Илм талаб қилиш-ибодат
10065
9-01-2024, 18:12
180
Ўқиш режими
+
-
Илм талаб қилишлик-ибодатдир. Бу ҳақда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу: “Илм талаб қилиш – ибодат, уни ёдлаш тасбеҳ, уни ўргатиш садақа, сарфлаш Аллоҳга яқин бўлишдир. У ҳалол билан ҳаромни ажратувчи белги ва жаннат аҳли йўлларини ёритувчи маёқдир”дейдилар.
Дарҳақиқат, дунёда инсон учун энг афзал нарса илмдир. Бу афзал нарса инсон учун энг қиммат зийнатдир. Шу сабабли Аллоҳ таоло ўзининг илк ваҳийсини «ўқи» деган сўз билан бошлаган ва қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида илм таъкидлайди.
Ва яна Аллоҳ таоло:
“ Ва айтинг, раббим илмимни зиёда қил” дейди. ( Тоҳа сураси, 114-оят). Инсон доимо илмини зиёда қилиш пайида бўлиш керак.
Албатта, илм олиш ҳам инсондан сабр бардошни талаб қилади. Илм олиш машаққатларига сабр қилган инсон илм ҳосил қилгач ўз халқига, давлатига фойдаси тегадиган инсонга айланади.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими