1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Масжид саломи намози

9-01-2024, 20:35 397 Ўқиш режими + -
Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози “таҳийятул масжид” дейилади.
Бу намоз икки ёки тўрт ракат ўқилади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади.
Мабодо ўтириб олинган бўлса ҳам туриб ўқилади. Унда маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган.
Таҳийятул масжид намозини қуйидаги пайтларда ўқиб бўлмайди:
– Қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтларда;
– Аср намозини адосидан кейин шом намозини ўқиб бўлгунча;
– Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб қуёш чиққунигача;
– Имом хутба қилаётган пайтда;
– Ҳайит куни қуёш чиққандан кейин ҳам то ҳайит намози ўқилгунигача.
Таҳийятул масжид намозини ўқиб бўлмайдиган вақтларда масжидга кирган киши “Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллаҳивалааилаҳаиллаллоҳуваллоҳуакбар. АллоҳуммасолливасаллимъаланабиййинааМуҳаммад”ни айтса масжид ҳаққини адо қилган бўлади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизмасжидгакирса, ўтиришданолдиниккиракатнамозўқисин”, деганлар (ИмомБухорий, ИмомМуслимривояти).
Бир масжидга бир кунда бир неча бор кирилса, бир марта ўқилган таҳийятул масжид намози кифоя қилади.
 "Суннатга мувофиқ намоз ўқинг" китобидан олинди.