1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Интернет тармоқларидаги хабарлар

11-01-2024, 11:00 260 Ўқиш режими + -
               Бугунги кунда интернет тармоқларида турли хилҳақ, ноҳақ хабарлар тарқамоқда. Айрим интернет тармоғидаги хабарлар одамлар орасига фитна соладиган хабарлардир. Баъзи кишилар бу хабарларни ўзлари тушунсалар, тушунмасалар учраган хабарни дуч келган одамларга тарқатиб юбормоқдалар. 
              Аслида эса интернет тармоқларидаги ҳабарни ишончларини ўқиш, уларни тўғри-нотўғри эканлигини ажратаолиш лозим. Ислом дини билиб-билмай, тушуниб-тушунмай, аниқлаб кўрмасдан хабарларни тарқатишдан қайтаради.  Аллоҳ таоло “Қурони карим”да: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекиб қолмангизлар”       ( Ҳужурот сураси 6-оят).
Бир одам бир хабарни келтирса, бир оз ўйлаб кўришимиз, келтирилган хабар чинми ёки ёлғонми аниқлашимиз лозим. Ундан сўнг  бу хабарни бировга етказсак бўлади. Ёлғон хабарни ўйлаб топиш, уни одамлар орасига тарқатиб юбориш кимга керак, ким шу ишдан фойда кўради, ким шу ишдан зарар кўради. Албатта, интернет тармоқларидаги фитна ва ёлғон хабарларни тарқатиш Ислом динига, мўмин мусулмонларга катта зарар бериш, мўмин-мусулмонлар орасида фитна қўзғашдир. 
 
Келинг, ҳар хил фитна-фасоддан иборат хабарларни тарқатишдан узоқ бўлайлик! 
Аллоҳ таоло барчамизни дунё ва охират яхшилигига муваффақ қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими