1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ер юзида кибрланиб юрма!

8-01-2024, 15:22 277 Ўқиш режими + -
         Мусулмон киши ерда кибрланиб юрмаслиги лозим. Зеро, Аллоҳ таоло                                        
 “ Қуръони Карим”да: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен ( оёқларинг билан)   зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” дейилади. ( Исро сураси, 37-оят). 
Аллоҳ таоло кибрли бандани севмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “ Қуръони Карим” да: “Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди” дейди. ( Нисо сураси, 36-оят). Пайғамбаримиз (с.а.в.): “ Кимнинг қалбида заррача кибри бўлса, жаннатга кирмайди” дейдилар. Луқмони Ҳаким ўз фарзандларига насиҳат қилиб шундай деган эканлар: “Эй фарзанд,  зинҳор қадрингга етмайдиганларнинг олдига борма. Ота-она хизматини қил. Камтарни таҳқирлама, кибрга берилма. Аллоҳ таоло Рофиъ ва Ҳофиз ( улуғлагувчи ва пасайтирувчи) дир. Зеро, у  камтарни азиз, қулни подшоҳ айлайди.  Хоҳласа, кибрли кишини хор,  бойни эса фақир қилади”.
          Инсон ман-манлик ва кибрдан сақлаб,  ўзини камтар тутадиган  бўлса, у инсон киши нафақат эл олдида, балки Аллоҳ таоло даргоҳида ҳам даражаси баланд ҳисобланади. 
 
Аллоҳ таоло барчамизни кибрдан асраб, Ўзининг камтар бандаларидан қилсин!
 

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими