Ражаб ойи
10066
9-01-2024, 18:16
2 699
Ўқиш режими
+
-
Мана халқимизнинг “Тўрт иноға” деб атайдиган ойларнинг тўртинчиси бўлган “Жумадул-охир” ойи ҳам охирлаб қолди. Бу ойдан Ражаб ойи кириб келади. Ражаб ойи қамарий –ҳижрий йил ҳисобининг 7 ой ҳисобланади. Бу ой йил ҳисобидаги тўртта улуғ ойларнинг биридир.
Қамарий-ҳижрий йил ҳисобида тўртта улуғ ой бўлиб, шулардан бири Ражаб ойидир. Ражаб ойи шаҳрул-ҳарам яъни Аллоҳ таоло инсонлар орасида уруш-низо, жанжалларни ҳаром қилган ойдир.
Қадимда Ражаб ойи келса, бу ойнинг ҳурматидан инсонлар ўзаро ихтилофларни, уруш-жанжалларни тўхтатганлар. Бу эса Ражаб ойи инсонларга хотиржамлик-тинчлик бахш этадиган ой эканлигига далолат қилади. Халқимиз Ражаб ойини ҳурматлаб бу ойда турли маросимларни ўтказишади, бу ойда туғилган болаларга Ражаб деб исмлар қўйишади.
Хўш Ражаб сўзи нима маънони англатади?
Ражаб сўзи арабча сўз бўлиб, қўрқмоқ, улуғламоқ каби сўзларнинг маъноларини ифодалайди. Дейдиларки, ражаб сўзи уч ҳарфдан иборат. Р-ҳарфи раҳм сўзидан, ж-ҳарфи журм, яъни айб-нуқсон, гуноҳ сўзидан, б-ҳарфи эса барий, яъни поклик сўзидан олинган. Бу ҳарфлар Аллоҳ таолонинг меҳрибонлик, айб-нуқсонларни кечиргувчи ва пок эканлик сифатларини ифодалаган сўзларларидан олингандир. “ Мажлисул-анвар” китобида бу ҳақда аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари берилади: “ Эй бандам, Ражаб ойи ҳурмати учун сенинг гуноҳларингни ўз раҳматим билан мағфират этдим, сенинг гуноҳинг қолмади”. Ривоят қиладиларки, Ражаб ойи тугаганда Аллоҳ: “ Эй менинг ойим, қайси бандам сени дўст тутди ва ҳурматингни бажо келтирди? “ деб сўрайди. Ражаб ойи сукут қилади. Аллоҳ таоло: “ Нега сукут сақлайсан?” деб сўрайди. Ражаб ойи ўзини карликка олади. Аллоҳ таоло: “ Эй асам ( кар, гаранг) ой, нега гапирмайсан?” деб сўрайди. Ражаб ойи шундай жавоб беради: “ Илоҳо, сен раҳмлик, журму-хатоларни кечиргувчи саттор, мени асам ( гаранг, кар) деб атадинг. Мен сенинг бандаларингни гуноҳ ишларини эшитмадим аммо эзгу амалларига шшоҳид бўлдим.”. шунда Аллоҳ таоло: “ Эй Ражаб ойи, сен менинг асам ( кар, гаранг) ойим экансан, мен ҳам бандаларимни гуноҳларини мағфират қилдим. Уларнинг эзгу ишларига ижобат қилдим” дер экан. Бу ривоятда Ражаб ойини инсоннинг гуноҳларини кечирилиши ва унинг эзгу амалларининг қабул бўлишига тарафдор ой эканлиги уқтирилади.
Хулоса қилиб айтганда, Аллоҳ таоло кириб келаётган Ражаб ойини баракали ойлардан қилсин!
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими