1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фикр қилиш

15-01-2024, 13:34 274 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло инсонга ақл деган неъматни берган. Ақл неъмати инсонга фикр ва тушунчаларни ҳосил қилиш, нима яхши. нима ёмонлигини ажратиш учун хизмат қилади.
              Инсон ҳаётда яшар экан доимо фикр қилиб бориши, тушунчаларини яхшилик томон ўзгартириб бориши лозим. Инсон фикр қилмай қўйса, тушунчалари саёзлигича қолса, у тубанлашади.
                  Баъзи бир кишилар тўғри келган турли хил оқим ва гуруҳларга қўшилиб кетишади. Уларнинг бу оқим ва гуруҳларга қўшилиб кетиши, аслида, уларнинг фикр қилмасликларининг эвазига бўлади. 
               Инсоннинг ўзида фикр бўлмаса, ўзи тафаккур қилмаса қийин. У ўзгаларнинг  тайёр фикрини олиб яшашга мажбур бўлади. Инсоннинг ўзида фикр бўлмаслиги, бировнинг фикри билан яшаш эса қачон бўлса ҳам панд беради.
             Фикр қилиш ҳам бир неъмат. Фикр  қиладиган инсон адашса, фикр қилиб яна тўғри йўлни топиши мумкин. Аммо фикр қилмайдиган инсон эса ўзи учун ҳам, жамият учун хавфли кишидир. У сомонга ўхшайди. Қачон, қаерда шамол эсса, ўша шамол эсган томонга қараб кетади. Бу ҳақда шайх Муҳаммад Ғаззолий (раматуллоҳ) шундай дейдилар: “Мен адашган бўлсада, фикр юритадиган инсондан қўрқмайман. Чунки. у тезда ҳаққа қайтади. Аммо тўғри йўлда бўлсада, фикрламайдиган кимсадан қўрқаман. Чунки, у сомонга ўхшайди. Шамол қайси томонга эсса ўша томонга кетади”. 
 
        Аллоҳ таоло барчамизни тафаккур қиладиган, ўз фикр ва тушунчаларига эга бўлган инсонлардан қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими