Миссионерлар “ҳийла”сидан огоҳ бўлинг
10092
16-01-2024, 09:55
212
Ўқиш режими
+
-
Миссионерлик-бир динга эъиқод қилувчи халқлар орасида бошқа динни тарғиб қилишни тушинилади. Ҳозирги кунда миссионерлар ўзларининг вақтинчалик яхши муомилалари ва ўзларининг “ҳийла”ларини яширинган услублари билан айрим кишиларни йўлдан адаш тирмоқдалар. Миссионерлик фаолиятини олиб бораётганлар одамларга бепул дори-дармон бериш, бепул хайрия ёрдамларини кўрсатиш, бепул миссионерлик адабиётини тарқатиш каби услубларидан фойдаланишади. Миссионерлар ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида турли хил “ҳийла”ларини қўллашади
Масалан, уларнинг мана шундай “ҳийла”ларидан бири касал ётган кишини олдига боришдир. Унга дори-дармон учун пул бериб, уни аҳволини сўраган бўлишади. Кун ўтиб яна кўргани келишади. Бу сафар унга атрофдаги одамларни эътиборсизликлари ҳақида гапиришади. Ўзларини эса “ яхши одамлар” эканлигини тушинтиришади. У кишини ҳам ўзларига қўшилса, яхши бўлишини айтишади. Ва қайтаётиб бепул миссионерлик китобларидан ташлаб кетишади. Орадан кунлар ўтавергач, у касал киши аста-секинлик билан тузала бошлайди. Энди, у кишини ўзларининг миссионерлик йиғилишларига боришга ундайдилар. У киши миссионерлик “ўлжа”сига айланганлигини ҳали билмайди. Бу ҳол халқимиз орасида турли қарама-қаршиликка сабаб бўлмоқда. Жумладан, миссионерларга қўшилган киши вафот этганида унинг жасадини қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади. Шунингдек, миссионерларга қўшилган киши ўз ўғлини хатна қилдиришни хоҳламаса, унинг қариндош –уруғи эса болани хатна қилишни талаб қилади. Миссионерларга қўшилган киши ўз қизини миссионерликка қўшилган кишига эрга бермоқчи бўлади. Ва бу қизнинг турмушга чиқиши ҳам муаммога айланади.
Миссионерлик “ҳийла”лари ҳақида оиламизда фарзандларимизга, маҳалладошларимизга кўпроқ тушунтиришимиз лозим бўлади.
Шундай қилсак, миссионерликнинг салбий оқибатларини бир қадар олдини олишга ҳаракат қилган бўламиз.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими