқиш режими + -


Бағрикенглик фазилат 

        Ислом бағрикенглик ва тинчлик динидир. Шу сабаб ҳар бир мусулмондан қариндош уруғ,қуни-қўшни ва бошқа дин вакиллари  билан ҳам самимий  ва гўзал муомалада бўлиш талаб қилинади. Мусулмон шахснинг бошқа дин вакиллари билан алоқаси ҳам ўз динининг таълимотлари асосида бўлади.  Исломда барча самовий динларнинг асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан эканлиги эълон қилинган. Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади;-“Айтингиз;”Аллоҳ  бизга нозил қилинган нарсага,Иброҳим,Исмоил,Яқуб ва  унинг авлодиганозил қилинган нарсага,Мусо ва Исога   берилган нарсага ва набийларга роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик.Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз унга мусулмонлармиз” ( Бақара сураси, 136-оят). Ушбуояти  каримага биноан, ҳар бир мусулмон одам  Аллоҳ таоло томонидан  юборилган ҳамма набийларга Муҳаммад саллоллоҳу аъалайҳи васалламга иймон келтиргандек  иймон келтириши, Аллоҳ таоло  томониди   туширилган китобларга Қуръони   каримга  иймон келтиргандек иймон келтириши  лозим. 
                Ислом дини фақат ақида масаласида  кенгбағирлик билан кифояланиб қолмай,балки ҳаётнинг барча соҳаларид ҳам   турли дин вакиллари  бир жамиятда, биргаликда яшашлари учун керак бўлган   қонун қоидаларни йўлга қўйди. Бу дунё динлари  ва тузумлари тарихида  улкан янгилик эди. Ҳар бир миллат  бу иш билан яшаётган жамияти равнақиги улкан ҳисса қўшган бўлар эди. 
              Ислом  бошқа дин   вакилларини ҳуррият,фикр эркинлиги,ақида эркинлиги, жон, мол, обрў ва бошқа нарсалар дахлсизлигини тўлиқ кафолатлаб   ўз гўзал томонини бутун дунёга яна бир бор исботлади. Мусулмонларга турли дин вакиллари бирга яшашлари,бир-бирларини меҳмон қилишлари, бошқа аҳли китоб бўлган аёллар билан турмуш қуришларини ҳалол қилди. Бошқа дин вакилларига ҳам мусулмонларга берилган имтиёзлар берилди.   Бу маънодаги умумий қоида Пайғамбар саллоллоҳу ъалайҳи ва васалламнинг  ушбу ҳадисларидир;”Уларга  бизга бўлган имтиёзлар бор ва уларга  бизга қўйилган мажбуриятлар бор”. Уларга ҳаттоки ибодатхоналарини ҳимоя қилишни, уларнинг диний ақидавий масалаларига аралашмасликни, ҳукмда уларга жабр қилмасликни,оммавий ҳуқуқ ва масъулиятларда уларни мусулмонлар билан тенг кўришни,уларнинг барча инсоний  ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилишни вожиб қилди.
               Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бағрикенглик қилиш мўъмин-мусулмоннинг асосий фазилатларидан биридир. 


М.  Ғуломов. 
“Санчиқул” жомеъ масжиди имом хатиби