Ҳозирги кунда айрим кишилар ҳаж ва умра зиёратларига бориб келганларидан сўнг атрофдагилардан алоҳида эътибор, ҳурмат талаб қилмоқдалар. Дабдабабозликка, ҳаддан зиёд исрофга йўл қўймоқдалар.
Дабдабабозлик ҳамма жойда ҳам қораланади. Дабдабабозлик туфайли инсон катта исрофгарчиликларга йўл қўяди. Исрофгарчиликдан эса Ислом дини қайтаради. “ Қуръони-Карим”да:“Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!”(Исро сураси, 26 оят) дейилади.
Ҳадисда: “Эй инсонлар, енглар, ичинглар, садақа-эҳсон қилинглар, лекин уларга исроф ва такаббурлик аралашмасин”дейилади. Яна бир ҳадисда: "Сени икки хислат: фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер", дейилади.
Дунёда ҳали ҳеч ким мол-мулкини исроф қилиб, бирор мартаба ёки бирор яхшиликни қўлга киритган эмас. Бу ҳақда Имоми Аъзам: “Хайр (яхшилик) ва эҳсонда исроф бўлмаганидек, исрофда ҳам ҳеч қандай хайр йўқдир” дейдилар.
Хулоса қилиб шуни айтамизки, инсон учун икки дунёда зарарли бўлган дабдабабозликдан сақланайлик!
Р. АкбаровЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими