1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ХУШХАБАР: УМРА ЗИЁРАТИ УЧУН НАРХЛАР АРЗОНЛАШДИ

8-01-2024, 14:58 506 Ўқиш режими + -
ХУШХАБАР: УМРА ЗИЁРАТИ УЧУН НАРХЛАР АРЗОНЛАШДИ

🇺🇿🇸🇦 Аввал хабар берганимиздек, (https://t.me/muslimuzportal/36122) Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.

✅Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.

🗣2024 йил 10 январдан эътиборан  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.

✈️🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар.

✅ Умра зиёратига биз билан боринг ва роҳат ила ибодат қилинг.

🕋 «Ҳаж ва Умра» марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари: