1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жаннатдаги қаср

13-01-2024, 17:45 246 Ўқиш режими + -
                     Ражаб ойи фазилатли ойдир. Бу ойда кундузлари нафл рўзаларини тутсак, кўп савобларга эга бўламиз. Ражаб ойида рўза тутган кишига жаннатдан бир қаср бор. Бу ҳақда Абу Қилоба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар (с.а.в.)  айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Бу ўринда шуни ҳам таъкидлаймизки, ражаб ойида рўза тутиш ихтиёрийдир. Ражаб ойида бутунлай рўза тутиш мумкин эмас. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам баъзи кунлар тутганлар, баъзан эса баъзи кунлар рўза тутмаганлар.  Саҳобалар розияллоҳу анҳум айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик".
                   Ражаб ойида тутаётган нафл рўзаларимизни Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида мақбул айласин!

 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими