1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нега ғам чекасиз?

6-01-2024, 10:35 242 Ўқиш режими + -
Албатта, мўмин киши яхши кунлар учун шукр, ғам-андуҳлик кунларда эса сабр қилади. Бир куни Иброҳим Адҳам йўлда кетаётсалар, бир киши ғам чекиб ўтирибди. Иброҳим Адҳам унга: “Нима учун ғамгинсиз? Сиздан уч нарсани сўрайман менга жавоб беринг”, – дедилар. У киши рози бўлди.             
  Иброҳим Адҳам: “Ушбу борлиқда Аллоҳ таоло хоҳламаган бирор нарса бўладими?” – деб сўрадилар. “Йўқ”, – деди бояги киши. 
Иброҳим Адҳам яна “Аллоҳ таоло тақдир қилиб қўйган ризқингиздан бирор нарса камаядими?” – деб сўрадилар. “Йўқ”, – деб жавоб берди. 
Иброҳим Адҳам: “Аллоҳ таоло ёзиб қўйган ҳаётингиз борасидаги бирор нарса сиз сабабли ўзгарадими?” – дея сўрадилар. У киши яна: “Йўқ”, – деб жавоб берди. 
Иброҳим Адҳам: “Ундай бўлса нега ғам чекаяпсиз?” – дедилар.
Ҳаммаси Аллоҳ таолодан экан, ўтган нарсаларга ғам чекиб ўтирмасдан, Аллоҳ таолодан баракатли, файзли кунларни сўраб ҳаракат қилайлик! Аллоҳ таоло барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!
                                                                                                  
 

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими